Мамажанова Нодира Мирфотиховнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сурункали гепатит билан оғриган беморларнинг амбулатор-поликлиника амалиётидаги мультипараметрик ултратовуш ташхиси ва мониторинги», 14.00.19 – клиник радиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2020.4.PhD/Tib1546.
Илмий раҳбар: Ходжибеков Марат Худайкулович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Болалар онкологияси, гематологияси ва клиник иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.06/2025.27.12.Tib.06.01.
Расмий оппонентлар: Рахмонова Гулбахор Эргашевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Ярмухамедова Наргиза Анваровна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт инсититути.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: машинавий таълим методи ёрдамида яратилган жигар фибрози даражасини башорат қилувчи ультратовушли скоринг моделларини қўллаган ҳолда амбулатор-поликлиника шароитида сурункали вирусли гепатит B ва C диагностикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сурункали вирусли гепатитлар билан оғриган беморларда амбулатор-поликлиника амалиётида эхографик белгилaрнинг субъектив талқинига асосланган анъанавий кулранг шкалали ультрасонография жигар фиброзини ишончли стадиялаш имконини бермаслиги, бу ультратовуш белгилари носпецификлиги ва фиброз жараёнининг эрта босқичларида уларнинг бир-бирини қоплаши билан изоҳланиши исботланган;
стандарт ультрасонографик маълумотлар асосида машинали ўқитиш усулларини қўллаш сифат ва миқдорий параметрларни интеграция қилиш орқали мураккаб радиомик технологияларсиз жигар фиброзини стадиялашнинг прогностик моделларини шакллантириш имконини бериши асосланган;
белгиларни босқичма-босқич орқага танлаб олиш алгоритмини қўллаш орқали мустақил ультрасонографик предикторларнинг минимал тўпламини ажратиб олиш ва улар асосида амалиётда қўллашга мос интеграл жигар фибрози индексини шакллантириш мумкинлиги исботланган;
ультрасонографик предикторларни қон зардоби индекси APRI билан биргаликда қўллаш уларни алоҳида қўллашга нисбатан жигар фиброзини ноинвазив стадиялаш аниқлигини ошириши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Амбулатор-поликлиника амалиётида сурункали вирусли гепатитлар билан оғриган беморларда мультипараметрик ультратовуш диагностикаси ва мониторингига бағишланган тадқиқот натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: сурункали вирусли гепатитлар билан оғриган беморларда амбулатор-поликлиника амалиётида эхографик белгилaрнинг субъектив талқинига асосланган анъанавий кулранг шкалали ультрасонография жигар фиброзини ишончли стадиялаш имконини бермаслиги, бу ультратовуш белгилари носпецификлиги ва фиброз жараёнининг эрта босқичларида уларнинг бир-бирини қоплаши билан изоҳланиши исботланганлиги Тошкент тиббиёт академияси эксперт кенгашининг 2025 йил 25 февралдаги 654-сонли қарори билан тасдиқланган «Сурункали гепатит билан оғриган беморларда амбулатор-поликлиника амалиётида мультипараметрик ультратовуш диагностикаси ва мониторинги усуллари» номли услубий тавсиялар мазмунига киритилди. Ишлаб чиқилган ёндашув Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, инфекцион ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг 2025 йил 6 мартдаги 36-сонли буйруғи ҳамда мазкур марказ Вирусология илмий-тадқиқот институтининг 2025 йил 9 апрелдаги 86-сонли буйруғи асосида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 24 октябрдаги 27/09-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: эхографик белгилaрнинг субъектив баҳосига асосланган анъанавий ультрасонографиянинг чекланган диагностик ахборотлилигини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган ёндашув клиник қарорлар қабул қилишнинг асослилигини оширишга хизмат қилади, беморларни қўшимча текширув усулларига мақсадли йўналтириш имконини беради, жигар фиброзининг клиник аҳамиятли босқичларини эрта аниқлашни яхшилайди ва амбулатор-поликлиника шароитида тиббий ёрдам сифатини оширади. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур ёндашувни қўллаш диагностикадаги хатоликлар ва асоссиз қўшимча текширувлар тайинланиши билан боғлиқ харажатларни камайтириш, беморнинг диагностик маршрутини оптималлаштириш ҳисобига бир нафар беморга ўртача 350000 сўмгача маблағни тежаш имконини беради, жумладан қайта-қайта ультратовуш текширувлари, асоссиз консультациялар ва лаборатор таҳлиллар сони қисқариши ҳисобига. Хулоса: эхографик белгилaрнинг субъектив талқинига асосланган анъанавий кулранг шкалали ультрасонографиянинг чекланган имкониятлари исботланганлигига асосланган ёндашувни клиник амалиётга жорий этиш диагностик тактикани аниқлаштириш, қўшимча текширув усулларидан оқилона фойдаланиш ва тиббий ёрдам сифатини оширишга хизмат қилади ҳамда бир нафар беморга ўртача 350000 сўмгача иқтисодий самарага эришиш имконини бериб, таклиф этилган ечимнинг ижтимоий ва иқтисодий самарадорлигини тасдиқлайди.
иккинчи илмий янгилик: стандарт ультрасонографик маълумотлар асосида машинали ўқитиш усулларини қўллаш сифат ва миқдорий параметрларни интеграция қилиш орқали мураккаб радиомик технологияларсиз жигар фиброзини стадиялашнинг прогностик моделларини шакллантириш имконини бериши асосланганлиги Тошкент тиббиёт академияси эксперт кенгашининг 2025 йил 25 февралдаги 654-сонли қарори билан тасдиқланган «Сурункали гепатит билан оғриган беморларда амбулатор-поликлиника амалиётида мультипараметрик ультратовуш диагностикаси ва мониторинги усуллари» номли услубий тавсиялар мазмунига киритилди. Ишлаб чиқилган ёндашув Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, инфекцион ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг 2025 йил 6 мартдаги 36-сонли буйруғи ҳамда мазкур марказ Вирусология илмий-тадқиқот институтининг 2025 йил 9 апрелдаги 86-сонли буйруғи асосида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 24 октябрдаги 27/09-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: стандарт ультрасонографик маълумотларни таҳлил қилишда машинали ўқитиш усулларига асосланган ёндашувни жорий этиш диагностик жараённи объективлаштиришга хизмат қилади, текширув натижаларининг шифокор субъектив омилларига боғлиқлигини камайтиради, жигар фиброзининг эрта босқичларини аниқлаш аниқлигини оширади ва даволашни ўз вақтида бошлаш имконини яратади, бу эса амбулатор-поликлиника шароитида тиббий ёрдам сифатини яхшилайди. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур ёндашувни қўллаш бирламчи ультратовуш текшируви аниқлигини ошириш ва қўшимча инструментал усуллар, жумладан транзиент эластографияни ўтказиш заруратини камайтириш ҳисобига диагностик жараён харажатларини қисқартириш имконини бериб, бир нафар беморга ўртача 900000 сўмгача маблағни тежашни таъминлайди. Хулоса: стандарт ультрасонографик маълумотларни таҳлил қилишда машинали ўқитиш усулларига асосланган ёндашувни клиник амалиётга жорий этиш жигар фиброзини ноинвазив стадиялаш аниқлигини оширади, субъектив омил таъсирини камайтиради ва беморнинг диагностик маршрутини оптималлаштиради, бу эса бир нафар беморга ўртача 900000 сўмгача иқтисодий самарага эришиш имконини бериб, таклиф этилган ечимнинг юқори ижтимоий ва иқтисодий самарадорлигини тасдиқлайди.
учинчи илмий янгилик: белгиларни босқичма-босқич орқага танлаб олиш алгоритмини қўллаш орқали мустақил ультрасонографик предикторларнинг минимал тўпламини ажратиб олиш ва улар асосида амалиётда қўллашга мос интеграл жигар фибрози индексини шакллантириш мумкинлиги исботланганлиги Тошкент тиббиёт академияси эксперт кенгашининг 2025 йил 25 февралдаги 654-сонли қарори билан тасдиқланган «Сурункали гепатит билан оғриган беморларда амбулатор-поликлиника амалиётида мультипараметрик ультратовуш диагностикаси ва мониторинги усуллари» номли услубий тавсиялар мазмунига киритилди. Ишлаб чиқилган ёндашув Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, инфекцион ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг 2025 йил 6 мартдаги 36-сонли буйруғи ҳамда мазкур марказ Вирусология илмий-тадқиқот институтининг 2025 йил 9 апрелдаги 86-сонли буйруғи асосида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 24 октябрдаги 27/09-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: мустақил ультрасонографик предикторларнинг минимал тўплами ва жигар фиброзининг интеграл индексига асосланган ёндашувни жорий этиш диагностик жараённи соддалаштиради, ультратовуш текшируви натижаларининг қайта такрорланувчанлигини оширади, клиник қарор қабул қилишни енгиллаштиради ҳамда усулнинг кенг доирадаги тиббиёт муассасалари учун қўлланишини таъминлайди, бу эса сурункали вирусли гепатитлар билан оғриган беморларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини оширишга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: ахборотли предикторларнинг минимал тўпламига асосланган жигар фиброзининг ишлаб чиқилган интеграл индексини қўллаш ўлчанадиган параметрлар ҳажмини қисқартириш, текширув вақтини камайтириш ва қўшимча инструментал усулларга эҳтиёжни бартараф этиш ҳисобига диагностика харажатларини пасайтириш имконини бериб, бир нафар беморга ўртача 1100000 сўмгача маблағни тежашни таъминлайди. Хулоса: мустақил ультрасонографик предикторларнинг минимал тўплами ва жигар фиброзининг интеграл индексига асосланган ёндашувни клиник амалиётга жорий этиш диагностик жараённи соддалаштириш ва стандартлаштириш, натижаларнинг аниқлиги ва қайта такрорланувчанлигини оширишга хизмат қилади ҳамда бир нафар беморга ўртача 1100000 сўмгача иқтисодий самарага эришиш имконини бериб, ишлаб чиқилган усулнинг юқори ижтимоий ва иқтисодий самарадорлигини тасдиқлайди.
тўртинчи илмий янгилик: ультрасонографик предикторларни қон зардоби индекси APRI билан биргаликда қўллаш уларни алоҳида қўллашга нисбатан жигар фиброзини ноинвазив стадиялаш аниқлигини ошириши асосланганлиги Тошкент тиббиёт академияси эксперт кенгашининг 2025 йил 25 февралдаги 654-сонли қарори билан тасдиқланган «Сурункали гепатит билан оғриган беморларда амбулатор-поликлиника амалиётида мультипараметрик ультратовуш диагностикаси ва мониторинги усуллари» номли услубий тавсиялар мазмунига киритилди. Ишлаб чиқилган ёндашув Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, инфекцион ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг 2025 йил 6 мартдаги 36-сонли буйруғи ҳамда мазкур марказ Вирусология илмий-тадқиқот институтининг 2025 йил 9 апрелдаги 86-сонли буйруғи асосида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 24 октябрдаги 27/09-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ультрасонографик предикторларни қон зардоби индекси APRI билан интеграция қилишга асосланган комбинирланган ёндашувни жорий этиш жигар фиброзини касалликнинг барча босқичларида аниқлаш аниқлигини оширади, беморларни хавф даражаси бўйича стратификациясини яхшилайди, даволаш тактикасини асосли танлашни таъминлайди ҳамда амбулатор-поликлиника шароитида сурункали вирусли гепатитлар билан оғриган беморларни мониторинг қилиш самарадорлигини оширади. Иқтисодий самарадорлиги: комбинирланган диагностик моделни қўллаш диагностик хатолар сонини камайтириш, инвазив муолажалар ва қиммат инструментал текширувларга эҳтиёжни қисқартириш ҳисобига харажатларни сезиларли даражада камайтириш имконини бериб, бир нафар беморга ўртача 1300000 сўмгача маблағни тежашни таъминлайди. Хулоса: ультрасонографик предикторлар ва қон зардоби индекси APRI ни биргаликда қўллашга асосланган комбинирланган ёндашувни клиник амалиётга жорий этиш жигар фиброзини ноинвазив стадиялашда максимал аниқликни таъминлайди, диагностик ва даволаш тактикасини оптималлаштиради ҳамда бир нафар беморга ўртача 1300000 сўмгача иқтисодий самарага эришиш имконини бериб, ишлаб чиқилган усулнинг юқори ижтимоий ва иқтисодий самарадорлигини тасдиқлайди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish