Маликов Музаффар Абдувахобовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Дифференциаллашган қалқонсимон без саратони билан касалланган беморларни жарроҳлик ва патогенетик даволашни такомиллаштириш», 14.00.14 – Онкология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.DSc/Tib1392.
Илмий раҳбар: Тилляшайхов Мирзагалиб Нигматович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи ва кенгаш рақами: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.06/2025.27.12.Tib.15.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ғафур-Ахунов Мирза-али Алиёрович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Раҳимова Гулнара Нишановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мамедов Умид Суннатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади
Тадқиқотнинг мақсади дифференциаллашган қалқонсимон без саратонини диагностика усулларини такомиллаштириш, молекуляр-генетик хусусиятларни таҳлил қилиш ва даволашда патогенетик ёндашувни танлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Bethesda тизими бўйича хавфлилик тоифаларини (V–VI), TI-RADS тизими бўйича юқори хавф кўрсаткичларини ҳамда молекуляр-генетик профиллаштириш натижаларини стратификациялаш асосида комплекс баҳолаш дифференциаллашган қалқонсимон без саратонида ўсма жараёни инвазияси даражасини аниқроқ таҳлил қилишга ёрдам бериши ва беморларда жарроҳлик аралашуви ҳажмини асосланган ҳолда белгилаш имконини бериши исботланган;
BRAF-V600E, TERT, RAS ва PAX8-PPAR-γ каби муайян молекуляр-генетик ўзгаришларнинг мавжудлиги дифференциаллашган қалқонсимон без саратонининг агрессив клиник-морфологик кечиши, лимфоген метастазланиш ва касаллик рецидиви хавфининг ошиши билан ассоциацияланганлиги аниқланган;
бирламчи ўсма ўлчами, унинг молекуляр-генетик профили ва регионар лимфа тугунлари ҳолатини ҳисобга олган ҳолда жарроҳлик аралашуви ҳажмини дифференциал танлаш қалқонсимон без резекцияси ҳажми ва регионар лимфодиссекцияга кўрсатмаларни индивидуаллаштириш имконини бериши ҳамда стандарт жарроҳлик тактикасига нисбатан 2 йиллик рецидивсиз яшовчанлик кўрсаткичининг статистик жиҳатдан аҳамиятли ошишини таъминлаши исботланган;
клиник омилларни — регионар лимфа тугунлари зарарланмаган кичик ўлчамли ўсмалар ва n. recurrens синдроми мавжудлигини — TERT ва RAS генларидаги мутацияларни аниқлаш натижалари билан биргаликда баҳолаш жарроҳлик даволаш жараёнида рецидивлар ва асоратлар ривожланишининг предикторларини аниқлаш имконини бериши, бу эса жарроҳлик аралашуви ҳажмини персоналлаштирилган тарзда танлаш ва патогенетик асосланган даволашни белгилаш учун шароит яратиши асосланган;
молекуляр-генетик тестлаш, клиник-инструментал баҳолаш ҳамда жарроҳлик ва таргет терапияни дифференциал танлашни ўз ичига олган такомиллаштирилган даволаш-ташхислаш алгоритмини қўллаш дифференциаллашган қалқонсимон без саратони билан касалланган беморларда рецидивсиз яшовчанлик кўрсаткичлари ва касаллик прогнозини яхшилашга ёрдам бериши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Дифференциаллашган қалқонсимон без саратони билан касалланган беморларни жарроҳлик ва патогенетик даволашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: Bethesda тизими бўйича хавфлилик тоифаларини (V–VI), TI-RADS тизими бўйича юқори хавф кўрсаткичларини ҳамда молекуляр-генетик профиллаштириш натижаларини стратификациялаш асосида комплекс баҳолаш дифференциаллашган қалқонсимон без саратонида ўсма жараёни инвазияси даражасини аниқроқ таҳлил қилишга ёрдам бериши ва беморларда жарроҳлик аралашуви ҳажмини асосланган ҳолда белгилаш имконини бериши исботланганлиги бўйича таклифлар Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳузуридаги Илмий кенгашнинг 2025 йил 31 майдаги №5-сонли қарори билан тасдиқланган «Дифференцирланган қалқонсимон без саратонини комбинирланган даволаш самарадорлигини баҳолаш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт онкология ва радиология марказининг Самарқанд филиалининг 2025 йил 3 ноябрдаги №26i-сонли буйруғи ҳамда ушбу марказнинг Сирдарё филиалининг 2025 йил 1 ноябрдаги №18-сонли буйруғи асосида амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 2 декабрдаги №30/58-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: нур текширув усуллари, TI-RADS ва Bethesda классификациялари ҳамда молекуляр-генетик профиллаштиришни ўз ичига олган комплекс даволаш-диагностик ёндашувни қўллаш ўсма жараёнининг тарқалиш даражасини аниқроқ баҳолашга, диагностик хатолар частотасини камайтиришга, ортиқча ёки етарли бўлмаган жарроҳлик аралашувларининг олдини олишга, операциядан кейинги асоратлар хавфини пасайтиришга ҳамда дифференцирланган қалқонсимон без саратони билан оғриган беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: комплекс даволаш-диагностик ёндашувни қўллаш жарроҳлик аралашуви ҳажмини оптималлаштириш, такрорий операциялар ва асоратлар частотасини камайтириш ҳисобига бир нафар беморни даволашга сарфланадиган ўртача харажатларни 3800000 сўмгача қисқартириш, шунингдек, стационарда ётиш муддатини 1–2 койка-кунга камайтириш имконини беради. Хулоса: комплекс даволаш-диагностик ёндашувни қўллаш диагностика аниқлигини ошириш, жарроҳлик асоратларининг олдини олиш, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, госпитализация муддатини қисқартириш ҳамда бир нафар беморга тўғри келадиган бюджет маблағларини ўртача 3800000 сўмгача тежашни таъминлайди;
иккинчи илмий янгилик: BRAF-V600E, TERT, RAS ва PAX8-PPAR-γ каби муайян молекуляр-генетик ўзгаришларнинг мавжудлиги дифференциаллашган қалқонсимон без саратонининг агрессив клиник-морфологик кечиши, лимфоген метастазланиш ва касаллик рецидиви хавфининг ошиши билан ассоциацияланганлиги аниқланганлиги бўйича таклифлар Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳузуридаги Илмий кенгашнинг 2025 йил 31 майдаги №5-сонли қарори билан тасдиқланган «Дифференцирланган қалқонсимон без саратонини комбинирланган даволаш самарадорлигини баҳолаш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт онкология ва радиология марказининг Самарқанд филиалининг 2025 йил 3 ноябрдаги №26i-сонли буйруғи ҳамда ушбу марказнинг Сирдарё филиалининг 2025 йил 1 ноябрдаги №18-сонли буйруғи асосида амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 2 декабрдаги №30/58-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ўсманинг молекуляр-генетик профилини (BRAF-V600E, TERT, RAS, PAX8-PPAR-γ) клиник амалиётда қўллаш дифференцирланган қалқонсимон без саратонининг агрессив шаклларини эрта аниқлашга, индивидуаллаштирилган даволаш тактикасини илмий асосланган ҳолда танлашга, касаллик рецидиви хавфини камайтиришга ҳамда беморлар учун янада қулай прогностик натижаларни шакллантиришга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: молекуляр-генетик тестлашни қўллаш самарасиз даволаш схемалари ва асоссиз жарроҳлик аралашувларидан қочиш имконини бериб, такрорий операциялар ва рецидивларни даволашга сарфланадиган маблағларни қисқартириш ҳисобига бир нафар беморга ўртача 3600000 сўм миқдорида иқтисодий тежамкорликни таъминлайди. Хулоса: молекуляр-генетик маркерлардан фойдаланиш даволашни индивидуаллаштириш, рецидивлар частотасини камайтириш, терапиянинг узоқ муддатли натижаларини яхшилаш ҳамда бир нафар беморга тўғри келадиган молиявий ресурсларни ўртача 3600000 сўмгача тежаш имконини беради.
учинчи илмий янгилик: бирламчи ўсма ўлчами, унинг молекуляр-генетик профили ва регионар лимфа тугунлари ҳолатини ҳисобга олган ҳолда жарроҳлик аралашуви ҳажмини дифференциал танлаш қалқонсимон без резекцияси ҳажми ва регионар лимфодиссекцияга кўрсатмаларни индивидуаллаштириш имконини бериши ҳамда стандарт жарроҳлик тактикасига нисбатан 2 йиллик рецидивсиз яшовчанлик кўрсаткичининг статистик жиҳатдан аҳамиятли ошишини таъминлаши исботланганлиги бўйича таклифлар Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳузуридаги Илмий кенгашнинг 2025 йил 31 майдаги №5-сонли қарори билан тасдиқланган «Дифференцирланган қалқонсимон без саратонини комбинирланган даволаш самарадорлигини баҳолаш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт онкология ва радиология марказининг Самарқанд филиалининг 2025 йил 3 ноябрдаги №26i-сонли буйруғи ҳамда ушбу марказнинг Сирдарё филиалининг 2025 йил 1 ноябрдаги №18-сонли буйруғи асосида амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 2 декабрдаги №30/58-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ўсманинг молекуляр-генетик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда регионар лимфодиссекция билан кенгайтирилган тиреоидэктомияни қўллаш локорегионар рецидивлар частотасини камайтиришга, 2 йиллик рецидивсиз яшовчанлик кўрсаткичларини оширишга, такрорий жарроҳлик аралашувларига бўлган эҳтиёжни қисқартиришга ҳамда беморларнинг ижтимоий мослашувини яхшилашга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: рецидивлар ва такрорий операциялар частотасини камайтириш ҳисобига кенгайтирилган жарроҳлик даволашни қўллаш кейинги даволаш ва реабилитацияга сарфланадиган харажатларни қисқартириш имконини бериб, бир нафар беморга ўртача 4500000 сўм миқдорида бюджет маблағларини тежашни таъминлайди. Хулоса: ўсманинг молекуляр-генетик профилига асосланган кенгайтирилган жарроҳлик тактикаси рецидивсиз яшовчанликни ишончли равишда яхшилайди, такрорий аралашувларга бўлган эҳтиёжни камайтиради, беморларнинг ҳаёт сифатини оширади ҳамда 4500000 сўмгача молиявий тежамкорликни таъминлайди.
тўртинчи илмий янгилик: клиник омилларни — регионар лимфа тугунлари зарарланмаган кичик ўлчамли ўсмалар ва n. recurrens синдроми мавжудлигини — TERT ва RAS генларидаги мутацияларни аниқлаш натижалари билан биргаликда баҳолаш жарроҳлик даволаш жараёнида рецидивлар ва асоратлар ривожланишининг предикторларини аниқлаш имконини бериши, бу эса жарроҳлик аралашуви ҳажмини персоналлаштирилган тарзда танлаш ва патогенетик асосланган даволашни белгилаш учун шароит яратиши асосланганлиги бўйича таклифлар Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳузуридаги Илмий кенгашнинг 2025 йил 31 майдаги №5-сонли қарори билан тасдиқланган «Дифференцирланган қалқонсимон без саратонини комбинирланган даволаш самарадорлигини баҳолаш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт онкология ва радиология марказининг Самарқанд филиалининг 2025 йил 3 ноябрдаги №26i-сонли буйруғи ҳамда ушбу марказнинг Сирдарё филиалининг 2025 йил 1 ноябрдаги №18-сонли буйруғи асосида амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 2 декабрдаги №30/58-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: клиник омиллар ва молекуляр-генетик маркерларнинг комплекс баҳоланиши рецидивлар ва операциядан кейинги асоратлар хавфини башорат қилиш, жарроҳлик даволаш хавфсизлигини ошириш, қайтувчи ҳиқилдоқ нерви шикастланиши ва гипопаратиреоз частотасини камайтириш, шунингдек, даволашнинг функционал ҳамда ижтимоий натижаларини яхшилаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: асоратларни олдиндан башорат қилиш ва операция ҳажмини оптималлаштириш операциядан кейинги асоратларни даволаш ҳамда узоқ муддатли реабилитацияга сарфланадиган харажатларни камайтириш ҳисобига бир нафар беморга ўртача 3000000 сўм миқдорида иқтисодий тежамкорликни таъминлайди. Хулоса: клиник ва молекуляр предикторлардан фойдаланиш асоратлар частотасини камайтиради, жарроҳлик даволаш хавфсизлигини оширади, функционал натижаларни яхшилайди ҳамда асоратларни даволашга сарфланадиган харажатларни 3000000 сўмгача қисқартириш имконини беради.
бешинчи илмий янгилик: молекуляр-генетик тестлаш, клиник-инструментал баҳолаш ҳамда жарроҳлик ва таргет терапияни дифференциал танлашни ўз ичига олган такомиллаштирилган даволаш-ташхислаш алгоритмини қўллаш дифференциаллашган қалқонсимон без саратони билан касалланган беморларда рецидивсиз яшовчанлик кўрсаткичлари ва касаллик прогнозини яхшилашга ёрдам бериши исботланганлиги бўйича таклифлар Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳузуридаги Илмий кенгашнинг 2025 йил 31 майдаги №5-сонли қарори билан тасдиқланган «Молекуляр-генетик таҳлил усулларини қўллашни ҳисобга олган ҳолда дифференцирланган қалқонсимон без саратонини диагностика қилиш ва даволаш алгоритмини ишлаб чиқиш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт онкология ва радиология марказининг Самарқанд филиалининг 2025 йил 3 ноябрдаги №27i-сонли буйруғи ҳамда ушбу марказнинг Сирдарё филиалининг 2025 йил 1 ноябрдаги №19-сонли буйруғи асосида амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 2 декабрдаги №30/58-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: такомиллаштирилган даволаш-диагностик алгоритмни жорий этиш дифференцирланган қалқонсимон без саратонини даволашда тизимли ва персоналлаштирилган ёндашувни таъминлайди, терапия самарадорлигини оширади, рецидивлар хавфини камайтиради, яшовчанлик кўрсаткичларини яхшилайди ҳамда беморларнинг ҳаёт сифатини оширишга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: алгоритмни комплекс қўллаш диагностика ва даволаш тадбирларини оптималлаштириш, стационарда даволаниш муддатини қисқартириш ва такрорий жарроҳлик аралашувлари частотасини камайтириш ҳисобига бир нафар беморга ўртача 5500000 сўм миқдорида умумий иқтисодий тежамкорликни таъминлайди. Хулоса: такомиллаштирилган даволаш-диагностик алгоритмни амалиётга жорий этиш клиник натижаларни яхшилашга, яшовчанликни оширишга, рецидивлар частотасини камайтиришга, госпитализация муддатини қисқартиришга ҳамда бир нафар беморга тўғри келадиган бюджет маблағларини 5500000 сўмгача тежашга имкон яратади.