Кутлимуратова Aysuliw Бахит қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Меҳнат фаолиятини гавдалантирувчи мақол ва маталларининг лингвомаданий хусусиятлари (инглиз ва қорақолпоқ тиллари мисолида)”, 10.00.13 – “Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик” (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/Fil.7496.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Кдирбаева Гулзира Курбанбаевна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.04.07.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Алниязов Айтмурат Исмаилович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Каримова Сафо Сайдуллаевна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот номи: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва қорақалпоқ тилларидаги меҳнат фаолиятини ифодаловчи мақол ва маталлар асосида “меҳнат” консептининг лингвомаданий хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва қорақалпоқ тилларидаги мақол ва маталлар асосида “меҳнат” консептининг лингвомаданий хусусиятлари қиёсий-типологик жиҳатдан комплекс тарзда тадқиқ этилган ҳамда унинг семантик, когнитив ва аксиологик тузилиши тизимли равишда аниқланган;
“меҳнат” консептининг ядро ва периферия компонентлари паремиологик материаллар асосида аниқланиб, унинг лингвокогнитив модели (меҳнат – фаолият – натижа – мукофот – ижтимоий баҳо) илмий асосда ишлаб чиқилган;
инглиз ва қорақалпоқ мақол-маталларида меҳнат консептининг бадиий-консептуал ифодаланиш воситалари (метафора, антитеза, рамзий образ, параллелизм ва бошқалар) қиёсий таҳлил қилиниб, уларнинг миллий менталитет билан боғлиқлиги очиб берилган;
“меҳнат” консептининг лингвомаданий интерпретацияси доирасида инглиз тилида индивидуаллик ва прагматизм, қорақалпоқ тилида эса коллективлик ва ахлоқий қадриятлар устунлиги илмий жиҳатдан асосланган ҳамда паремиологик дискурс орқали унинг ижтимоий-прагматик функциялари (тарбиявий, норматив, мотивацион) аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва қорақалпоқ тилларидаги меҳнат фаолиятини гавдалантирувчи мақол ва маталларининг лингвомаданий хусусиятларига оид ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
инглиз ва қорақалпоқ тилларидаги мақол ва маталлар асосида “меҳнат” консептининг лингвомаданий хусусиятлари қиёсий-типологик жиҳатдан комплекс тарзда тадқиқ этилган ҳамда унинг семантик, когнитив ва аксиологик тузилиши ҳақидаги натижалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тилини ривожлантириш департаменти томонидан зарур манба сифатида фойдаланишга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тилини ривожлантириш департаментининг 2026-йил 23-апрелдаги 11-09/9-04/318-сон маълумотномаси). Натижада, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тилини ривожлантириш департаментининг 2025-йилга мўлжалланган иш режасини ишлаб чиқишда, хусусан, инглиз ва қорақалпоқ тилларидаги меҳнат фаолиятини акс эттирувчи мақол ва маталларнинг лингвомаданий хусусиятларини аниқлашда ва мазкур режанинг 9, 11, 13-бандларини тайёрлашда самарали фойдаланилган;
“меҳнат” консептининг ядро ва периферия компонентлари паремиологик материаллар асосида аниқланиб, унинг лингвокогнитив модели (меҳнат – фаолият – натижа – мукофот – ижтимоий баҳо)га оид маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2017–2020-йилларда бажарилган “ФА-F1-OO5 Қорақалпоқ фолклори ва адабиётшунослигини таҳлил қилиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2026-йил 27-апреладги 182/1-сон маълумотномаси). Натижада, қорақалпоқ халқ мақол ва маталларининг қорақалпоқ тили этнографик лексикаси шаклланишидаги аҳамиятини атрофлича ўрганишга хизмат қилган;
инглиз ва қорақалпоқ мақол-маталларида меҳнат консептининг бадиий-консептуал ифодаланиш воситалари (метафора, антитеза, рамзий образ, параллелизм ва бошқалар) қиёсий таҳлил қилиниб, уларнинг миллий менталитет билан боғлиқлиги ҳақидаги натижаларидан Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейи коллекциясида сақланаётган экспонатларга боғлиқлиги Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёти тарихи давлат музейи фаолиятида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси маданият вазирлигининг 2026-йил 21-октабрдаги 08-03/2455-сон маълумотномаси). Натижада, музейнинг қорақалпоқ халқ оғзаки ижоди намуналари, асосан мақол ва маталлар бўйича кўргазма ва экскурсия жараёнларида, музейга ташриф буюрган мехмонларга миллий колоритни очиб беришда қорақалпоқ тилидаги мақол ва маталларни инглиз тилига таржима қилишга хизмат қилҳан;
“меҳнат” консептининг лингвомаданий интерпретацияси доирасида инглиз тилида индивидуаллик ва прагматизм, қорақалпоқ тилида эса коллективлик ва ахлоқий қадриятлар устунлиги илмий жиҳатдан асосланган ҳамда паремиологик дискурс орқали унинг ижтимоий-прагматик функциялари (тарбиявий, норматив, мотивацион) ҳақидаги илмий янгилик Қорақалпоғистон Республикаси телерадиоканали “Қорақалпоғистон” телеканалининг қорақалпоқ тилида олиб бориладиган “Тил байлıǵı – эл байлıǵı” дастурида ва радиоканалнинг “Тилге итибар – элге итибар” эшиттиришларининг ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиоканалининг 2026-йил 5-июндаги 05-22/276-сон маълумотномаси). Натижада, “Тил байлıǵı – эл байлıǵı” дастурида ва радио каналининг “Тилге итибар – элге итибар” эшиттиришларининг ссенарийлари эмоционал бирликларнинг тизимли таснифи ва эмоционал бирликларнинг семантик майдонлари асосида қайта ишланган.