Худойбердиева Раъно Араббоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ақлий ривожланишида муаммолари бўлган болаларни сенсамотор ривожлантиришнинг korreksion-pedagogik иш тизими”, 13.00.03 - Махсус педагогика (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/Ped13054.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Маҳмудова Мадина Собирхоновна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.01/2026.26.08.Ped.04.03.
Расмий оппонентлар: Шарофутдинова Раънохон Шавкатовна, педагогика фанлари доктори (DSc), дотсент; Турғунбоев Сирожиддин Фахриддинович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат педагогика иниститути.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ақлий ривожланишида муаммолари бўлган болаларни сенсомотор ривожлантиришнинг korreksion-pedagogik иш тизимини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ақлий ривожланишида муаммолари бўлган болаларни сенсомотор ривожлантиришнинг korreksion-pedagogik шарт-шароитлари мултисенсор ресурслардан фойдаланиш ҳамда ота-оналар ва тенгдошлар билан мулоқот қилиш мотивациясини ривожлантириш асосида аниқлаштирилган;
ақлий ривожланишида муаммолари бўлган болаларни сенсомотор ривожлантиришнинг кластер модели умумий мотор ва когнитив импулсларни уйғунлаштириш, индивидуал ва дифференциал ёндашув ҳамда интервалли мониторингни қўллаш асосида такомиллаштирилган;
korreksion-ривожлантирувчи технологиялар нутқ, ҳаракат ва идрокни ягона фаолият контекстида уйғунлаштириш, мослаштирилган тақлид ҳамда муқобил коммуникация воситаларидан фойдаланиш асосида такомиллаштирилган;
педагогик ва терапевтик ёндашувларни интеграциялаш ҳамда ўз-ўзига хизмат қилиш, предметлар билан амалий ҳаракат қилиш ва ўз эҳтиёжларини ифодалаш жараёнларини қайд этишга йўналтирилган индивидуал кузатув ҳужжатларини юритиш асосида сенсомотор ривожлантиришнинг амалий механизмлари такомиллаштирилган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ақлий ривожланишида муаммолари бўлган болаларни сенсомотор ривожлантиришнинг korreksion-pedagogik иш тизимини таҳлил қилиш ва такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
ақлий ривожланишида муаммолари бўлган болаларни сенсомотор ривожлантиришнинг korreksion-pedagogik шарт-шароитлари, болаларда мурожаатга реакцияни шакллантирувчи мултисенсор ресурсни микро (яқинлар билан алоқа) муҳитда ота-оналарнинг педагогик позицияси ва макро муҳитда тенгдошларнинг коммуникатив мотивацияси устуворлигида адаптивлаштиришга оид таклифлари “ART терапия асослари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 136-сон буйруғи билан тасдиқланган 472959-рақамли гувоҳнома). Натижада, ақлий ривожланишида муаммолари бўлган ўқувчиларни сенсомотор ривожлантириш жараёнини яхлит методик алгоритм асосида ташкил этиш имконияти яратилган;
ақлий ривожланишида муаммолари бўлган болаларни сенсомотор ривожлантиришнинг кластер модели умуммоторика ва когнитив соҳа импулсини индивидуал ва дифференциал ёндашув устуворлигидаги субектлар фаолиятини мобилизация қилиш ҳамда интервалли мониторингда таъминлашга оид тавсиялари Самарқанд, Наманган, Фарғона ва Тошкент вилоятларидаги ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаларининг таълим-korreksion жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологок-педагогик республика ташхис марказининг 2026-йил 12-июн 01/10-01-250-сон маълумотномаси). Натижада, ақлий ривожланишида муаммолари бўлган болаларнинг сенсомотор ривожланиш босқичларини дидактик жиҳатдан таъминлаш ҳамда амалий методлардан фойдаланиш имкониятлари такомиллаштирилган.
ақлий ривожланишида муаммолари бўлган болаларни сенсомотор ривожлантиришда нутқ+ҳаракат+идрок контекстида умумривожлантирувчи методик алгоритмни адаптив имитациялар ва алтернатив мулоқот билан параллел равишда оптималлаштиришга оид таклиф ва тавсияларидан “Наманган гулдастаси” номли кўрсатувни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Наманган вилояти телерадиоканалининг 2026-йил 5-мартдаги 02-18/48-сон маълумотномаси). Натижада, ақлий ривожланишида муаммолари бўлган болалар билан ишлашнинг комплекс методларини кенг оммага тарғиб этиш имконияти яратилган;