Бегматова Дилноза Мухтаровнанинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талаба-ёшлар маданий иммунитетини ривожлантиришнинг индивидуал ёндашувга асосланган ижтимоий педагогик стратегиялари”, 13.00.09 – Ижтимоий педагогика (педагогика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.DSc/Ped573.
Илмий маслаҳатчи: Ибраимов Холбой Ибрагимович, педагогика фанлари доктори, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти, DSc.28/30.07.2024.Ped.165.02.
Расмий оппонентлар: Жуманиёзова Муҳайё Тожиевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Маманазаров Абдуҳаким Бозорович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Шарифзода Сардорбек Ўразбой табиб ўғли, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талаба-ёшлар маданий иммунитетини ривожлантиришнинг индивидуал ёндашувга асосланган ижтимоий педагогик стратегияларини ишлаб чиқиш, уни назарий жиҳатдан асослаш ҳамда илмий-методик тавсиялар яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талаба-ёшларнинг маданий иммунитетини ривожлантириш мазмуни шахсга йўналтирилган индивидуал ёндашув асосида қайта талқин қилиниб, педагогика туркум фанларига миллий-маданий қадриятлар, маънавий мерос ва ахлоқий моделларнинг дидактик имкониятларини интеграция қилиш орқали маданий иммунитетни шакллантирувчи ижтимоий-педагогик фаолиятлар тизими илмий асосланган ҳолда такомиллаштирилган;
индивидуал ёндашувнинг ижтимоий-педагогик имкониятлари талабанинг шахсий тажрибасидаги маданий-ахборий таъсирларни манба, яширин мақсад, дахлдор қадрият ва жавоб ҳаракати бўйича таҳлил қилувчи индивидуал “Маданий танлов харитаси”ни ишлаб чиқиш ҳамда уни тенгдошлар билан мулоқот ва рақамли муҳитдаги мустақил қарорларни асослашга йўналтириш орқали аниқлаштирилган;
талаба-ёшларнинг маданий иммунитетини ривожлантириш механизмлари талабанинг қадриятли позицияси ва вазиятли қарорлари ўртасидаги номувофиқликни аниқлаш, аниқланган эҳтиёжга мос индивидуал ҳимоя стратегиясини танлаш ҳамда уни моделлаштирилган ижтимоий-маданий вазиятлардаги хатти-ҳаракат натижаларига кўра қайта мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
талаба-ёшларнинг маданий иммунитетини ривожлантиришнинг технологик модели маданий-ахборий вазиятлар таҳлили, қадриятларга асосланган мултимедиа лойиҳалари ва рефлексив мулоқотни рақамли таълим ресурсларида уйғунлаштириш ҳамда топшириқлар мураккаблиги ва педагогик кўмак ҳажмини талабанинг маданий тажрибаси ва индивидуал эҳтиёжларига мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
талаба-ёшларнинг маданий иммунитети ривожланганлигини баҳолаш механизми маданий-ахборий таъсирлардаги манипуляцияни аниқлаш, шахсий танловини миллий ва умуминсоний қадриятлар билан асослаш кўрсаткичларини юқори, ўрта ва қуйи даражаларда аниқлаш орқали вазиятли топшириқлар ва фаолият кузатуви натижаларини талабанинг бошланғич кўрсаткичлари билан таққослаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талаба-ёшлар маданий иммунитетини ривожлантиришнинг индивидуал ёндашувга асосланган ижтимоий педагогик стратегияларини такомиллаштиришга доир натижалар асосида:
талаба-ёшларнинг маданий иммунитетини ривожлантириш мазмуни шахсга йўналтирилган индивидуал ёндашув асосида қайта талқин қилиниб, педагогика туркум фанларига миллий-маданий қадриятлар, маънавий мерос ва ахлоқий моделларнинг дидактик имкониятларини интеграция қилиш орқали маданий иммунитетни шакллантирувчи ижтимоий-педагогик фаолиятлар тизимини такомиллаштиришга оид муаллифлик ғояларидан Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтида бажарилган АЛ-9524115131-рақамли “Талабаларнинг кўнгилли ижтимоий-методик ҳаракатлари асосида инклюзив ва уйдаги таълим самарадорлигини ошириш технологиялари” номли амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтининг 2026-йил 16-июлдаги 01-09/487-сонли маълумотномаси). Натижада, талаба-ёшлар маданий иммунитетини индивидуал ёндашув ва миллий-маданий қадриятлар асосида ривожлантиришга оид мазмуни бойитилган;
индивидуал ёндашувнинг ижтимоий-педагогик имкониятлари талабанинг шахсий тажрибасидаги маданий-ахборий таъсирларни манба, яширин мақсад, дахлдор қадрият ва жавоб ҳаракати бўйича таҳлил қилувчи индивидуал “Маданий танлов харитаси”ни ишлаб чиқиш ҳамда уни тенгдошлар билан мулоқот ва рақамли муҳитдаги мустақил қарорларни асослашга йўналтириш орқали аниқлаштиришга қаратилган методик таклифлардан Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтида бажарилган ИЛ-9524115133-рақамли “Президент мактаблари, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар ўқувчиларини миллий руҳда тарбиялашнинг 7 йиллик дифференциал технологияси” номли инновацион лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтининг 2026-йил 16-июлдаги 01-09/487-сонли маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг маданий-ахборий таъсирларни таҳлил қилиш ва қадриятларга таянган мустақил қарорларини асослаш кўникмаларини ривожлантиришнинг методик таъминоти бойитилган;
талаба-ёшларнинг маданий иммунитетини ривожлантириш механизмлари талабанинг қадриятли позицияси ва вазиятли қарорлари ўртасидаги номувофиқликни аниқлаш, аниқланган эҳтиёжга мос индивидуал ҳимоя стратегиясини танлаш ҳамда уни моделлаштирилган ижтимоий-маданий вазиятлардаги хатти-ҳаракат натижаларига кўра қайта мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид муаллифлик ғоялари хорижий тиллар йўналиши талабалари учун тавсия этилган “Умумий педагогика” номли дарслик мазмунида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 11-ноябрдаги 429-625-сонли нашр рухсатномаси). Натижада, дарсликнинг талабаларда қадриятли позицияга мос қарор қабул қилиш ва индивидуал ҳимоя стратегияларини вазиятга мослаштириш кўникмаларини ривожлантиришга оид методик таъминоти бойитилган;
талаба-ёшларнинг маданий иммунитетини ривожлантиришнинг технологик модели маданий-ахборий вазиятлар таҳлили, қадриятларга асосланган мултимедиа лойиҳалари ва рефлексив мулоқотни рақамли таълим ресурсларида уйғунлаштириш ҳамда топшириқлар мураккаблиги ва педагогик кўмак ҳажмини талабанинг маданий тажрибаси ва индивидуал эҳтиёжларига мослаштириш асосида такомиллаштиришга доир таклифлари талабалар учун тавсия этилган “Общая педагогика” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 28-июлдаги 01/01-01-720-сонли маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг маданий иммунитетини рақамли топшириқлар ва индивидуал эҳтиёжларга мос педагогик кўмак асосида ривожлантиришнинг ўқув-методик таъминоти бойитилган;
талаба-ёшларнинг маданий иммунитети ривожланганлигини баҳолаш механизми маданий-ахборий таъсирлардаги манипуляцияни аниқлаш, шахсий танловини миллий ва умуминсоний қадриятлар билан асослаш кўрсаткичларини юқори, ўрта ва қуйи даражаларда аниқлаш орқали вазиятли топшириқлар ва фаолият кузатуви натижаларини талабанинг бошланғич кўрсаткичлари билан таққослаш асосида такомиллаштиришга доир муаллифлик ғоялари Бухоро давлат педагогика институти, Фарғона давлат университети ҳамда Самарқанд давлат чет тиллар институти ўқув фаолиятига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 28-июлдаги 01/01-01-720-сонли маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг маданий иммунитети ривожланиш динамикасини бошланғич кўрсаткичлар билан қиёслаб, индивидуал баҳолашнинг диагностик таъминоти такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish