Ачилова Рисолат Аъзамовнанинг
фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи):
“Инглиз ва ўзбек тилларидаги аллюзияларнинг лингвокултурологик тадқиқи”, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси ройхатга олинган: B2023.3.DSc/Fil 646.
Илмий раҳбар: Саидов Ёқуб Сиддиқович, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолоят кўрсатаётган муассаса(муасссасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети. DSc.03/2025.27.12.Fil.08.07.
Расмий оппонентлар: Қосимова Нафиса Фарходовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Одилов Ёрқинжон Рахмоналиевич, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Насруллаева Нафиса Зафаровна, филология фанлари доктори (DSc), профессор. 
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларидаги аллюзияларнинг лингвокултурологик, прагматик, интертекстуал ва консептуал хусусиятларини қиёсий-типологик аспектда комплекс очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
прецедент бирликларнинг аллюзив функсиялари, аллюзиянинг вертикал контекст ҳосил қилишдаги роли ва прагматик импликация яратиш механизмлари аниқланган, аллюзияларнинг лингвомаданий бирликлар тизимидаги ўрни инглиз ва ўзбек тилларининг фактик материаллари билан белгиланган;
иккала тилдаги аллюзиялар илк бор қиёсий-типологик ҳамда лингвокултурологик аспектда комплекс тадқиқот объекти сифатида ўрганилиб, икки маданиятга хос аллюзив бирликларнинг универсал ва миллий-маданий ўзига хослиги илмий асосда далиллаб берилган;
тарихий шахслар ва асар қаҳрамонлари асосида вужудга келган аллюзияларнинг лингвомаданий хусусиятлари, уларнинг инглиз ва ўзбек маданий кодларидаги семантик-прагматик салоҳияти очиб берилган, реалия ва ўхшатиш асосли аллюзив бирликларнинг типологик таснифи ишлаб чиқилган;
метафорик ва метонимик аллюзияларнинг консептуал метафора ва метонимия назарияси асосида таҳлил қилиниши натижасида уларнинг маданий қадриятлар тизимидаги ўрни ва когнитив-семантик шаклланиш механизмлари аниқланган;
диний маркерланган ва мифологик дунёқараш асосида шаклланган аллюзияларнинг маданий-семантик хусусиятлари, уларнинг интертекстдаги вазифалари ва лингвокултурологик хусусиятлари инглиз ва ўзбек тиллари материали асосида қиёсий аспектда очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларидаги аллюзияларнинг лингвокултурологик,  прагматик, интертекстуал ва консептуал хусусиятларини қиёсий-типологик аспектда комплекс таҳлил қилиш юзасидан олинган илмий натижалар асосида: прецедент бирликларнинг аллузив функсиялари, аллюзиянинг вертикал контекст ҳосил қилишдаги роли ва прагматик импликация яратиш механизмлари илмий ёритилган, аллюзия лингвомаданий бирликлар тизимида тутган ўрнини аниқлашга оид илмий-назарий хулосалар ва методологик ёндашувлардан Бухоро давлат педагогика институтида 2024-2025-йилларда бажарилган 209131-рақамли Буюк Британиянинг Ташқи ишлар, Ҳамдўстлик ва Тараққиёт вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳридаги Британия элчихонаси томонидан молиялаштирилган “English and Inclusion project within the framework of the Accelerating English Language Learning in Central Asia” (АЭЛЛCА) халқаро лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Бухоро давлат педагогика институтининг 2026-йил  2-июлдаги 397-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистондаги етакчи олий таълим муассасаларида амалга оширилган грант лойиҳалари ва илмий-тадқиқот ишлари назарий жиҳатдан бойитилишига эришилган;  
инглиз ва ўзбек тилларидаги аллюзиялар илк бор қиёсий-типологик ҳамда лингвокултурологик аспектда комплекс тадқиқот объекти сифатида ўрганилиб, икки маданиятга хос аллузив бирликларнинг  универсал ва миллий-маданий ўзига хослигини далиллашга доир умумлашмалардан Ўзбекистон давлат хореография академиясида 2022-2024-йилларда “Мусиқа ва санъат ўқув масалалари учун “Болалар рақслари” фанидан интерактив ўқув қўлланма яратиш” мавзусидаги бажарилган Ф3-202003161-рақамли фундаментал илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон давлат хореография академиясининг 2026-йил 12-июндаги 1/04-64-сон маълумотномаси). Натижада инглиз ва ўзбек аллюзияларнинг муштарак ва фарқли жиҳатлари ёритиб берилган; 
метафорик ва метонимик аллюзияларнинг консептуал метафора ва метонимия назарияси асосида таҳлилларга доир хулосалардан Исъҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институтида 2023-2026 йилларда бажарилган 101129076. – EMPOWER –ERASMUS-EDU-2023-CBHE (Enhancement of Entrepreneurship Skills among Women to Provide Gender Equality and Employability for Citizens of Uzbekistan) мавзусидаги халқаро лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Исъҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институтининг 2026-йил 16-июлдаги 2166-03-сон маълумотномаси). Натижада аллюзияларнинг маданий қадриятлар тизимидаги ўрни ва когнитив-семантик шаклланиш механизмлари далиллашга хизмат қилган;
тарихий шахслар ва асар қаҳрамонлари асосида вужудга келган аллюзияларнинг лингвомаданий хусусиятлари, уларнинг инглиз ва ўзбек маданий кодларидаги семантик-прагматик салоҳияти билан боғлиқ хулосалардан 2024-2024-йилларда ЎМТРК “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Бедорлик”, “Ижод завқи”, “Таълим ва Тараққиёт”, “Миллат ва Маънавият” кўрсатувларини тайёрлашда, ссенарийларини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2026-йил 12-июндаги 26-36-74-сон маълумотномаси). Натижада семантик-прагматик салоҳияти очиб берилган, реалия ва ўхшатиш асосли аллузив бирликларнинг типологик таснифи ишлаб чиқилган;
диний маркерланган ва мифологик дунёқараш асосида шаклланган аллюзияларнинг маданий-семантик хусусиятлари, уларнинг интертекстдаги вазифалари ва лингвокултурологик талқини билан боғлиқ назарий хулосалардан Олий таълимнинг 60111800- Хорижий тил ва адабиёти (инглиз тили) таълим йўналиши талабаларига мўлжалланган “Маданиятлараро мулоқот” (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 10-февралдаги 2821-9769-8ад4-бф63-а166-8802-0553 рақамли нашр рухсатномаси) номли дарсликни яратишда фойдаланилган. (Бухоро давлат педагогика институтининг 2026-йил 7-сентабрдаги 03/03/01-1741-сонли маълумотномаси). Натижада тилшуносликка оид адабиётлар аллюзияларнинг маданий-семантик хусусиятлари, уларнинг интертекстдаги вазифалари ва лингвокултурологик жиҳатларининг қиёсий умумлашмалари билан бойитилган. 


 

Yangiliklarga obuna bo‘lish