Ёрмаматов Шоҳбоз Зафар ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Самарқанд вилоятида зиёрат туризмини ривожлантириш имкониятлари ва истиқболлари», 11.00.02 - Иқтисодий ва ижтимоий география (география фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Gr427.
Илмий раҳбар: Усманов Маруфжон Рустамович, география фанлари доктори, профессор.
Диссертасия бажарилган муассасалар номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Gr.09.11.
Расмий оппонентлар: Низамиев Абдурашид Гумарович, география фанлари доктори, профессор; Холмуродов Шакарбек Абдуғаниевич, география фанлари фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Самарқанд вилоятида зиёрат туризми ривожланиш имкониятларини аниқлаш, баҳолаш ва истиқболда ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
зиёрат туризмининг Самарқанд вилояти иқтисодиётидаги ўрни ва ривожланишига таъсир этувчи омиллар роли аниқланган;
Самарқанд вилояти зиёрат туризм имкониятлари туристик обектларнинг тарихий-маданий ва минтақавий аҳамияти, географик жойлашувининг қулайлиги, инфратузилманинг яратилганлиги мезон кўрсаткичлари (жуда паст, паст, ўртача, юқори, жуда юқори) асосида баҳоланган ва хариталаштирилган;
зиёрат туризми салоҳиятини баҳолаш учун интеграллашган географик индикаторлар тизими ишлаб чиқилган;
вилоятда зиёрат туризми ривожланишига тўсқинлик қилувчи муаммолар аниқланиб, уларнинг ривожланиш тенденциялари прогноз қилинган ҳамда истиқболда ривожлантириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Самарқанд вилоятида зиёрат туризмини ривожлантириш имкониятлари ва истиқболларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Самарқанд вилояти иқтисодиётида зиёрат туризмининг ролини аниқлаш, унинг ривожланишига таъсир этувчи омилларни аниқлаш, шунингдек, уларнинг ҳудудий хусусиятларини белгилаш асосида ишлаб чиқилган таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси фаолиятида фойдаланилган (2026-йил 11-августдаги 02-17/8136-сон маълумотнома). Натижада, ҳудудда зиёрат туризмининг иқтисодий аҳамияти ва унинг ривожланишига таъсир кўрсатувчи асосий омилларини аниқлаш имконини берган;
Самарқанд вилоятининг зиёрат туризми салоҳиятини туристик обектларнинг тарихий-маданий ва минтақавий аҳамияти, уларнинг географик жойлашувининг қулайлиги, шунингдек, туристик инфратузилма билан таъминланганлик даражаси каби мезонлар асосида беш даражали (жуда паст, паст, ўртача, юқори ва жуда юқори) таснифидан Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси фаолиятида фойдаланилган (2026-йил 11-августдаги 02-17/8136-сон маълумотнома). Натижада, ҳудуднинг туристик салоҳияти баҳоланди ва туризмни ривожлантиришни ҳудудий режалаштиришни амалга ошириш учун шароитлар яратилган;
зиёрат туризмининг ривожланиш даражасини комплекс баҳолаш ва ҳудудий тафовутларни аниқлаш имконини берувчи интеграллашган географик индикаторлар тизимидан Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси фаолиятида фойдаланилган (2026-йил 11-августдаги 02-17/8136-сон маълумотнома). Натижада, зиёрат туризмининг ривожланиш даражаси аниқланди ва уни янада ривожлантириш учун истиқболли ҳудудлар белгиланган;
ҳудудда зиёрат туризмининг ривожланишига тўсқинлик қилувчи омилларни аниқлаш, уларнинг ўзгариш тенденцияларини прогноз қилиш ва соҳани истиқболли ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишга оид илмий асосланган таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси фаолиятида фойдаланилган (2026-йил 11-августдаги 02-17/8136-сон маълумотнома). Натижада, ҳудудда зиёрат туризмини ривожлантириш ва туристик инфратузилмани такомиллаштиришга қаратилган амалий чора-тадбирлар белгиланган.