Отамуратова Садоқат Тўлқинбек қизи

Фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Муниснинг диний-тасаввуфий мавзудаги шеърларининг ғоявий-бадиий хусусиятлари”, 10.00.02 – Ўзбек мумтоз адабиёти (филология).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Fil4569.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
Илмий раҳбар: Ғайипов Дилшод Қадамбаевич, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети ҳузуридаги илмий даража берувчи DSc.03/2026.10.06.Fil.06.06 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Амонова Зилола Қодировна, филология фанлари доктори, профессор; Оманбоева Азиза Дониёр қизи, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Қўқон университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Шермуҳаммад Муниснинг диний-тасаввуфий мавзудаги шеърларининг ғоявий-бадиий хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Шермуҳаммад Мунис шеъриятидаги тасаввуфий талқиннинг шаклланишида Қуръон, ҳадис, тасаввуф алломалари ва Алишер Навоий ирфоний меросининг ўрни, Шарқ мумтоз адабиёти анъаналари ҳамда замондош шоирлар билан ижодий алоқаларнинг аҳамияти асосланиб, уларнинг шоир диний-ирфоний дунёқараши ва илоҳий ишқ, маърифат, комиллик, нафсни поклаш, руҳий камолот, ваҳдат, фонийлик ва боқийлик каби тасаввуфий маъноларнинг шаклланишига таъсири очиб берилган;
Мунис лирикасида шариат, тариқат, маърифат ва ҳақиқат босқичларининг бадиий талқини ёритилиб, уларнинг диний-ирфоний мазмуни, ўзаро узвий алоқадорлиги, инсоннинг руҳий-ахлоқий камолоти, нафсни поклаш, илоҳий ишқ, маънавий етуклик ва ҳақиқатни англаш каби тасаввуфий қарашлар билан уйғунлиги далилланган;
Муниснинг Кубровия ва Нақшбандия тариқатлари билан боғлиқлиги асосланиб, ушбу тариқатларга хос илоҳий ишқ, нафсни жиловлаш, қалбни поклаш, руҳий камолот, зикр, таваккул ва комил инсон каби тасаввуфий ғояларнинг шоир шеъриятидаги бадиий талқини, ёр, май, соқий, кўнгил, зулф, шам, парвона, нур ва ҳижрон каби рамз ҳамда тимсолларнинг тасаввуфий-ирфоний мазмуни, адабий матндаги ғоявий-бадиий вазифаси далилланган;
    Мунис шеъриятидаги ёр, соқий, май, жом, кўнгил, зулф, шам, парвона, нур, ҳижрон ва висол каби ирфоний образ ҳамда тасаввуфий рамзларнинг илоҳий ишқ, маърифат, руҳий покланиш, нафсни енгиш ва Ҳаққа етишиш каби ғояларни ифодалашдаги бадиий-эстетик вазифаси, мумтоз адабиётда шаклланган гул, булбул, ошиқ сингари анъанавий тимсолларнинг Мунис ижодида зоҳирий ва ботиний мазмун уйғунлигини таъминлашдаги адабий аҳамияти исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Муниснинг диний-тасаввуфий мавзудаги шеърларининг ғоявий-бадиий хусусиятлари” тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалардан:
    Шермуҳаммад Мунис шеъриятидаги тасаввуфий талқиннинг шаклланишида Қуръон, ҳадис, тасаввуф алломалари ва Алишер Навоий ирфоний меросининг ўрни, Шарқ мумтоз адабиёти анъаналари ҳамда замондош шоирлар билан ижодий алоқаларнинг аҳамияти асосланиб, уларнинг шоир диний-ирфоний дунёқараши ва илоҳий ишқ, маърифат, комиллик, нафсни поклаш, руҳий камолот, ваҳдат, фонийлик ва боқийлик каби тасаввуфий маъноларнинг шаклланишига таъсири очиб берилгани, Мунис лирикасида шариат, тариқат, маърифат ва ҳақиқат босқичларининг бадиий талқини ёритилиб, уларнинг диний-ирфоний мазмуни, ўзаро узвий алоқадорлиги, инсоннинг руҳий-ахлоқий камолоти, нафсни поклаш, илоҳий ишқ, маънавий етуклик ва ҳақиқатни англаш каби тасаввуфий қарашлар билан уйғунлиги далилланганига доир натижалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган, Давлат илмий-техник дастури доирасида 2021 – 2023-йилларда амалга оширилган ПФ-201912258-рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилди (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 27-июндаги 01/01-2805-сон маълумотномаси). Натижада платформанинг илмий-назарий ва маърифий аҳамияти оширилган.
Муниснинг Кубровия ва Нақшбандия тариқатлари билан боғлиқлиги асосланиб, ушбу тариқатларга хос илоҳий ишқ, нафсни жиловлаш, қалбни поклаш, руҳий камолот, зикр, таваккул ва комил инсон каби тасаввуфий ғояларнинг шоир шеъриятидаги бадиий талқини, ёр, май, соқий, кўнгил, зулф, шам, парвона, нур ва ҳижрон каби рамз ҳамда тимсолларнинг тасаввуфий-ирфоний мазмуни, адабий матндаги ғоявий-бадиий вазифаси далиллангани билан боғлиқ илмий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Хоразм вилояти телерадиоканали давлат муассасасида 2022–2026-йиллар давомида эфирга узатилган “Ассалом, Хоразм”, “Адабий муҳит”, “Хайрли кун” каби эшиттириш ва теледастурларни тайёрлашда фойдаланилди (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Хоразм вилояти телерадиоканали давлат муассасасининг 2026-йил 18-июндаги 735-сон маълумотномаси). Натижада телеаудиториянинг Шермуҳаммад Муниснинг диний-тасаввуфий дунёқараши, бадиий-эстетик тафаккури ва маърифатпарварлик ғоялари ҳақидаги билимлари кенгайтирилиб, шоир ижодининг илмий-маърифий тарғиботи ҳамда ўзбек мумтоз адабий меросини оммалаштириш самарадорлиги оширилган.
Мунис шеъриятидаги ёр, соқий, май, жом, кўнгил, зулф, шам, парвона, нур, ҳижрон ва висол каби ирфоний образ ҳамда тасаввуфий рамзларнинг илоҳий ишқ, маърифат, руҳий покланиш, нафсни енгиш ва Ҳаққа етишиш каби ғояларни ифодалашдаги бадиий-эстетик вазифаси, мумтоз адабиётда шаклланган гул, булбул, ошиқ сингари анъанавий тимсолларнинг Мунис ижодида зоҳирий ва ботиний мазмун уйғунлигини таъминлашдаги адабий аҳамияти исботлангани билан боғлиқ илмий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган, давлат илмий дастурлари доирасида 2019-2021-йилларда амалга оширилган И-ОТ-2019-42. Ўзбек ва инглиз тилларининг электрон (Инсон қиёфаси, феъл-атвори, табиат ва миллий тимсоллар тасвири) поетик луғатини яратиш номли грант лойиҳасида фойдаланилди (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 31-июлдаги 01/4-3517-сон маълумотномаси). Натижада луғатнинг илмий-назарий аҳамияти ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish