Тошбоев Жамшид Эшбоевич
Сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси: “Жамиятнинг сиёсий тизими трансформациялашувида барқарор тараққиётни таъминлашнинг асосий йўналишлари”.
Ихтисослик шифри: 23.00.02-Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Ss98
Илмий раҳбар: Мусаев Одил Раҳматович, фалсафа фанлар доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети
ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги DSc.03/2025.27.12.Ss.01.09 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар:
Ахмедов Хусниддин Алиқулович, сиёсий фанлар доктори (DSc), профессор;
Юсубов Жамшид Қадамович, сиёсий фанлари доктори (DSc), дотсент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
Жамиятнинг сиёсий тизими трансформациялашувида барқарорликни таъминлашнинг аҳамияти, тамойиллари ва асосий йўналишларини очиб бериш ҳамда сиёсий трансформацияни демократик ва авторитар тенденциялар билан бирга ўзаро таъсир кўрсатадиган тизим сифатида ўрганиш ва ривожланиш истиқболларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жамият сиёсий тизими трансформациялашуви шароитида барқарор тараққиётни таъминлаш ва ҳокимият легитимлигини мустаҳкамлашнинг ички ва ташқи омиллар уйғунлигига асосланган сиёсий-функсионал модели ишлаб чиқилган бўлиб, унда миллий давлатчилик институтлари тажрибаси, сиёсий лидер авторитети ва шарқона сиёсий маданиятнинг ички омиллар сифатида, демократик сиёсий тартибот, ҳокимиятлар бўлиниши ва сиёсий плюрализмнинг ташқи омиллар сифатида ўзаро мутаносиблиги сиёсий тизимнинг барқарор трансформациялашувининг қонуний зарурати эканлиги асосланган;
глобаллашув шаротида жамият сиёсий тизими трансформациялашувининг модернизациявий хусусияти аниқланиб, унинг инновацион ўзгаришлар билан узвий алоқадорлиги асосланган ҳамда барқарор тараққиётни таъминлашга таъсир этувчи “қатъий тартиб – креативлик – ижодий фаоллик – эвристик ечим” каби сиёсий-институционал хусусиятларнинг ўзаро уйғунлиги асосида трансформация жараёнларининг самарадорлигини ошириш механизми такомиллаштирилган;
жамият сиёсий тизими трансформациялашувида сиёсий элита ва электорат ўртасидаги муносабатларнинг халқчиллик, прогрессивлик, ўзаро манфаатдорлик ва прагматизм тамойиллари асосида ташкил этилиши сиёсий барқарорлик, ижтимоий ишонч ва конструктив сиёсий мулоқотни таъминловчи муҳим институционал омил эканлиги асосланиб, давлат ҳокимияти ва фуқаролар ўртасидаги икки томонлама сиёсий коммуникацияни кучайтиришга қаратилган функсионал ёндашув такомиллаштирилган;
янги Ўзбекистон шароитида жамият сиёсий тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг глобал сиёсий трансформация тенденциялари, миллий сиёсий онгдаги сифат ўзгаришлари ва барқарор тараққиётнинг стратегик мақсадлари билан ўзаро уйғунлиги илмий асосланиб, сиёсий тизим трансформациясининг барқарорлигини таъминлашнинг “очиқлик - қонунийлик - сиёсий иштирок - ижтимоий шериклик - институционал самарадорлик” тамойилларига асосланган устувор йўналишлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тадқиқотнинг натижалари, ундаги илмий хулоса ва таклифларнинг амалиётга жорий этилаётганлиги бўйича қуйидаги тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилган:
жамият сиёсий тизими трансформациялашуви шароитида барқарор тараққиётни таъминлаш ва ҳокимият легитимлигини мустаҳкамлашнинг ички ва ташқи омиллар уйғунлигига асосланган сиёсий-функсионал модели ишлаб чиқилган бўлиб, унда миллий давлатчилик институтлари тажрибаси, сиёсий лидер авторитети ва шарқона сиёсий маданиятнинг ички омиллар сифатида, демократик сиёсий тартибот, ҳокимиятлар бўлиниши ва сиёсий плюрализмнинг ташқи омиллар сифатида ўзаро мутаносиблиги сиёсий тизимнинг барқарор трансформациялашувининг қонуний зарурати эканлигига оид хулосалардан Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026-йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси”ни 2022-йилда амалга оширишга оид давлат Дастури ижросини таъминлаш бўйича партия “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг 2023-йил 10-апрелдаги 01-27/111 сонли маълумотномаси). Натижалар Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг dacturiy ҳужжатлари, йўл хариталарини ишлаб чиқишда ҳамда тарғибот ишларини тизимли йўлга қўйишга ҳизмат қилган;
глобаллашув шаротида жамият сиёсий тизими трансформациялашувининг модернизациявий хусусияти аниқланиб, унинг инновацион ўзгаришлар билан узвий алоқадорлиги асосланган ҳамда барқарор тараққиётни таъминлашга таъсир этувчи “қатъий тартиб – креативлик – ижодий фаоллик – эвристик ечим” каби сиёсий-институционал хусусиятларнинг ўзаро уйғунлиги асосида трансформация жараёнларининг самарадорлигини ошириш механизми такомиллаштирилишига доир хулосалардан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фаолиятида фойдаланилди. Жумладан, жамиятнинг сиёсий тизими трансформациялашувида барқарор ривожланишни таъминлашнинг асосий йўналишларидан бири жамият аъзолари сиёсий фаоллигини ошириш ва фуқароларда фаол ҳаётий позисияни шакллантириш учун миллий-маданий меросимиз ва қадриятларимизни фуқаролар, айниқса, ёшлар онгига сингдириш билан боғлиқ жараёнларда сиёсий партияларнинг фаоллигини янада оширишга оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2022-йилга мўлжалланган иш режасининг ИВ. “Ижтимоий соҳани ривожлантириш бўйича устувор йўналишлар” бўлимининг “Буюк аллома ва адибларимиз, азиз авлиёларимиз, енгилмас саркарда ва арбобларимизнинг бебаҳо мероси, миллий қаҳрамонларимиз жасоратини ёшлар онгига болаликдан бошлаб сингдириш, уларда миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини шакллантириш ва сиёсий маданиятини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиш” каби бандларини тайёрлашда фойдаланилди (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2023-йил 12-апрелдаги 02/02-21 сонли маълумотномаси). Натижада мазкур таклиф ва тавсиялар партиянинг ушбу йўналишда амалга ошираётган ишлари самарадорлигини ривожлантиришга катта ҳисса қўшган;
жамият сиёсий тизими трансформациялашувида сиёсий элита ва электорат ўртасидаги муносабатларнинг халқчиллик, прогрессивлик, ўзаро манфаатдорлик ва прагматизм тамойиллари асосида ташкил этилиши сиёсий барқарорлик, ижтимоий ишонч ва конструктив сиёсий мулоқотни таъминловчи муҳим институционал омил эканлиги асосланиб, давлат ҳокимияти ва фуқаролар ўртасидаги икки томонлама сиёсий коммуникацияни кучайтиришга қаратилган функсионал ёндашув такомиллаштирилганлигига оид илмий-назарий хулосалардан Агентлик томонидан ташкил этилган “Ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий маданиятини оширишнинг долзарб муаммолари”, “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишнинг долзарб масалалари”, “Ёшлар келажак – бунёдкори” шиори остида уюшмаган ёшлар билан ишлашнинг илмий-амалий масалалари мавзуларидаги Республика конференциялари ҳамда “Ёш ватандошлар”, “Ёшлар поезди”, “Яшил макон” тарғибот акцияси доирасида ташкил этилган “Истиқлол фарзандлари” фестиваллари консепсияларини тайёрлашда кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2023-йил 06-апрелдаги 3-10-21-885 сонли маълумотномаси). Натижалар Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг dacturiy ҳужжатлари, йўл хариталарини ишлаб чиқишда ҳамда тарғибот ишларини тизимли йўлга қўйишга ҳизмат қилган;
янги Ўзбекистон шароитида жамият сиёсий тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг глобал сиёсий трансформация тенденциялари, миллий сиёсий онгдаги сифат ўзгаришлари ва барқарор тараққиётнинг стратегик мақсадлари билан ўзаро уйғунлиги илмий асосланиб, сиёсий тизим трансформациясининг барқарорлигини таъминлашнинг “очиқлик - қонунийлик - сиёсий иштирок - ижтимоий шериклик - институционал самарадорлик” тамойилларига асосланган устувор йўналишлари ишлаб чиқилганлигига доир хулосалардан Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026-йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси”ни 2022-йилда амалга оширишга оид давлат Дастури ижросини таъминлаш бўйича партия “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг 2023-йил 10-апрелдаги 01-27/111 сонли маълумотномаси). Натижада жамиятнинг сиёсий тизими унинг субстансионал негизлари трансформациялашувига доир хулосалар электорат ўртасида мафкуравий иммунитетни шакллантиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва мафкуравий-тарғибот ишларини олиб боришга хизмат қилган.