Туракулова Шахноза Даминовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси имояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ақли заиф болаларда графомотор малакаларни шакллантириш технологиялари”, 13.00.03 – Махсус педагогика (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/Ped13047.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Бекмирзаев Мавлон Худаёрович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.01/2026.26.08. Ped.04.03.
Расмий оппонентлар: Файзиева Убайда Юнусовна, педагогика фанлари доктори (DSc), дотсент; Исодуллаева Иқболой Содирдиновна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ақли заиф болаларда графомотор малакаларни шакллантириш технологияларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ақли заиф болаларда графомотор малакаларни шакллантиришнинг korreksion-didaktik компонентлари диққат, маконни идрок этиш, майда моторика ва ҳаракатлар координациясини мувофиқлаштирувчи сенсомотор функцияларни ақлий фаолиятнинг фрагментли хусусиятларини компенсация қилиш жараёнида дифференциал мақбуллаштириш асосида аниқлаштирилган;
ақли заиф болаларда графомотор малакаларни шакллантиришнинг интегратив модели мултисенсор ўқув-тарбия тизимида кинестетик ва кинетик праксис машқларини қисқа интервалли такрорланувчи алгоритмда визуал симуляция параллелида форматив баҳолаш тартибида қўллаш асосида такомиллаштирилган;
ақли заиф болаларда графомотор малакаларни шакллантиришнинг korreksion-ривожлантирувчи технологиялари қўл ҳаракатларини бошқариш ва эгилувчан йўналтиришга қаратилган интерактив-терапия, импулсив кодлаш усулларини психофизиологик пропедевтика машқлари элементлари билан имплементациясини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
ақли заиф болаларда графомотор малакалар шаклланганлигини баҳолаш мезонлари визуал-мотор координация, ҳаракатларнинг равонлиги ва динамикасини ўзгарувчан қайдларда фиксациялаш ҳамда хатолар устида ишлашни реал ва имитацион муҳитда адаптив воситалар комбинациясида тезкор таъминлаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ақли заиф болаларда графомотор малакаларни шакллантириш технологияларини такомиллаштириш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида:
ақли заиф болаларда графомотор малакаларни шакллантиришнинг korreksion-didaktik компонентлари диққат, маконни идрок этиш, майда моторика ва ҳаракатлар координациясини мувофиқлаштирувчи сенсомотор функцияларни ақлий фаолиятнинг фрагментли хусусиятларини компенсация қилиш жараёнида дифференциал мақбуллаштиришга оид тавсиялар “Ногирон болалар билан ижтимоий иш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 19-мартдаги 3003-8769-bb81-f7f3-6a80-5723-9755-сонли маълумотномаси). Натижада, ақли заиф болаларда графомотор малакаларни шакллантириш технологияларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилган;
ақли заиф болаларда графомотор малакаларни шакллантиришнинг интегратив модели мултисенсор ўқув-тарбия тизимида кинестетик ва кинетик праксис машқларини қисқа интервалли такрорланувчи алгоритмда визуал симуляция параллелида форматив баҳолаш тартибида қўллаш бўйича тавсиялардан олигофренопедагоглар учун республика малака ошириш тизимининг “Инклюзив таълимда ўқувчилар фаолиятини ташкил этиш ва баҳолаш” мавзусидаги қисқа муддатли курс мазмунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик Республика ташхис марказининг 2026-йил 8-июндаги 01/10-01-244-сонли маълумотнома). Натижада, korreksion-ривожлантирувчи таълим мазмуни, шакллари ва методларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
ақли заиф болаларда графомотор малакаларни шакллантиришнинг korreksion-ривожлантирувчи технологиялари қўл ҳаракатларини бошқариш ва эгилувчан йўналтиришга қаратилган интерактив-терапия, импулсив кодлаш усулларини психофизиологик пропедевтика машқлари элементлари билан имплементациясини таъминлаш бўйича тавсиялари Самарқанд, Жиззах ва Тошкент вилоятлари ихтисослаштирилган давлат таълим муассасалари ўқув-korreksion амалиётига жорий этилган (Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик Республика ташхис марказининг 2026-йил 8-июндаги 01/10-01-244-сонли маълумотномаси). Натижада, ақли заиф болаларда ёзув кўникмаларини ривожлантириш методик тизимининг такомиллаштирилишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish