Содиқов Муҳаммадали Абдуллахат ўғлининг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Кар ва заиф эшитувчи болалар мактабларида она тили ўргатиш дарсларини интегратив ташкил этиш методикаси”, 13.00.03 - Махсус педагогика (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/Ped13042.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Жўрахўжаев Муҳаммадазиз Халилхўжа ўғли, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.01/2026.26.08.Ped.04.03.
Расмий оппонентлар: Файзиева Убайда Юнусовна, педагогика фанлари доктори (DSc), дотсент; Қурбонова Зилола Ўроловна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кар ва заиф эшитувчи болалар мактабларида она тили ўргатиш дарсларини интегратив ташкил этиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кар ва заиф эшитувчи болалар мактабларида она тили ўргатиш дарсларини интегратив ташкил этишнинг korreksion-didaktik имкониятлари дарс, якка ва тарбиявий машғулотлар жараёнида ўқувчиларнинг фаол луғатини бойитишга йўналтирилган иш турларини инструкцияли моделлаштирилган мулоқот жараёнида диологли рефлексив муносабатда қўллаш орқали аниқлаштирилган;
кар ва заиф эшитувчи болалар мактабларида она тили ўргатиш дарсларини интегратив ташкил этиш модели блоклари комбинацияси мулоқотга мотивацияловчи вазиятбоплик, мослашувчанлик тамойилларини дактил, оғзаки дактил, оғзаки нутқ каби тил ўрганиш босқичларига индивидуаллик даражаларда сингдириш асосида такомиллаштирилган;
кар ва заиф эшитувчи болалар мактабларида она тили ўргатиш дарсларини интегратив ташкил этишнинг нутқий нафас ва овоз, артикуляция машқлари ҳамда боғланган нутқни ривожлантирувчи интерфаол усуллари ўқувчиларнинг мустақил мулоқотига йўналтирилган ўзаро нутқий коррекция жараёнда консентрли коммуникативлик имкониятларига кўра такомиллаштирилган;
интегратив ташкил этилган она тили дарсларида ўқувчилар нутқининг ривожланганлигини баҳолаш мезонлари дактилни ўқиш, оғзаки мурожаатни тушиниш, тизимли ёзма баён қилишга ўргатувчи уй топшириқларини дарсдан ташқари пайтларда нутқий конструкцияларни ситуатив моделлаштириш жараёнида персонал мақбуллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кар ва заиф эшитувчи болалар мактабларида она тили ўргатиш дарсларини интегратив ташкил этиш методикаси бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида:
кар ва заиф эшитувчи болалар мактабларида она тили ўргатиш дарсларини интегратив ташкил этишнинг korreksion-didaktik имкониятлари дарс, якка ва тарбиявий машғулотлар жараёнида ўқувчиларнинг фаол луғатини бойитишга йўналтирилган иш турларини инструкцияли моделлаштирилган мулоқот жараёнида рефлексив муносабатда қўллашга оид тавсиялар “Инклюзив таълим. Госпитал педагогика” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 29-майдаги 194-сонли буйруғи асосида тасдиқланган 194-550 рақамли гувоҳномаси). Натижада, кар ва заиф эшитувчи бошланғич синф ўқувчиларига она тилини ўқитиш жараёнини нафақат махсус таълимда, балки инклюзив таълим шароитида ҳам интегратив ўқитиш учун методик таъминот такомиллаштирилган;
кар ва заиф эшитувчи болалар мактабларида она тили ўргатиш дарсларини интегратив ташкил этиш модели блоклари комбинацияси мулоқотга мотивацияловчи вазиятбоплик, мослашувчанлик тамойилларини дактил, оғзаки дактил, оғзаки нутқ каби тил ўрганиш босқичларига индивидуаллик даражаларда сингдиришга доир таклифлари “Инклюзив таълим. Госпитал педагогика” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 29-майдаги 194-сонли буйруғи асосида тасдиқланган 194-550 рақамли гувоҳномаси). Натижада она тили махсус методикаси бўйича педагогларнинг innovasion фаолиятини ташкил этиш ва кадрлар тайёрлаш жараёнида амалий тажрибаларга йўналтирилган ўқув муҳити яратишга хизмат қилган;
кар ва заиф эшитувчи болалар мактабларида она тили ўргатиш дарсларини интегратив ташкил этишнинг нутқий нафас ва овоз, артикуляция машқлари ҳамда боғланган нутқни ривожлантирувчи интерфаол усуллари ўқувчиларнинг мустақил мулоқотига йўналтирилган ўзаро нутқий коррекция жараёнини ташкил этишга оид тавсиялари Андижон, Жиззах ва Тошкент вилоятлари кар, заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган махсус мактаб-интернатларининг жараёнини инновацион ташкил этиш амалиётида қўлланган (Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик Республика ташхис марказининг 2025-йил 10-сентабрдаги 01/10-01-270-сонли маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларга она тилини интегратив ёндашувлар асосида ўқитишнинг самарали технологияларини оммалаштиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish