Дўстмуҳаммедова Гулҳаё Дўстмухамедовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон матни
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мусиқий тўгараклар воситасида умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларини касбий тайёргарлигини ривожлантириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Ped2801.
Илмий раҳбар: Панжиев Қурбонниёз Бердиевич, педагогика фанлари доктори (DSc), дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти ҳузуридаги илмий даража берувчи DSc.01/2025.28.11.Ped.01.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Киямов Нишон Садикович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Абдуллаева Шахзода Абдуллаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат педагогика институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мусиқий тўгараклар воситасида умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларини касбий тайёргарлигини ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умумий ўрта таълим тизимида мусиқий тўгараклар фаолияти ўқувчиларнинг касбий тайёргарлигини шакллантиришнинг мустақил педагогик механизми сифатида консептуал жиҳатдан асослаш, ўқувчиларнинг мусиқий-ижодий фаолият самарадорлиги, ўзаро қайта алоқага киришиш барқарорлиги юқори даражаси таълимнинг праксеологик узвийлигини ривожлантириш асосида аниқлаштирилган;
мусиқий тўгараклар воситасида умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларининг касбий тайёргарлигини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари тизимлаштириш, касбий тайёргарликнинг ташкилий-педагогик, психологик-дидактик ва ижтимоий-мотивацион омилларни рефлексив механизмлари асосида чолғу ва хонандалик ижрочилигини эгаллашнинг индивидуал таълим траекториясига фаол мусиқий терапияни барқарор қўллаш асосида аниқлаштирилган;
мусиқий тўгараклар воситасида умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларининг касбий тайёргарлигини ривожлантириш модели педагогик муҳит ва индивидуал-психологик хусусиятларга креатив, рефлексив мослашиш ҳамда ўқувчиларнинг ижодкорлик даражасининг диагностик стратегияси коллобративлигини рефлексив таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларининг мусиқий тўгараклар воситасида касбий тайёргарлигини ривожлантириш технологияларини ишлаб чиқиш ва иерархик тартибда жойлаштирилган ўқув мақсадлари ўқувчиларнинг касбий ривожлантириш даражалари, мезонлари ва кўрсатгичларини самарадорлигини аниқлаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мусиқий тўгараклар воситасида умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларини касбий тайёргарлигини ривожлантириш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлари асосида:
умумий ўрта таълим тизимида мусиқий тўгараклар фаолияти ўқувчиларнинг касбий тайёргарлигини шакллантиришнинг мустақил педагогик механизми сифатида консептуал жиҳатдан асослаш, ўқувчиларнинг мусиқий-ижодий фаолият самарадорлиги, ўзаро қайта алоқага киришиш барқарорлиги юқори даражаси таълимнинг праксеологик узвийлигини ривожлантириш асосида аниқлаштиришга оид таклифлар “Мусиқа тўгаракларини ташкил этиш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-майдаги 232-сонли буйруғи). Натижада, мусиқий тўгараклар воситасида ўқувчиларни касбга йўналтиришнинг мусиқий-ижодий қобилиятларни ривожлантириш ҳамда касбга йўллаш жараёнининг педагогик имкониятлари яратилган;
мусиқий тўгараклар воситасида умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларининг касбий тайёргарлигини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари тизимлаштириш, касбий тайёргарликнинг ташкилий-педагогик, психологик-дидактик ва ижтимоий-мотивацион омилларни рефлексив механизмлари асосида чолғу ва хонандалик ижрочилигини эгаллашнинг индивидуал таълим траекториясига фаол мусиқий терапияни барқарор қўллаш асосида аниқлаштиришга оид таклифлар “Фортепиано” дарслиги мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 21-августдаги 316-сонли буйруғи). Натижада, мусиқий тўгараклар воситасида умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларини касбий тайёргарлигини ривожлантиришга эришилган;
мусиқий тўгараклар воситасида умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларининг касбий тайёргарлигини ривожлантириш модели педагогик муҳит ва индивидуал-психологик хусусиятларга креатив, рефлексив мослашиш ҳамда ўқувчиларнинг ижодкорлик даражасининг диагностик стратегияси коллобративлигини рефлексив таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар доирасида тадқиқот вазифалари ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025 йил 22-мартдаги М-05-1753/04-сон маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2026-28- январдаги 01/01-01-45 маълумотномаси). Натижада, мусиқий тўгараклар воситасида умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларини касбий тайёргарлигини ривожлантиришда экспериментал таққослаш ва унинг самарадорлигини аниқлаш имконияти яратилган;
умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларининг мусиқий тўгараклар воситасида касбий тайёргарлигини ривожлантириш технологияларини ишлаб чиқиш ва иерархик тартибда жойлаштирилган ўқув мақсадлари ўқувчиларнинг касбий ривожлантириш даражалари, мезонлари ва кўрсатгичларини самарадорлигини аниқлаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Мусиқа тўгаракларини ташкил этиш” ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-майдаги 232-сонли буйруғи). Натижада, ўқувчиларини мусиқий тўгараклар воситасида касбга йўналтириш механизмлари ўқувчиларда мусиқий-ижодий қобилиятларни ривожлантириш орқали уларни касбга йўллаш жараёнининг педагогик имкониятларини таҳлил этиш имконияти оширилган.