Сохибова Ўғилой Нуралиевнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз адабиётининг неоромантизм контекстида Роберт Луис Стивенсон ижоди”, 10.00.04 – Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Fil6498.
Илмий раҳбар: Адилова Шахноза Рахимовна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори, дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, DSc.03/2026.31.01.Fil.45.01.
Расмий оппонентлар: Умарова Маҳлиё Юнусовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор (Кенгаш аъзоси); Насриддинов Дилшод Аъзамқулович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади инглиз адабиётининг неоромантизм контекстида Роберт Луис Стивенсон ижодини назарий-адабий, эстетик ва бадиий-фалсафий жиҳатдан комплекс таҳлил қилиш, неоромантизмнинг романтизм ва модернизм билан боғлиқлиги ҳамда ёзувчи томонидан шакллантирилган янги неоромантик қаҳрамон моделини бадиий-эстетик тизим сифатида ёритишдан иборат.
III.    Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
XIX ва ХХ асрлар бошларида неоромантизм оламни бадиий идрок қилишнинг адабий-эстетик ўзига хос хусусиятларига эга, романтизм ва символизмнинг бадиий анъаналарини бирлаштирган адабий ҳаракат сифатида Европа маданиятининг эстетик утопиялари ва дистопияларининг янги романтик синтезларини шакллантиргани илмий асосда далилланган;
классик романтизм анъаналари тарихий, ижтимоий ва эстетик жиҳатдан қайта талқин қилинган “Треасуре Исланд”, “Киднаппед”, “Catriona”, “The Black Arrow” романларининг неоромантик поетикаси, саргузашт, тарихийлик ва фалсафий-ахлоқий мавзулар, шахс эрки, қаҳрамонлик каби ғоялар, эстетик идеал муаммоси шакл ва мазмун категориялари асосида очиб берилган;
неоромантик ёзувчи Роберт Луис Стивенсоннинг саргузаштларга бой сюжет ва романтик руҳ ҳукмрон бўлган романлари мисолида маънан юксалишга интилган қаҳрамон консепсияси, ахлоқий дуализм, реалистик тафсилотлар ва романтик идеал уйғунлиги каби неоромантизмнинг эстетик тамойиллари аниқланган;
неоромантизмнинг импрессионизм, символизм ва натурализм тамойиллари билан узвийлиги, жанрлар тизимидаги эркинлик (драма, роман, ҳикоя, эртак, шеъриятнинг турли жанрлари ва бошқаларга мурожаат қилиш), янги жанрларни излаш, стилизациянинг устунлиги, туш мотиви, қаҳрамон руҳиятидаги эврилишлар неоромантик бадиий модел сифатида асосланган ҳолда Стивенсон ижодининг кейинги адабий жараёнлар, хусусан, модернизм ва экзистенциал тафаккур ривожига кўрсатган таъсири исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз адабиётининг неоромантизм контекстида Роберт Луис Стивенсон ижоди сифатида талқин қилиш натижалари асоссида:
XIX ва ХХ асрлар бошларида неоромантизм оламни бадиий идрок қилишнинг адабий-эстетик хусусиятларини ўзига хос тарзда намоён этиши, романтизм ва символизмнинг бадиий анъаналарини бирлаштирган адабий ҳаракат сифатида Европа маданиятининг эстетик утопиялари ва дистопияларининг янги романтик синтезларини шакллантириши бўйича илмий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ёшлар” телеканалининг “Янги Давр”, “Ростини айтинг”, “Махсус репортаж” каби бир қатор кўрсатувларнинг ссенарийсини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ёшлар” телеканалининг 2026-йил 4-февралдаги 14-01-23-сон маълумотномаси). Натижада томошабинларнинг, хусусан, ёшларнинг бадиий тафаккури, эстетик диди ва неоромантик эстетик тафаккурга бўлган қизиқишини ривожлантиришга хизмат қилган;
классик романтизм анъаналари тарихий, ижтимоий ва эстетик жиҳатдан қайта талқин қилинган “Треасуре Исланд”, “Киднаппед”, “Catriona” романларининг неоромантик поетикаси, саргузашт, тарихийлик ва фалсафий-ахлоқий мавзулар, шахс эрки, қаҳрамонлик каби ғоялар, эстетик идеал муаммоси шакл ва мазмун категориялари асосида очиб берилган илмий хулосалардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Бадиий таржима кенгашининг 2025-йил якунларига бағишланган ҳисобот йиғилиши ҳамда 2025-йил 12-13-июн кунлари ўтказилган Республика таржимонлар форуми ишида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2026-йил 2-февралдаги 01-03/52-сон маълумотномаси). Натижада бадиий таржима сифатини такомиллаштириш, неоромантик асарларни чуқурроқ таҳлил қилиш ҳамда таржимонларнинг касбий маҳоратини ошириш имконини берган;
неоромантик ёзувчи Роберт Луис Стивенсоннинг саргузаштларга бой сюжет ва романтик руҳ ҳукмрон бўлган романлари мисолида маънан юксалишга интилган қаҳрамон консепсияси, ахлоқий дуализм, реалистик тафсилотлар ва романтик идеал уйғунлиги каби неоромантизмнинг эстетик тамойиллари аниқлангани ва неоромантизмнинг импрессионизм, символизм ва натурализм тамойиллари билан узвийлиги, жанрлар тизимидаги эркинлик (драма, роман, ҳикоя, эртак, шеъриятнинг турли жанрлари ва бошқаларга мурожаат қилиш), янги жанрларни излаш, стилизациянинг устунлиги, туш мотиви, қаҳрамон руҳиятидаги эврилишлар неоромантик бадиий модел сифатида асосланган ҳолда Стивенсон ижодининг кейинги адабий жараёнлар, хусусан, модернизм ва экзистенциал тафаккур ривожига кўрсатган таъсири бўйича илмий хулосалардан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида давлат илмий-техника дастурлари доирасида 2023–2025-йилларда бажарилган ИЛ-27-4722022413-сонли “Қиёсий адабиётшунослик” фанининг “Компаративистика” электрон платформасини яратиш мавзусидаги инновацион лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2026-йил 7-апрелдаги 04-04/2016-сон маълумотномаси). Олинган илмий хулосалар жаҳон адабиётшунослигида романтизм, неоромантизм ва модерн адабий тафаккур ўртасидаги алоқадорлик, маънан покланишни мақсад қилган қаҳрамон муаммоларини чуқурроқ англашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish