Умбаров Абдувоҳид Уктам оъғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Талабаларнинг методик компетентлигини индивидуал таълим траекторияси асосида ривожлантириш методикаси (Электромагнетизм бўлими мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Ped7926.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети .
Илмий раҳбар: Турсунов Икромжон Гуламжонович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети ҳузуридаги PhD.01/2025.27.12.FM.04.01. рақамли Илмий кенгаш асосида тузилган бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Жўраев Ҳусниддин Олтинбоевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Каландаров Эргаш Киличович, физика-математика фанлари номзоди, дотсент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади индивидуал таълим траекторияси асосида талабаларнинг методик компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
талабаларнинг методик компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик-психологик асослари илмий жиҳатдан комплекс тарзда тадқиқ қилиниб, уларнинг ривожланиш жараёнига таъсир қилувчи ички (мотивацион, рефлексив, когнитив) ва ташқи (ташкилий, услубий ва технологик) омилларнинг ўзаро боғлиқлигида талабалар шахсининг касбий ривожланиш босқичларидаги психологик механизмларни илмий асослаш ёрдамида аниқлаштирилган;
талабаларнинг методик компетентлигини ривожлантиришга йўналтирилган назарий-амалий модел методик таълим назарияси соҳасида илгари сурилган моделларни чуқурлаштириш ва интеграциялаш ҳамда такомиллаштириш асосида ишлаб чиқилган, унинг таркибий қисмлари мотивацион-когнитив, фаолиятли-рефлексив, аксиологик-креатив, деонтологик компонентларга ажратилиб, уларнинг педагогик-психологик жиҳатлари асосли эканлиги кўрсатилган;
Электромагнетизм бўлими материаллари асосида индивидуал таълим траекториясини режалаштириш, ўқитиш ва баҳолаш жараёнларида талабаларнинг методик компетентлигини ривожлантиришга хизмат қилувчи замонавий рақамли воситалар (PhET интерактив симуляциялари, виртуал лабораториялар) асосида рефлексив ёндашувга асосланган методик тавсиялар ишлаб чиқилган;
индивидуал таълим траекторияси асосида ташкил этилган ўқув жараёнида талабаларнинг методик компетентлигини баҳолаш мезонлари уларнинг шахсий ўқув фаолияти динамикаси, мустақил методик қарор қабул қилиш тажрибаси ва рефлексив таҳлил натижаларини ҳисобга олувчи диагностик индикаторлар асосида такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларнинг методик компетентлигини индивидуал таълим траекторияси асосида ривожлантиришга қаратилган илмийметодик тадқиқот натижалари қуйидаги йўналишлар орқали таълим жараёнига жорий қилинди:
талабаларнинг методик компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик-психологик асослари илмий жиҳатдан комплекс тарзда тадқиқ қилиниб, унинг шаклланиш жараёнига таъсир қилувчи ички (мотивацион, рефлексив, когнитив) ва ташқи (ташкилий, услубий ва технологик) омилларнинг ўзаро боғлиқлигида талабалар шахсининг касбий ривожланиш босқичларидаги психологик механизмларни илмий асослаш ёрдамида аниқлаштиришга доир таклиф ҳамда тавсияларидан ALM–202310062528-рақамли “Замонавий илғор физиканинг амалий аспектлари” мавзусидаги амалий лойиҳанинг вазифаларини бажаришда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетининг 2025-йил 12-декабрдаги 04/11–29737-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг методик компетентлигини ривожлантиришга шароит яратилган;
талабаларнинг методик компетентлигини ривожлантиришга йўналтирилган назарий-амалий модел методик таълим назарияси соҳасида илгари сурилган моделларни чуқурлаштириш ва интеграциялаш ҳамда такомиллаштириш асосида ишлаб чиқишга, унинг таркибий қисмларини мотивацион-когнитив, фаолиятли-рефлексив, аксиологик–креатив, деонтологик компонентларга ажратиб, уларни педагогик-психологик жиҳатдан илмий асослашга оид тавсиялари “Электр ва магнетизм” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 6-сентябрдаги 333-сонли буйруғига асосан 333–091-сон нашр рухсатномаси). Натижада, талабаларнинг экспериментал кўникма ва малакаларини ривожланишига хизмат қилган;
Электромагнетизм бўлими материаллари асосида индивидуал таълим траекториясини режалаштириш, ўқитиш ва баҳолаш жараёнларида талабаларнинг методик компетентлигини ривожлантиришга хизмат қилувчи замонавий рақамли воситалар (PhET интерактив симуляциялари, виртуал лабораториялар) ҳамда рефлектив ёндашувга асосланган методик тавсиялар ишлаб чиқишдаги таклифлари “Электр ва магнетизм” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 6-сентябрдаги 333-сонли буйруғига асосан 333–091-сон нашр рухсатномаси). Натижада, педагогика олий таълим муассасалари талабаларининг дастурий педагогик воситалардан фойдаланиш бўйича билим, кўникма ва малакаларини ривожлантириш ҳамда Электромагнетизм бўлимини ўзлаштириш самарадорлигини оширишга эришилган.