Жўраев Шерали Пўлатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертатсияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертатсия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бозор муносабатлари шароитида хусусий мулкчиликни ривожланиши”, 08.00.01- “Иқтисодиёт назарияси”.
Диссертатсия мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Iqt83
Илмий раҳбар: Вахабов Абдурахим Васиқович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертатсия бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё халқаро университети, DSc.03/2025.27.12.I.29.02
Расмий оппонентлар: Хасанов Рустам Роббимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Муродова Нодира Қуллиевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети
Диссертатсия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: миллий иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида хусусий мулкчиликни иқтисодий жиҳатдан амалга оширилишининг бозор механизмини такомиллаштириш ва хусусий секторни барқарор ривожлантиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
миллий иқтисодиётда давлат секторини қисқартириш давлатни ишлаб чиқаришга бевосита аралашуви учун зарурат бўлмаган рақобатли, қисман рақобатли ҳисобланган коммунал хизматлар, транспорт ва молия секторларида фаолият юритаётган давлат корхоналарини хусусийлаштириш ёки зарар кўриб ишлаётган корхоналарни тугатиш мақсадли ижтимоий ҳимоя ва ишдан бўшатилган ходимларга тегишли компенсатсия тўлаган ҳолда амалга ошириш таклифи асосланган;
стратегик ёки давлат мулки тасарруфида қоладиган рақобатсиз секторлардаги давлат корхоналари корпоратив бошқарувини такомиллаштириш учун давлат корхоналари кузатув кенгаши фаолияти ва таркибини модернизатсиялаш, давлат корхоналари раҳбарларини нарх белгилаш, харид қилиш, ишлаб чиқариш, кадрлар масаласи ва фаолият натижалари, шартномалар борасидаги ҳуқуқларини ошириш ҳисобига бошқарув автономиясини кенгайтириш ва улар фаолиятини аниқ мақсадларга эришишдаги натижаларини рағбатлантириш (санксиялар) тизимлари орқали баҳолаш таклиф этилди;
миллий иқтисодиётда давлат ва хусусий мулк ўртасидаги оптимал нисбатни шаклантириш ва бошқаришда давлат эътибори давлат харажатлари таркибини такомиллаштириш, харажатлар ва даромадни тартибга солишнинг сифат ва самарадорлигини ошириш, давлат мулкига эгаликни амалга оширишнинг иқтисодий механизмини такомиллаштиришга қаратилиш таклифи асосланди;
тижорат банклари тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган аҳолига илк бор кредит ажратишда кредитлаш тартибини соддалаштириш, рискларни оширмаслик учун микроқарз фоиз ставкасини бозордаги кредитларни ўртача фоиз ставкасида белгиланган ҳолда тижорат банки томонидан мижознинг картасига пул ўтказиш ёки нақд пул шаклида 3 йилгача муддатга ва 30 млн. сўмгача миқдорда микроқарз бериш таклифи асосланди;
ўзини-ўзи банд қилган, тадбиркорлик фаолиятини бошлашни режалаштирган банк мижозлари илк бор олган кредитни кўрсатилган муддатда ва тўлиқ қайтарса, иккинчи марта кредит олиш учун мурожаат қилганда микроқарзнинг миқдорини 100 млн. сўмгача ошириш ва муддатини 48 ойгача белгилаш таклифи ишлаб чиқилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
миллий иқтисодиётда давлат секторини қисқартириш давлатни ишлаб чиқаришга бевосита аралашуви учун зарурат бўлмаган рақобатли, қисман рақобатли ҳисобланган коммунал хизматлар, транспорт ва молия секторларида фаолият юритаётган давлат корхоналарини хусусийлаштириш ёки зарар кўриб ишлаётган корхоналарни тугатиш мақсадли ижтимоий ҳимоя ва ишдан бўшатилган ходимларга тегишли компенсатсия тўлаган ҳолда амалга ошириш таклифи асосланган;
стратегик ёки давлат мулки тасарруфида қоладиган рақобатсиз секторлардаги давлат корхоналари корпоратив бошқарувини такомиллаштириш учун давлат корхоналари кузатув кенгаши фаолияти ва таркибини модернизатсиялаш, давлат корхоналари раҳбарларини нарх белгилаш, харид қилиш, ишлаб чиқариш, кадрлар масаласи ва фаолият натижалари, шартномалар борасидаги ҳуқуқларини ошириш ҳисобига бошқарув автономиясини кенгайтириш ва улар фаолиятини аниқ мақсадларга эришишдаги натижаларини рағбатлантириш (санксиялар) тизимлари орқали баҳолаш таклиф этилди;
миллий иқтисодиётда давлат ва хусусий мулк ўртасидаги оптимал нисбатни шаклантириш ва бошқаришда давлат эътибори давлат харажатлари таркибини такомиллаштириш, харажатлар ва даромадни тартибга солишнинг сифат ва самарадорлигини ошириш, давлат мулкига эгаликни амалга оширишнинг иқтисодий механизмини такомиллаштиришга қаратилиши таклифи асосланди;