Хурсандов Комилжон Махматкуловичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Машинасозлик саноати тармоғини ривожлантиришда яшил инвестициялардан фойдаланиш методологиясини такомиллаштириш” 08.00.03-“Саноат иқтисодиёти”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.DSc/Iqt1095.
Илмий маслаҳатчи: Синдаров Шерзод Эгамбердиевич иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.03
Расмий оппонентлар: Муратова Шоҳиста Ниматуллаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;  Юсупходжаева Гулчехра Баходирхўжаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Саиткамолов Мухаммадхўжа Собирхўжа ўғли иқтисодиёт фанлари доктори, дотсент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади машинасозлик саноати тармоғини ривожлантиришда яшил инвестициялардан фойдаланишнинг методологиясини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
 услубий ёндашувга кўра “Машинасозлик саноати тармоғини ривожлантиришда яшил инвестициялардан фойдаланиш” тушунчасининг иқтисодий мазмуни машинасозлик саноати тармоғидаги яшил инвестицияларни салмоғини ошириш ва яшил транспорт тизимини ривожлантириш, экологик барқарорликни ўсишини таъминлашда унга таъсир этувчи омилларни ўзаро интегарциялаш асосида машинасозлик саноати тармоғининг таркибий ўзгаришларига кўмаклашиш ва келажакка мос қиймат занжирларини яратишга қаратилган “Келажак учун сармоя” номли янги дастури асосланган;
машинасозлик саноати тармоғини ривожлантириш ва такомиллаштиришда янги инновацион имкониятларни қамраб олган “Фан - Технология - Ишлаб чиқариш - Бозор” тамойиллари тизимига асосланган ҳамда илмий ташкилотлар билан ҳамкорликда хорижий тажрибалар асосида ташкил этиладиган тармоқлараро кенгашини ташкил этилиши асосланган;
машинасозлик саноати тармоғига яшил инвестицияларни жалб этишнинг замонавий ёндошувларини ягона тизимга такомиллаштириш натижасида яшил инвестицияларни жалб этишнинг замонавий механизмини амалиётга жорий этиш асосида машинасозлик корхоналарида иқтисодий самарадорликни ошириш таклифи асосланган;
Ўзбекистон машинасозлик саноати тармоғида яшил инвестициялар оқимини эконометрик моделлар асосида 2030-йилга қадар мўлжалланган прогноз ссенарийлари ишлаб чиқилган;
машинасозлик саноати тармоғида яшил инвестицияларнинг иқтисодий мазмуни, яшил инвестицион сиёсатни самарадорлиги ва Ўзбекистонда машинасозлик саноати тармоғини яшил инвестициялар асосида ривожлантиришнинг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
 Машинасозлик саноати тармоғини ривожлантиришда яшил инвестициялардан фойдаланиш методологиясини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра “Машинасозлик саноати тармоғини ривожлантиришда яшил инвестициялардан фойдаланиш” тушунчасининг иқтисодий мазмуни машинасозлик саноати тармоғидаги яшил инвестицияларни салмоғини ошириш ва яшил транспорт тизимини ривожлантириш, экологик барқарорликни ўсишини таъминлашда унга таъсир этувчи омилларни ўзаро интегарциялаш асосида машинасозлик саноати тармоғининг таркибий ўзгаришларига кўмаклашиш ва келажакка мос қиймат занжирларини яратишга қаратилган “Келажак учун сармоя” номли янги дастурини асослаш бўйича берилган таклифлар “Ўзавтосаноат” АЖ фаолиятига татбиқ этилган (“Ўзавтосаноат” акциядорлик жамиятининг 2025-йил 27-декабрдаги 21/06-25-2307-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Ўзавтосаноат” АЖ тизимида фаолият олиб бораётган ходимлар ва мутахассисларда машинасозлик саноати тармоғидаги яшил инвестицияларни салмоғини ошириш ва яшил транспорт тизимини ривожлантириш, экологик барқарорликни ўсишини таъминлашда унга таъсир этувчи омилларни ўзаро интегарциялаш асосида машинасозлик саноати тармоғининг таркибий ўзгаришларига кўмаклашиш ва келажакка мос қиймат занжирларини яратишга қаратилган “Келажак учун сармоя” номли янги дастурни мазмун-моҳиятини ҳамда “Машинасозлик саноати тармоғини ривожлантиришда яшил инвестициялардан фойдаланиш” тушунчасининг иқтисодий мазмунига доир бўлган янги назарий ва амалий билимларни янада кенгайтириш имконига эришилган;
машинасозлик саноати тармоғини ривожлантириш ва такомиллаштиришда янги инновацион имкониятларни қамраб олган “Фан - Технология - Ишлаб чиқариш - Бозор” тамойиллари тизимига асосланган ҳамда илмий ташкилотлар билан ҳамкорликда хорижий тажрибалар асосида ташкил этиладиган Тармоқлараро кенгашини ташкил этиш таклифи “Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти фаолиятига жорий этилган (“Ўзавтосаноат” акциядорлик жамиятининг 2025-йил 27-декабрдаги 21/06-25-2307-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Ўзавтосаноат” АЖ фаолияти таркибидаги корхоналарни ва машинасозлик саноатини ривожлантириш, илмий ташкилотлар билан фаолияти узвийлигини таъминлаш ҳамда 4 та аниқ тамойиллар асосида машинасозлик соҳасини такомиллаштиришнинг янги имкониятлари жорий этилди. Бунда “Ўзавтосаноат” АЖ фаолиятида Тармоқлараро кенгашини ташкил этилиши “Фан - Технология - Ишлаб чиқариш - Бозор” тамойиллари тизимига асосланган бўлиб, Тақмоқлараро кенгаш орқали фанни ривожланиши, янги технологияларни яратилиши, инновацион ишлаб чиқаришни ташкил этилиши ва такомиллаштирилиши ҳамда тайёр маҳсулот сифатида бозорда сотилиши ягона тизим сифатида юзага келди. Бунинг натижасида эса янги ишлаб чиқариш тизими йўлга қўйилди ҳамда мазкур тизимни самарали ишлаши асосида “Ўзавтосаноат” АЖ таркибидаги корхоналарда ишлаб чиқариш ҳажмини ва сотув имкониятларини 2 фоиз ўсишига ва иқтисодий имкониятларни ортишига эришилган;
машинасозлик саноати тармоғига яшил инвестицияларни жалб этишнинг замонавий ёндошувларини ягона тизимга такомиллаштириш натижасида яшил инвестицияларни жалб этишнинг замонавий механизмини амалиётга жорий этиш асосида машинасозлик корхоналарида иқтисодий самарадорликни ошириш таклифи “Ўзавтосаноат” АЖ фаолиятига жорий этилган (“Ўзавтосаноат” акциядорлик жамиятининг 2025-йил 27-декабрдаги 21/06-25-2307-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Ўзавтосаноат” АЖ фаолияти таркибидаги корхоналарга ва машинасозлик саноати тармоғига яшил инвестицияларни жалб этишнинг замонавий механизми татбиқ этилди. Натижада эса, “Ўзавтосаноат” АЖ фаолияти таркибидаги корхоналарда ва машинасозлик саноати корхоналарида яшил иқтисодиётни ривожлантириш, корхоналарга яшил технологияларни татбиқ этиш, яшил буджет ва яшил молиялаштириш тизимларини йўлга қўйиш ҳамда қайта тикланадиган энергия технологияларини ривожлантириш имкониятларини юзага келиши асосида “Ўзавтосаноат” АЖ фаолияти таркибидаги корхоналарда ва машинасозлик саноати корхоналарида иқтисодий самарадорлик кўрсаткичларини 5 фоиз ортишига эришилди.
Бунда иқтисодий самарадорлик кўрсаткичларини 5 фоизга ортишига Ўзавтосаноат” АЖ фаолияти таркибидаги корхоналарда олиб борилган иқтисодий таҳлиллар, кўрсаткичларни солиштирма таҳлиллари, иқтисодий кўрсаткичларни шаклланиш манбалари, корхоналардаги истиқболли иқтисодий прогноз натижалари ўрганилиб, ушбу иқтисодий кўрсаткичларга янги механизмни таъсир чоралари қўлланилиши натижасида кузатувларга асосан иқтисодий муаммолар аниқланди ва бартараф этилиши ҳисобига корохналарда иқтисодий самарадорлик кўрсаткичларини 5 фоиз ортишига эришилган;
Ўзбекистон машинасозлик саноати тармоғида яшил инвестициялар оқимини эконометрик моделлар асосида 2030-йилга қадар мўлжалланган прогноз ссенарийлари Ўзавтосаноат” АЖ фаолиятига жорий этилган (“Ўзавтосаноат” акциядорлик жамиятининг 2025-йил 27-декабрдаги 21/06-25-2307-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Ўзавтосаноат” АЖ фаолияти ва машинасозлик саноати тармоғида яшил инвестициялар оқимини эконометрик моделлар асосида 2030-йилга қадар мўлжалланган прогноз ссенарийлари ишлаб чиқилиб, амалиётга татбиқ этилиши асосида “Ўзавтосаноат” АЖ фаолияти ва машинасозлик саноати тармоғи таркибидаги корхоналарда узоқ муддатга мўлжалланган истиқболли кўрсаткичларнинг ўзаро мувофиқлигини таъминлаш имкони яратилган;
машинасозлик саноати тармоғида яшил инвестицияларнинг иқтисодий мазмуни, яшил инвестицион сиёсатни самарадорлиги ва Ўзбекистонда машинасозлик саноати тармоғини яшил инвестициялар асосида ривожлантиришнинг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари “Ўзавтосаноат” АЖ фаолиятига жорий этилган (“Ўзавтосаноат” акциядорлик жамиятининг 2025-йил 27-декабрдаги 21/06-25-2307-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида машинасозлик саноати тармоғини яшил инвестициялар ёрдамида ривожлантиришнинг прогноз кўрсаткичларини, истиболлари ва натижаларини олдиндан таҳлил қилиш, кузатиш ва ўрганиш ҳамда баҳолашга қаратилган янги имкониятларини амалиётга татбиқ этилишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish