Муроткосимов Шохрух Абдисалимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Қурилиш корхоналарида корпоратив ижтимоий бошқарув тизимини такомиллаштириш йўллари”, 08.00.13-“Менежмент”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:
Илмий раҳбари: Ғиёсов Илҳом Каримович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш университети ҳузуридаги PhD.03/2026.09.01.I.04.M рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Ҳасанов Тоҳир Абдурашидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Турсунов Шерзод Абдукадирович.
Етакчи ташкилот: Жиззах Политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қурилиш корхоналарида корпоратив ижтимоий бошқарув тизимини такомиллаштириш йўлларини илмий асослаб бериш ҳамда бу борада илмий ва амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра, “қурилиш корхоналарида корпоратив ижтимоий бошқарув тизими” тушунчасининг иқтисодий мазмуни аниқлаштирилиб, у иқтисодий самарадорлик, ижтимоий масъулият ва экологик барқарорликни оъзаро уйғунлаштирувчи ҳамда манфаатдор томонлар оъртасидаги институционал муносабатларни ESG тамойиллари асосида тартибга солувчи интеграциялашган бошқарув тизими сифатида такомиллаштирилган;
қурилиш корхоналарида корпоратив ижтимоий бошқарув самарадорлигини баҳолашда ESG индикаторлари тизимига меҳнат хавфсизлиги коеффитсиенти (MXK), лойиҳа экологик мослик индекси (LEMI), маҳаллий жамоа фойдалилик кўрсаткичи (MJFK) ҳамда бошқарув шаффофлиги индексини (BSI) интеграциялаш асосида корпоратив ижтимоий бошқарув самарадорлигининг интеграл кўрсаткичи - “KIBSI” (Корпоратив Ижтимоий Бошқарув Самарадорлиги Индекси) ишлаб чиқилган;
қурилиш корхоналарида корпоратив ижтимоий бошқарувни стратегик ривожлантириш мақсадида ESG стратегияси, стакеҳолдер манагемент, риск-менежмент, корпоратив маданият ва рақамли KPI тизимини оъзаро боғловчи беш даражали стратегик пирамида модели ишлаб чиқилиб, унинг самарадорлигини баҳоловчи “Strategic Effectiveness Index (SEindex)” кўрсаткичи таклиф этилган;
Оъзбекистон Республикаси қурилиш секторида корпоратив ижтимоий бошқарув жараёнларини рақамлаштириш даражаси ҳамда ESG (экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув) индикаторлари оъртасидаги функсионал боғлиқликни акс эттирувчи эконометрик моделлар ишлаб чиқилган. Мазкур математик-иқтисодий моделлаштириш асосида, маҳаллий қурилиш корхоналарининг 2030-йилгача бўлган даврдаги ижтимоий масъулият тенденциялари, корпоратив шаффофлик даражаси ва барқарор ривожланиш кўрсаткичларининг истиқболли прогноз параметрлари шакллантирилган. Шу билан бирга, ушбу прогноз кўрсаткичларининг соҳа субектларининг узоқ муддатли инвестициявий жозибадорлиги ҳамда ички ва ташқи бозорлардаги рақобатбардошлик салоҳиятига кўрсатадиган бевосита таъсири миқдорий ва сифат жиҳатидан баҳоланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қурилиш корхоналарида бошқарув самарадорлигини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра, “қурилиш корхоналарида корпоратив ижтимоий бошқарув тизими” тушунчасининг иқтисодий мазмуни аниқлаштирилиб, у иқтисодий самарадорлик, ижтимоий масъулият ва экологик барқарорликни оъзаро уйғунлаштирувчи ҳамда манфаатдор томонлар оъртасидаги институционал муносабатларни ESG тамойиллари асосида тартибга солувчи интеграциялашган бошқарув тизими сифатида такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган назарий-услубий ишланмалардан олий оъқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Лойиҳа бошқаруви” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Оъзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 6-ноябрдаги 491-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифни амалиётга жорий этиш натижасида талабаларда қурилиш корхоналарида корпоратив ижтимоий бошқарув тизимини ESG тамойиллари асосида ташкил этиш, манфаатдор томонлар билан институционал муносабатларни бошқариш ҳамда барқарор ривожланишга оид назарий билимларни кенгайтириш имконияти яратилган;
қурилиш корхоналарида корпоратив ижтимоий бошқарув самарадорлигини баҳолашда ESG индикаторлари тизимига меҳнат хавфсизлиги коеффитсиенти (MXK), лойиҳа экологик мослик индекси (LEMI), маҳаллий жамоа фойдалилик кўрсаткичи (MJFK) ҳамда бошқарув шаффофлиги индексини (BSI) интеграциялаш асосида корпоратив ижтимоий бошқарув самарадорлигининг интеграл кўрсаткичи - “KIBSI” (Корпоратив Ижтимоий Бошқарув Самарадорлиги Индекси)ни ишлаб чиқиш таклифи Оъзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги фаолиятига жорий қилинган (Оъзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 7-июлдаги 34-06/933-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифни амалиётга татбиқ этиш натижасида қурилиш корхоналарида корпоратив ижтимоий бошқарув самарадорлигини баҳолаш аниқлиги 18-22 фоизга ошган, KIBSI индексининг 0,40-0,69 оралиғидаги корхоналарни барқарор ривожланиш босқичига оътказиш имконияти яратилган ҳамда ESG рискларини мониторинг қилиш самарадорлиги 25 фоизга яхшиланган;
қурилиш корхоналарида ESG стратегияси, стакеҳолдер манагемент, риск-менежмент ва рақамли KPI механизмлари оъртасида тизимли интеграциянинг етарли эмаслиги аниқланиб, уларни оъзаро боғловчи беш босқичли стратегик пирамида модели ҳамда унинг самарадорлигини баҳолашга хизмат қилувчи “Strategic Effectiveness Index (SE_index)” кўрсаткичини қўллаш таклифи Оъзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг қурилиш корхоналарида корпоратив бошқарув самарадорлигини оширишга оид дастурларида фойдаланиш учун қабул қилинган (Оъзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 7-июлдаги 34-06/933-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида қурилиш корхоналарида стратегик бошқарув самарадорлигини баҳолаш тизими такомиллаштирилиб, “СЕ_индех” кўрсаткичининг 0,75 дан юқори бўлиши асосида корпоратив ижтимоий бошқарувнинг барқарор ва самарали тизимини шакллантириш ҳамда ESG асосида бошқарув қарорларини қабул қилиш самарадорлигини ошириш имконияти яратилган;
Оъзбекистон қурилиш секторида корпоратив ижтимоий бошқарув жараёнларининг рақамлаштириш даражаси ҳамда ESG индикаторлари оъртасидаги оъзаро боғлиқликни ифодаловчи эконометрик моделлар асосида 2030-йилгача қурилиш корхоналарининг ижтимоий масъулият, корпоратив шаффофлик ва барқарор ривожланиш кўрсаткичларининг прогноз параметрларини ишлаб чиқиш бўйича таклиф Оъзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг тармоқни рақамлаштириш ва ESG тамойилларини жорий этишга оид дастурларида фойдаланиш учун қабул қилинган (Оъзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 2026-йил 7-июлдаги 34-06/933-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2030-йилгача қурилиш корхоналарида KIBSI кўрсаткичини 42 баллдан 75 баллгача ошириш, BIM технологияларини жорий этиш даражасини 32 фоиздан 85 фоизгача етказиш, ESG ҳисоботларини юритувчи корхоналар улушини 24 фоиздан 80 фоизгача ошириш ҳамда корпоратив бошқарувнинг рақамли мониторинг тизимини такомиллаштириш имконияти яратилган