Нютонова Хилола Лочинбековнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг “Падаркуш” драмаси асосида ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг педагогик асослари”, 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Ped7746.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
Илмий раҳбар: Сабирова Чарос Атамаматовна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Алфраганус Университети, PhD.03/2025.27.12.Ped.31.01.
Расмий оппонентлар: Матчонов Сапа Муродович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Суробова Райхона Зокиржоновна, педагогика фанлари доктори (DSc), дотсент.
Етакчи ташкилот: Нукус давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг “Падаркуш” драмаси асосида ўқувчиларда ватанпарварлик қадриятларини шакллантиришга йўналтирилган педагогик технологиялар, методлар ва амалий тавсиялар тизимини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг таълим жараёнидаги самарадорлигини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг “Падаркуш” драмасининг ўқувчиларда миллий ва ватанпарварлик қадриятларини ривожлантиришга йўналтирилган аксиологик-педагогик салоҳияти асардаги маърифатпарварлик, миллий идентификация, ижтимоий масъулият, жаҳолатга танқидий муносабат ва Ватан тақдирига дахлдорлик консептларини қадриятли-семантик матритса доирасида интеграциялаш орқали, тарихий-педагогик реконструкция, герменевтик интерпретация ва аксиологик таҳлил воситасида драма сюжети, конфликтологик тузилма, образлар тизими ҳамда жадид маърифатпарварлигининг ижтимоий-тарбиявий парадигмаси асосида аниқлаштирилган ва натижада асарнинг ватанпарварлик тарбиясидаги консептуал-дидактик потенциали илмий жиҳатдан асосланган;
ўқувчиларнинг ватанпарварлик компетенциясининг структуравий-диагностик конструкцияси мотивацион-қадриятли, когнитив-тарихий, фаолиятли-фуқаролик ва рефлексив-шахсий компонентларни қадриятли интернализация, тарихий идентификация, фуқаролик агентлиги ва рефлексив ўзини позициялаш жараёнлари билан функсионал боғлаш орқали, аксиологик танлов ситуациялари, муаммоли-диагностик топшириқлар, кузатув протоколлари ва дескрипторли баҳолаш воситалари ёрдамида “Падаркуш” драмасининг тарбиявий мазмуни асосида операционаллаштирилган ва натижада ватанпарварлик компетенциясининг мезонлари, индикаторлари ҳамда даражавий дескрипторлари тизимлаштирилган;
“Падаркуш” драмаси воситасида ўқувчиларда ватанпарварлик қадриятларини ривожлантириш методик архитектураси бадиий мазмунни персептив қабул қилиш, тарихий-маърифий контекстни герменевтик англаш, қаҳрамонлар хатти-ҳаракатларини аксиологик декодлаш, муаммоли вазиятга шахсий позиция билдириш, фуқаролик нуқтайи назарини аргументлаш ва рефлексив-қадриятли хулоса чиқариш босқичларини изчил интеграциялаш орқали, драматизация, дебат, педагогик кейс, ролга кириш, лойиҳа ва рефлексив ёзув технологиялари воситасида шахсга йўналтирилган, аксиологик ва фаолиятли ёндашувларнинг дидактик транспозицияси асосида такомиллаштирилган ва натижада ўқувчининг қадриятли танлови ҳамда фуқаролик-ватанпарварлик субектлигини шакллантириш механизми ишлаб чиқилган;
“Падаркуш” драмаси асосида ватанпарварлик қадриятларини ривожлантириш методикасининг критериал-верификацион механизми мотивацион-қадриятли, когнитив-тарихий, фаолиятли-фуқаролик ва рефлексив-шахсий кўрсаткичларнинг динамик ўзгаришини бошланғич ва якуний диагностик кесимларда қиёслаш орқали, мезоний баҳолаш, экспериментал ва назорат гуруҳлари натижаларини компаратив таҳлил қилиш, сифат-миқдорий триангуляция ҳамда математик-статистик верификация воситалари ёрдамида методик таъсирнинг натижавийлиги асосида такомиллаштирилган ва натижада унинг далилларга асосланган педагогик самарадорлиги ҳамда умумий ўрта таълим амалиётига трансфер қилиш шартлари илмий жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг “Падаркуш” драмаси асосида ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
илк бор Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг “Падаркуш” драмасининг ватанпарварлик тарбиясига оид педагогик имкониятларининг тизимли таҳлили асосида асардаги миллий ўзликни англаш, она юртга муҳаббат ва маърифатга интилиш мотивлари ўқувчилар шахсини шакллантиришдаги тарбиявий функцияси нуқтайи назаридан консептуал тавсифига оид хулосалар “Умумий педагогика” фанидан дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 136-сонли буйруғига асосан берилган № 842196 рақамли гувоҳномаси). Натижада, анъанавий тарбия тизимидан фарқли равишда драмадаги вазиятлар ва қаҳрамонларнинг руҳий кечинмаларини педагогик талқин қилиш орқали ўқувчиларда ватанпарварлик ҳиссини уйғотишнинг эмоционал-интеллектуал механизми очиб берилган;
Беҳбудий драматургиясида ватанпарварлик тарбиясининг мазмун-моҳияти ва кўп даражали тузилмасининг илмий-назарий талқинига таянган ҳолда “Падаркуш” драмаси мисолида ўқувчиларда ватанпарварликни тарбиялашнинг уч даражаси – когнитив (билимлар), аффектив (ҳиссий муносабат) ва конатив (хулқ-атвор) методологик жиҳатдан асосланиб, “отани ўлдириш – ватанга хиёнат” антитезаси асосида шахсий манфаат ва жамият бурчи, жасорат ва қўрқув, миллий уйғониш ва мустамлакачилик тазйиқи ўртасидаги зиддиятларнинг педагогик таҳлил қилинишига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан молиялаштирилган 2021-2022-йилларга мўлжалланган “Ҳафт шуаро” мажмуасини ўрганиш орқали XIX аср хоразм воҳасининг миллий-маънавий меросини тадқиқ қилиш ва (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон иловасини яратиш мавзусидаги ИЛ-402104155-рақамли амалий лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Урганч давлат университетининг 2025-йил 29-октябрдаги 02-192/2-сонли маълумотномаси). Натижада, лойиҳанинг илмий-назарий ва илмий-амалий аҳамиятининг ортишига хизмат қилган;
“Падаркуш” драмаси воситасида ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда дарс (адабиёт, тарих, “Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари”) ҳамда дарсдан ташқари машғулотлар (театрлаштирилган саҳналар, мунозаралар, ролли ўйинлар, ижодий лойиҳалар) интеграцияси асосида “Ақлий ҳужум”, “Венн диаграммаси”, “Зинама-зина”, “Муҳокама” ва “Фикрлар доирачаси” интерфаол методлардан ўқувчиларда танқидий фикрлаш, эмпатия ва ахлоқий танлов қилиш кўникмаларини ривожлантиришга оид маълумотлар “Педагогика назарияси ва тарихи” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 136-сонли буйруғига асосан берилган № 766057-рақамли гувоҳномаси). Натижада, Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг “Падаркуш” драмаси асосида ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш аҳамиятини аниқлаш имкони кенгайтирилган.
“Падаркуш” драмаси асосида ватанпарварлик тарбиясининг самарадорлик мезонлари, кўрсаткичлари ва даражалари тизими асосида педагогик самарадорлиги исботланган дарс ва дардан ташқари ишлар жараёнида ватанпарварлик тарбиясини такомиллаштиришга оид маълумотлардан 2023-2025-йилларда ЎЗМТРК “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Бедорлик”, “Ижод завқи”, “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маданият” эшиттиришларининг ссенарийсини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси давлат муассасасининг 2025-йил 12-сентабрдаги 26-36-1032-сонли маълумотномаси). Натижада, тайёрланган материалларнинг мазмуни чуқурлашган, илмий далилларга бой бўлиши таъминланган ҳамда эшиттиришларда кўтарилган “ўқувчиларда ватанпарварлик сифатларини шакллантириш”га доир масалаларнинг илмий асоси ҳамда методик ва дидактик таъминоти бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish