Курбанова Муниса Акбаралиевна

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Бўлажак офитсерларнинг мулоқот компетенциясини оширишда соҳага оид сўзларни ўқитиш методикасини такомиллаштириш (инглиз тили фани мисолида), 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:B2026.2.PhD/Ped12808.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Илмий раҳбар: Ботирова Шахло Исамиддиновна, педагогика фанлар доктори (DSc), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети университети, DSc.01/2025.27.12.Ped.03.04.
Расмий оппонентлар: Миссиров Сохибжон Абдупаттаевич, педагогика фанлар доктори(DSc), дотсент; Бойманов Хабибулла Абдуллаевич, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак офитсерларнинг мулоқот компетенциясини оширишда соҳага оид сўзларни ўқитиш методикасини инглиз тили контекстида такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
компетенциявий ва scenario-based learning ёндашувлари асосида бўлажак офитсерларнинг инглиз тилида касбий-хизмат мулоқот кўникмаларини баҳолаш мезонлари ва индикаторлари ишлаб чиқилиб, улар CEFR дескрипторлари ҳамда ҳарбий коммуникатив вазифалар таксономияси билан уйғунлаштирилган диагностик рубрика асосида такомиллаштирилган;
ҳарбий касбий дискурсга хос лексик-грамматик моделлар, коллокациялар билан бирга стандарт фразеологик бирликлар ва “plain english” тамойилларига мос радио-протокол нутқ қолиплари тизимлаштирилганлиги асосида, аутентик корпус материаллари ҳамда частотавий таҳлил ва прагматик хатолар типологиясига таянган микроўқитиш моделларини лойиҳалаш методикаси дата-дривен learning методикаси асосида такомиллаштирилган;
“AI-driven adaptive learning” ва “learning analytics” методлари интеграцияси асосида бўлажак офитсерларнинг индивидуал профили ва ўзлаштириш динамикасига мос шахсийлаштирилган машқ-траекторияларини яратиш, автоматлаштирилган форматив feedback билан бирга диалог симуляцияси воситалари орқали инглиз тилида талаффуз ҳамда интонация ва равонликни ривожлантириш методикаси такомиллаштирилган;
AR/VR технологияси ва TBLT методлари интеграцияси асосида ҳарбий касбий дискурсга оид реал хизмат вазиятларини моделлаштирувчи “mission-oriented” топшириқлар банки ва “рефлексив дебриефинг” алгоритмини қамраб олган комплекс методикаси такомиллаштирилиб, унинг самарадорлиги квази-экспериментал тадқиқот натижалари ва статистик ишончлилик кўрсаткичлари асосида далолатлаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак офитсерларнинг мулоқот кўникмаларини ошириш методикасини такомиллаштиришнинг педагогик механизмлари мавзуси доирасида ишлаб чиқилган илмий натижалар асосида:
компетенциявий ва scenario-based learning (вазиятга йўналтирилган) ёндашув асосида ҳарбий соҳада мулоқот кўникмаларини оширишда инглиз тилини ўқитиш жараёнида терминларни таснифлашнинг илмий мезонлари, иерархик даражалари ва типологик хусусиятларини такомиллаштиришга оид маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетининг 2026-йил 24-мартдаги ALM-202310202738-сонли илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси асосида амалга оширилган “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолиятида фойдаланиш учун инновацион профайлинг технологиясини ишлаб чиқиш” номли мақсадли илмий-амалий фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси 2026-йил 3/998-сонли маълумотномаси). Натижада, ҳарбий таълим йўналиши курсантлари инглиз тилини ўрганиш жараёнида фаоллиги, мустақил ишлаш малакаси ва амалий қўллаш кўникмаларини ривожлантиришда умумтил доирасида қўлланиладиган ҳарбий дискурсга хос терминларнинг дифференциал белгилари ҳамда инновацион ва интерфаол ёндашувлардан фойдаланиш зарурати асослаб берилган;
дата-дривен learning (DDL) ва корпус лингвистикаси технологияси асосида ҳарбий касбий дискурсга хос лексик-грамматик моделлар, стандарт фразеологик бирликлар ва “plain English” тамойилларига мос радио-протокол нутқ қолиплари аниқланиб, аутентик мулоқот ёзувлари корпуси негизида коллокацион таҳлил, частота профилинги ва прагматик хатолар типологиясига таянган ўқитиш модуллари (microlesson)ни лойиҳалашнинг лингводидактик асосларини илмий таҳлил қилиш ҳамда терминологик бирликларни таснифлаш мезонлари, даражалари ва контекстуал семантикаси аниқлаштиришга оид маълумотлардан маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетининг 2026-йил 3-апрелдаги АЛ-11325078166-сонли шартномага асосан амалга оширилаётган “Криминоген вазиятнинг мониторингини амалга ошириш учун Тошкент шаҳрининг геоинформацион харитасининг дастурий таъминотини яратиш” номли илмий-амалий тадқиқот фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси 2026-йил 3/1149-сонли маълумотномаси). Натижада, ҳарбий соҳага оид терминларни ўрганишда, мулоқот кўникмаларини ҳамда тил ўрганишдаги мотивациясини ошириш, коммуникатив вазиятларда мослашувчан бўлиш ва касбий фаолиятда тилни фаол қўллаш кўникмаларини ривожлантириш даражаларига таъсири исботлаб берилган;
АИ-дривен адаптиве learning (сунъий интеллектга таянувчи адаптив таълим) ва learning analytics ёндашуви асосида инглиз тилида ҳарбий терминларни ўқитиш жараёнининг назарий моҳияти инновацион педагогик ёндашувлар ҳамда интерфаол таълим методларидан фойдаланиш орқали таълим самарадорлигини оширишга оид маълумотлардан асосида ишлаб чиқилган илмий-методик тавсиялардан Жиззах вилояти телеканалининг 2026-йил 24-январ кунги “Субҳидам” дастурида фойдаланилган (Жиззах вилояти телеканалининг 2026-йил 27-февралдаги 191/13-10-сон маълумотномаси). Натижада, ҳарбий терминологияни инглиз тилида ўқитишда соҳавий йўналтирилганликни таъминловчи замонавий ва янги интерфаол методлардан оқилона фойдаланиш усуллари, уларнинг дидактик имкониятлари ҳамда амалий қўлланиш технологиялари комплекс ўрганилган;
AR/VR технологияси ва TBLT методлари интеграцияси асосида ҳарбий касбий дискурсга оид реал хизмат вазиятларини моделлаштирувчи “mission-oriented” топшириқлар банки ва “рефлексив дебриефинг” алгоритмини қамраб олган комплекс методикаси такомиллаштирилиб, унинг самарадорлиги квази-экспериментал тадқиқот натижалари ва статистик ишончлилик кўрсаткичлари исботлаганлигига оид таклфлардан “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолиятида фойдаланиш учун инновацион профайлинг технологиясини ишлаб чиқиш” номли мақсадли илмий-амалий фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси 2026-йил 3/998-сонли маълумотномаси). Натижада, ҳарбий хизматчиларнинг реал хизмат вазиятларида касбий дискурсни мустақил ташкил этиш, тезкор коммуникатив қарор қабул қилиш ҳамда бажарилган фаолиятни рефлексив баҳолаш кўникмалари ривожланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish