Сагатова Шахноза Бахтиёровна

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Тиббиёт олий таълим муассасалари талабаларининг коммуникатив компетенцияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш, 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Ped10953.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Илмий раҳбар: Аҳмедова Нодира Мухторжоновна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, дотсент.
Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Ped.03.04.
Расмий оппонентлар: Исакулова Нилуфар Жаликуловна, педагогика фанлари доктори, профессор; Абдуллаева Дилфуза Муҳитдиновна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), досент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тиббиёт олий таълим муассасалари талабаларида коммуникатив компетенцияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тиббиёт олий таълим муассасалари талабаларида инглиз тилидаги коммуникатив компетенцияни ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари касбий нутқий вазиятларни моделлаштиришда лингвистик минимумни талабаларнинг тил тайёргарлиги ва клиник мулоқот эҳтиёжларига мос белгилаш ҳамда тиббий дискурсда маънони аниқлаштириш орқали нутқий ҳамкорликни фаоллаштириш асосида аниқлаштирилган;
тиббиёт олий таълим муассасалари талабаларининг инглиз тилидаги коммуникатив компетенциясини ривожлантириш модели мустақил ўрганишни касбий роллар тақсимоти билан уйғунлаштириш ва аудиовизуал материаллар асосида диалогик нутқ ҳаракатларини мувофиқлаштириш орқали мақсадли ва мазмунли блокларнинг протсессуал ҳамда диагностик блоклар билан узвийлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
тиббиёт олий таълим муассасалари талабаларида инглиз тилидаги коммуникатив компетенцияни ривожлантириш методикаси тиббий терминлар маъносини касбий контекстда ўзлаштиришдан уларни клиник вазиятларга асосланган ролли мулоқотда қўллашга изчил ўтиш ҳамда ўзаро баҳолаш орқали тиббий дискурснинг мазмуний ва мантиқий боғлиқлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
тиббиёт олий таълим муассасалари талабаларида инглиз тилидаги коммуникатив компетенцияни ривожлантириш самарадорлиги тиббий матнларни мазмунан англаш ва касбий вазиятларда мулоқотни бошқаришга йўналтирилган топшириқларни тўғрилик, аниқлик, мослашувчанлик ва тизимлилик мезонларига таянган шакллантирувчи баҳолаш билан уйғунлаштириш асосида оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тиббиёт олий таълим муассасалари талабаларинининг коммуникатив компетенцияларини ривожлантириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
коммуникатив компетенцияни ривожлантиришнинг ташкилий, мотивацион ва педагогик имкониятлари корпус турлари бўйича шахсга йўналтирилган таълим ва тиббиёт олий таълим муассасалари талабаларининг креатив қобилиятларини (танқидий фикрлашларини ривожлантириш ва уларнинг ижодий нутқ фаолиятини ошириш)ни таълимий эҳтиёж, интегратив ёндашув, таълимда амалий қўллаш каби касбий тайёргарлик омилларини ўзаро мувофиқлаштириш асосида ривожлантиришга оид таклифлар “Medical English for Dental Students” ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025 йил 25-августдаги 22-01-520/22-сонли маълумотнома). Натижада, тиббиёт олий таълим муассасалари талабаларини коммуникатив компетенциясини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари аниқланган;
коммуникатив компетенцияни ривожлантириш модели шахсга йўналтирилган компетентли, коммуникатив, дифференциялашган дидактик таълим жараёнини тил фаоллиги даражасини баҳолашнинг мотивацион, когнитив ва касбий мезонларини ривожлантириш асосида корпус турлари бўйича илғор таълим технологияларини тўғридан-тўғри ва асинхрон ҳолатларни яратиш асосида ривожлантиришга оид таклифлар “Medical English for Dental Students” ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025 йил 25-августдаги 22-01-520/22-сонли маълумотнома). Натижада, тиббиёт олий таълим муассасалари талабаларининг коммуникатив компетенциялар (лингвистик, сотсиолингвистик, прагматик)ни самарадорлиги оширилган;
тиббиёт олий таълим муассасалари талабаларининг коммуникатив компетенцияни ривожлантириш методикаси дидактик материалларни моделлаштириш, вариантлаш, уларнинг компонентлари ҳамда компетенцияларга дахлдор ички турларини аниқлаш орқали коммуникатив компетенцияларни ривожлантиришнинг интеллектуал ва эмоционал аспектларини оптималлаштириш имкониятлари компетентли ва шахсга йўналтирилган ёндашувни ўзаро интегратив уйғунлигини таъминлаш ривожлантиришга оид таклифлар “Medical English for Dental Students” ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025 йил 25-августдаги 22-01-520/22-сонли маълумотнома). Натижада, тиббиёт олий таълим муассасалари талабаларининг коммуникатив компетенцияларни самарадорлиги ошириш имкони кенгайтирилган;
тиббиёт олий таълим муассасалари талабаларининг касбий тайёргарликка мослашишининг педагогик параметрлари мазмунини ташкил этувчи шахсий, коммуникатив компетенциялар мотивацион-қадриятли, когнитив ва ижтимоийлик каби аниқлик кўрсаткичлари ҳамда юқори, ўрта, қониқарли, қониқарсиз даражаларни ўзаро мувофиқлаштириш асосида тинглаб тушуниш, диалог, монолог, ўқиш, ёзиш кўникмаларини баҳолаш мезонларини ривожлантиришга оид таклифлар “Medical English for Dental Students” ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025 йил 25-августдаги 22-01-520/22-сонли маълумотнома). Натижада, тиббиёт олий таълим муассасалари талабаларининг коммуникатив тайёргарлик даражасини баҳолаш мезонлари асосида самарадорлик аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish