Ахмаджонова Гулираъно Мухторжон қизининг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда иккитиллиликни шакллантириш методик тизимини такомиллаштириш” 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Ped7413.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
Илмий раҳбар: Зокирова Соҳиба Мухторалиевна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Ped.10.03.
Расмий оппонентлар: Исақова Муаззам Тулкиновна, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Хужамбердиева Шахноза Купайсиновна, пэдагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда иккитиллиликни шакллантиришнинг илмий асосланган методик тизимини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
иккитиллилик тушунчаси ва унинг ўқувчиларнинг интеллектуал, нутқий ҳамда шахсий ривожланишидаги аҳамияти маданиятлараро мулоқот ва шахсга йўналтирилган ёндашув тамойиллари асосида таҳлил қилиниб, иккитиллиликни шакллантиришнинг педагогик (мақсадга йўналтирилганлик, тизимлилик, коммуникативлик) ва психологик (ёш хусусиятлари, маданий мослашув, мотивация, эмоционал қулайлик) хусусиятлари аниқланган;
она тили фанини ўқитиш орқали кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда иккитиллиликни шакллантиришнинг методик тизими “Тематик майдон”, “Таълимий шеърлар”, “Сирли конверт”, “Гапни қутқар”, “Сўз қурувчи конструктор”, “Кичик маркет” каби интерактив методлар орқали ўқувчиларда лингвистик ва коммуникатив компетенцияларни самарали ривожлантириш асосида такомиллаштирилган;
кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда иккитиллиликни шакллантиришнинг педагогик моделидаги мазмунли-жараёнли ва ташкилий-педагогик блоклар ўқувчиларда иккитиллиликни шакллантиришда korreksion ҳамда коммуникатив фаолиятга йўналтирилган ўқув топшириқларини бажариш самарадорлигига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда иккитиллиликни шакллантиришнинг ўқув методик таъминоти ўзбек тилининг грамматик қоидаларига асосланган визуал, интерактив, дидактик ўйинлар, ролли мулоқот машқлари, рақамли таълим воситаларига асосланган топшириқларни ишлаб чиқиш каби вазифаларга устуворлик бериш асосида “Ўзбек ланд” платформаси орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда иккитиллиликни шакллантириш методик тизимини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
    Иккитиллилик тушунчаси ва унинг ўқувчиларнинг интеллектуал, нутқий ҳамда шахсий ривожланишидаги аҳамияти маданиятлараро мулоқот ва шахсга йўналтирилган ёндашув тамойиллари асосида таҳлил қилиниб, иккитиллиликни шакллантиришнинг педагогик (мақсадга йўналтирилганлик, тизимлилик, коммуникативлик) ва психологик (ёш хусусиятлари, маданий мослашув, мотивация, эмоционал қулайлик) хусусиятларини аниқлаш асосидаги тавсиялардан ИЛ-52 тур-21091433 “Ўзбек реалияларига оид мақолалар базаси платформасини яратиш” (Википедия электрон энсиклопедияси мезонлари асосида) номли инновацион лойиҳа бажарилишида фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 9-июндаги 01/4-2351-сонли маълумотномаси). Натижада, кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда иккитиллиликни шакллантиришнинг педагогик-психологик хусусиятларини маданиятлараро мулоқот, шахсга йўналтирилган ёндашув тамойиллари асосида аниқлашга эришилган;
    она тили фанини ўқитиш орқали кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда иккитиллиликни шакллантириш методик тизими “Тематик майдон”, “Таълимий шеърлар”, “Сирли конверт”, “Гапни қутқар”, “Сўз қурувчи конструктор”, “Кичик маркет” каби интерактив методлар орқали ўқувчиларда лингвистик, коммуникатив компетенцияларини самарали ривожлантириш асосида такомиллаштиришга доир тавсиялардан давлат дастурлари доирасидаги “Ахборот-қидирув тизимлари учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” номли амалий грант лойиҳасида фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 23-майдаги 01/4-2102-сонли маълумотномаси). Натижада, кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда лингвистик, коммуникатив компетенцияларни самарали ривожлантиришга йўналтирилган интерактив методлар орқали иккитиллиликни шакллантиришнинг методик тизими такомиллаштирилган;
    кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда иккитиллиликни шакллантиришнинг педагогик моделидаги мазмунли-жараёнли ва ташкилий-педагогик блоклар ўқувчиларда иккитиллиликни шакллантиришда korreksion ҳамда коммуникатив фаолиятга йўналтирилган ўқув топшириқларни бажариш самарадорлигига устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялардан давлат дастурлари доирасидаги “Ахборот-қидирув тизимлари учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” номли амалий грант лойиҳасида фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 23-майдаги 01/4-2102-сонли маълумотномаси). Натижада, такомиллаштирилган модел асосида кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда иккитиллиликни шакллантиришнинг самарадорлиги оширилган;
    кичик мактаб ёшидаги o‘quvcҳиларда иккитиллиликни шакллантиришнинг ўқув методик таъминоти ўзбек тилининг грамматик қоидаларига асосланган визуал, интерактив, дидактик ўйинлар, ролли мулоқот машқлари, рақамли таълим воситаларига асосланган топшириқларни ишлаб чиқиш каби вазифаларга устуворлик бериш асосида “Ўзбек ланд” платформаси орқали такомиллаштиришга оид тавсиялардан ИЛ-52 тур-21091433 “Ўзбек реалияларига оид мақолалар базаси платформасини яратиш” (Википедия электрон энсиклопедияси мезонлари асосида) номли инновацион лойиҳа бажарилишида фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 9-июндаги 01/4-2351-сонли маълумотномаси). Натижада, кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда иккитиллиликни шакллантиришнинг ўқув-методик таъминоти такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish