Аппазова Ленара Имрановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): Ўзбекистон композиторлари ижодида романс жанрининг замонавий босқичлари: йўналишлари, устуворликлари, 17.00.02–Мусиқа санъати (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/San270.
Илмий раҳбар: Галушенко Ирина Георгиевна, санъатшунослик фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат консерваторияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат консерваторияси, PhD.11/2025.27.12.San.01.01.
Расмий оппонентлар: Ганиханова Шойиста Шарафутдиновна, санъатшунослик фанлари доктори, профессор; Закирова Венера Мансуровна, санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат хореография академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон композиторлик ижодида романс жанрининг замонавий босқичдаги тенденциялари ва устувор йўналишларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
миллий ва Европа мусиқа тили анъаналарининг парда, авж, ҳанг, нола, қочирим синтезига барқарор мойиллиги ва бу мақом интонацияларидаги турғун оҳангдорлик тузилмалари, шарқона қочиримли мелизматик безаклар ва Европа мусиқасининг ифодали компонентларининг уйғунлигида намоён бўлгани аниқланган;
ўзбек романсларининг Шарқ бадиий анъаналарининг асосий оқимида шаклланган мусиқий тили, тембр драматургияси ва интонация тузилмасининг октавали параллел ҳамоҳанг нутқ оҳанги, ҳар бир сўзнинг аксентли урғу бериш орқали товуш мантиқий урғулар ўзига хос хусусиятлари Рустам Абдуллаевнинг Абдулла Орипов шеърларига ёзилган “Англаш”, “Бир қарасам”, “Дунё”, “Омонат”, “Қадр”, “Пайдо бўлганида” каби романсларининг бадиий тимсолида яққол намоён бўлгани исботланган;
замонавий босқичда романс жанрининг ривожланиш тенденцияларидаги ихчам строфик композициялар мусиқий драма ва театр асарлари учун ария ва қўшиқларда Муҳаммад Отажоновнинг “Белые ночи” (“Оқ тунлар”), “Баҳор” ва Дилором Амануллаеванинг “Жаҳондин кеч”, “Ёр керак ошиққа”, “Элегия” каби машҳур романсларида, шунингдек, Рустам Абдуллаевнинг “Қадр”, “Дунё” каби романслари ишқий-лирик мавзуни фалсафий-эстетик англаш асосида яратилгани далилланган;
мусиқа санъатида романс жанри ватанпарварлик ва миллий руҳни ифодалаш орқали юксак гуманистик ғояларни илгари суришга қаратилган бўлиб, ўзбек миллий куйлари ва лирик қўшиқларининг синтези натижаси бўлган оддий икки қисмли шакллар тузилмасидан фойдаланиш, ярим тонлар бўйича интонацион ҳаракатлар, ўзбек мусиқасига хос бўлган бадиий рамзларнинг ички динамикаси Мустафо Бафоевнинг Рудакий ғазалига “Ба ман ояд”, Деҳлавий сўзларига “Ғазал”, Ойдин Абдуллаеванинг Зулфия шеърига “Ҳижрон кунларида” каби романсларида янгича ва ёрқин очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Ўзбекистон композиторлари ижодида романс жанрининг замонавий босқичлари: йўналишлари, устуворликлари” тадқиқоти бўйича олинган илмий натижалар асосида:
замонавий ўзбек романсларининг стилистик хусусиятларини ташкил этувчи парда, авж каби мақом интонация тузилмалари, ҳанг, нола, қочирим каби шарқона мелизматик безаклар ва Европа мусиқасининг ифодали воситаларининг уйғунлигида ифодаланган композиторлар ижоди ва маданиятлараро ўзаро таъсир жараёнлари миллий ва Европа мусиқий-стилистик анъаналарининг синтезига барқарор тенденцияларидан Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон-24” радиоканалидаги 2023-йил 10-ноябр куни бошловчи Севил Жаббарова билан эфирга узатилган “Ўзбекистон ёшлари” дастури ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган («Ўзбекистон-24» телерадиоканали давлат муассасасининг 2023-йил 17-ноябрдаги 03-09-644-сон маълумотномаси). Радиодастур ссенарийсида диссертация тадқиқотининг учинчи боби материалларидан фойдаланилди. Дастур давомида радиотингловчилар бастакор Мустафо Бафоев ижодида романс ривожланишининг асосий тенденциялари ва унинг “Ичсам оғу сафоданму”, “Навоийнинг дил изҳори”, “Зи ишқи туст” ва “Набошад” романслари билан танишдилар, уларда композитор камер-вокал лирикасининг ўзига хос хусусиятлари аниқланди;
Шарқ эстетик анъаналарига мос равишда шаклланган ва мусиқий тил, тембр драматургияси ва интонация соҳасининг ўзига хос хусусиятларида намоён бўлган ўзбек романсларининг бадиий хусусиятларини аниқлаш билан боғлиқ тадқиқот натижалари 2024-йил 29-мартда Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси консерт залида бўлиб ўтган маъруза мазмунига киритилди Маърузада Абдулла Орипов шеърларига бастакор R.Abdullayevning “Англаш”, “Бир қарасам”, “Хасадгўй ҳақида”, “Дунё”, “Омонат”, “Қадр”, “Пайдо бўлганда” ва бошқа лирик-фалсафий романсларининг образли мазмуни ва мусиқий ифодаланиш хусусиятларини очиб берувчи диссертация тадқиқотининг иккинчи ва учинчи бобларидаги материаллардан фойдаланилди. (Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасининг 01-05/10/1-70/1 маълумотномаси). Тадбир давомида композитор R.Abdullayev билан ижодий учрашув ташкил этилиб, у шеърий матн билан ижодий ишлаш жараёни ва романсларнинг индивидуал композиторлик талқини хусусиятларини биринчи шахс тилидан очиб берди;
романс жанрининг замонавий ривожланиши саҳна ижроси учун мустақил асарлар сифатида лаконик строфик композицияларнинг яратилиши билан тавсифланади, бу Муҳаммаджон Отажоновнинг “Белые ночи” (“Оқ тунлар”), “Баҳор” ва Дилором Амануллаеванинг “Жаҳондин кеч”, “Ёр керак ошиққа”, “Элегия” эстрада романсларида яққол намоён бўлади. Таҳлил натижасида олинган ушбу материаллар ва хулосалар 2024-йил 11-февралда бошловчи Гузалбегим Халибоева билан эфирга узатилган “Ёшлар (ФМ 104.0)” тўлқинидаги “Добавить в избранное” радиоешиттириши ссенарийсида қўлланилди («Ёшлар» телерадиоканалининг 2024-йил 4-мартдаги №14-05-24/2 маълумотномаси). Натижада радиотингловчилар эстрада романс жанрининг Ўзбекистоннинг замонавий мусиқий маданиятидаги аҳамияти ҳақида тушунчага эга бўлдилар;
Миллий куйлар ва миллий-ватанпарварлик мазмунидаги лирик қўшиқларнинг синтези орқали шаклланган ўзбек романсларининг композицион тузилиши K.Kenjayev ва O.Abdullayeva романсларининг интонацияси, ички динамикаси ва бадиий тасвирларининг ўзига хос хусусиятларида намоён бўлади. Ушбу композиторлар романсларининг шеърий матни ва мусиқий тилини таҳлил қилиш натижалари 2024-йил 5-июнда Ўзбек миллий мақом санъати марказида ўтказилган маърузада тақдим этилди (Ўзбек миллий мақом санъати марказининг 2024-йил 8-июлдаги № 01-12/323 маълумотномаси). Маъруза давомида тингловчилар K.Kэнжаев ва O.Abdullayevaning асарларида катта ашула жанри анъаналарининг татбиқ этилиши ҳақидаги билимларини бойитдилар ва K.Kenjayevning “Битта ўзим биламан...”, “Розимасман”, О. Абдуллаеванинг “Нур мисоли”, “Ҳижрон кунларида” романслари билан танишдилар. Маърузада асосий эътибор классик композицион тузилма ва импровизация синтези, замонавий ифодали воситаларнинг катта ашула миллий анъаналари билан алоқаси, шунингдек, вокал қисмининг регистр-тембр ривожланиш хусусиятлари масалаларига қаратилди.