Эшанкулова Иродахон Авазхановнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Зўравонликка учраган аёлларга психологик ёрдам кўрсатишнинг ижтимоий-психологик имкониятлари”, 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология.
Диссертация мавзуси роъйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/P1371.
Илмий раҳбар: Нурумбекова Яркинай Анарматовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (Phd), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат педагогика университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Р.03.02.
Расмий оппонентлар: Байкунусова Гулмира Юлдибаевна, психология фанлари доктори, профессор; Файзиева Мавлуда Худаяровна, психология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Профи университети
Диссертация йоъналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: зўравонликка учраган аёлларга психологик ёрдам кўрсатишнинг имкониятларини эмпирик жиҳатдан таҳлил қилиш ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
зўравонликка учраган аёлларнинг низоли вазиятларга нисбатан хулқ-атвор стратегияларида низодан қочиш ва мослашиш стратегияларининг устун намоён бўлиши камайиб, ҳамкорлик ва компромисс стратегияларидан фойдаланишнинг ортиши орқали низоли вазиятларни конструктив ҳал этиш, шахсий чегараларни англаш, ўз манфаатларини ҳимоя қилиш ва шахслараро муносабатларда ижтимоий-психологик барқарорликни таъминлаш имкониятлари кучайганлиги далилланган;
зўравонликка учраган аёлларда шахсий ва вазиятли хавотирланишнинг психологик хусусиятлари аниқланиб, шахсий хавотирланишнинг камайиши ички эмоционал зўриқишнинг пасайиши билан, вазиятли хавотирланиш эса вазиятнинг бевосита таъсирига боғлиқ эмоционал реакциялар билан тавсифланиши далилланган;
зўравонликка учраган аёлларда ўз-ўзини паст қадрлашнинг камайиши, ўз-ўзини ўрта ва юқори даражада қадрлашнинг ортиши орқали ўз қадр-қимматини англаш, шахсий имкониятларини баҳолаш ва ўзига нисбатан ижобий муносабатнинг кучайиши далилланган;
зўравонликдан жабрланган аёлларда низоли вазиятларда конструктив хулқ-атвор стратегияларини шакллантириш, шахсий хавотирланиш ва депрессив ҳолатлар даражасини камайтириш ҳамда ўз-ўзини қадрлаш даражасини оширишга йўналтирилган зўравонлик қурбонларини психологик қўллаб-қувватлаш ва ёрдам кўрсатиш модели ишлаб чиқилган ҳамда унинг самарадорлиги тажриба-синов ишлари ва математик-статистик таҳлиллар асосида исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Зўравонликка учраган аёлларга психологик ёрдам кўрсатишнинг ижтимоий-психологик имкониятлари”ни ўрганишга доир олиб борилган илмий-тадқиқот ишлари натижалари асосида:
зўравонликка учраган аёлларнинг низоли вазиятларга нисбатан хулқ-атвор стратегияларида низодан қочиш ва мослашиш стратегияларининг устун намоён бўлиши камайиб, ҳамкорлик ва компромисс стратегияларидан фойдаланишнинг ортиши орқали низоли вазиятларни конструктив ҳал этиш, шахсий чегараларни англаш, ўз манфаатларини ҳимоя қилиш ва шахслараро муносабатларда ижтимоий-психологик барқарорликни таъминлаш имкониятлари кучайганлиги далилланган хулосалар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 23-августдаги ПМ 507-сон буйруғига асосан «Ижтимоий психология» модулига киритилган. (Ўзбекистон миллий педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 20-августдаги ПМ 507-а сон маълумотномаси). Натижада зўравонликка учраган аёлларнинг низоли вазиятларда хулқ-атвор стратегияларини ўрганиш, низодан қочиш, мослашиш, рақобат, ҳамкорлик ва компромисс стратегияларининг намоён бўлиш хусусиятларини аниқлаш имконияти яратилган;
1. зўравонликка учраган аёлларда шахсий ва вазиятли хавотирланишнинг психологик хусусиятлари аниқланиб, шахсий хавотирланишнинг камайиши ички эмоционал зўриқишнинг пасайиши билан, вазиятли хавотирланиш эса вазиятнинг бевосита таъсирига боғлиқ эмоционал реакциялар билан тавсифланиши далилланган хулосалар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 23-августдаги ПМ 507-сон буйруғига асосан «Ижтимоий психология» модулига киритилган. (Ўзбекистон миллий педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 20-августдаги ПМ 507-а сон маълумотномаси). Натижада зўравонликка учраган аёлларнинг шахсий ва вазиятли хавотирланиш даражаларини аниқлаш имконияти яратилган;
зўравонликка учраган аёлларда ўз-ўзини паст қадрлашнинг камайиши, ўз-ўзини ўрта ва юқори даражада қадрлашнинг ортиши орқали ўз қадр-қимматини англаш, шахсий имкониятларини баҳолаш ва ўзига нисбатан ижобий муносабатнинг кучайиши далилланган тавсиялар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 23-августдаги ПМ 507-сон буйруғига асосан «Ижтимоий психология» модулига киритилган. (Ўзбекистон миллий педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 20-августдаги ПМ 507-а сон маълумотномаси). Натижадазўравонликка учраган аёлларда ўз-ўзини қадрлаш даражасининг психологик хусусиятлари очиб берилган;
зўравонликдан жабрланган аёлларда низоли вазиятларда конструктив хулқ-атвор стратегияларини шакллантириш, шахсий хавотирланиш ва депрессив ҳолатлар даражасини камайтириш ҳамда ўз-ўзини қадрлаш даражасини оширишга йўналтирилган зўравонлик қурбонларини психологик қўллаб-қувватлаш ва ёрдам кўрсатиш модели ишлаб чиқилган ҳамда унинг самарадорлиги тажриба-синов ишлари ва математик-статистик таҳлиллар асосида исботланган таклифлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 23-августдаги ПМ 507-сон буйруғига асосан «Ижтимоий психология» модулига киритилган. (Ўзбекистон миллий педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 20-августдаги ПМ 507-а сон маълумотномаси). Натижада зўравонликдан жабрланган аёлларни психологик қўллаб-қувватлаш ва ёрдам кўрсатиш моделини ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish