Атамуродов Шодиёр Ураловичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бошланғич синф ўқувчиларига жисмоний тарбия ва спорт тадбирлари орқали миллий ва умуминсоний қадриятларни сингдириш”, 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/Ped749.
Илмий раҳбар: Ахмедов Фурқат Қўлдошевич, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика университетида.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.28/2025.17.12.Ped.02.01 рақамли бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Шопулатов Абдумалик Нуруллаевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Адизов Бахтиёр Рахмонович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф ўқувчиларига жисмоний тарбия ва спорт тадбирлари орқали миллий ва умуминсоний қадриятларга асосланган туйғуларни сингдиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бошланғич синф ўқувчиларида ватанпарварлик, ҳамжиҳатлик, ўзаро ҳурмат, ҳалоллик ва масъулиятга муносабатни ифодаловчи миллий ва умуминсоний қадриятларга хос туйғуларни аниқлаш мақсадида жисмоний тарбия ва спорт тадбирларини идрок этиш хусусиятларини қамраб олувчи педагогик диагностика ҳамда сўровнома кўрсаткичларини тизимлаштириш ҳисобига аксиологик тасниф, баҳолаш мезонлари ва намоён бўлиш даражалари аниқлаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларида жисмоний тарбия ва спорт тадбирлари воситасида миллий ва умуминсоний қадриятларга хос туйғуларни шакллантиришнинг консептуал модели мақсадли, мазмуний, фаолиятли, мотивацион-эмоционал ва натижавий компонентларнинг узвий боғлиқлиги, қадриятларга йўналтирилган педагогик таъсир механизмларини модел таркибига киритиш билан такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларида соғлом турмуш тарзи, ҳамжиҳатлик ва ижтимоий масъулият туйғуларини шакллантириш мақсадида жисмоний тарбия ва спорт мусобақа-тадбирларини режалаштиришга мўлжалланган мактаб-оила-маҳалла ҳамкорлик модули таълим-тарбия субектларининг вазифаларини ўзаро мувофиқлаштирсиҳ, ҳамкорлик алоқаларининг изчиллигини таъминлаш натижасида тарбиявий таъсир самарадорлигини оширишган;
бошланғич синф ўқувчиларига миллий қадриятларни сингдиришга йўналтирилган интегратив педагогик дастур жисмоний тарбия, тарбиявий фаолият, ижтимоий муҳит омилларини бирлаштирувчи мақсадли, мазмуний, фаолиятли ва рефлексив-баҳолаш модуллари билан таркибий жиҳатдан бойитиш ҳисобига миллий ўзликни англаш, ватанпарварлик, жамоавийлик ва ижтимоий масъулият туйғуларини шакллантиришнинг педагогик шарт-шароитлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич синф ўқувчиларига жисмоний тарбия ва спорт тадбирлари орқали миллий ва умуминсоний қадриятларни сингдиришга оид тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
бошланғич синф ўқувчиларида ватанпарварлик, ҳамжиҳатлик, ўзаро ҳурмат, ҳалоллик ва масъулиятга муносабатни ифодаловчи миллий ва умуминсоний қадриятларга хос туйғуларни аниқлаш мақсадида жисмоний тарбия ва спорт тадбирларини идрок этиш хусусиятларини қамраб олувчи педагогик диагностика ҳамда сўровнома кўрсаткичларини тизимлаштириш бўйича таклифлар “Бошланғич синфлар жисмоний тарбия назарияси ва методикаси” ўқув қўлланмаси мазмунига жорий этилди (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019-йил 4-октабрдаги 892-сон буйруғига асосан берилган 892-074 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, юқори натижа кўрсатган ўқувчилар сони 249 нафардан 348 нафарга кўпайган, паст даражадаги ўқувчилар эса 253 нафардан 90 нафаргача қисқарган;
бошланғич синф ўқувчиларида жисмоний тарбия ва спорт тадбирлари воситасида миллий ва умуминсоний қадриятларга хос туйғуларни шакллантиришнинг консептуал модели мақсадли, мазмуний, фаолиятли, мотивацион-эмоционал ва натижавий компонентларнинг узвий боғлиқлиги, қадриятларга йўналтирилган педагогик таъсир механизмларини модел тавсиялар “Бошланғич синфлар жисмоний тарбия назарияси ва методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилди (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019-йил 4-октабрдаги 892-сон буйруғи асосида берилган 892-074 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, баҳолаш мезонларига кўра юқори даража 5 балл, ўрта даража 4 балл ва паст даража 3 балл сифатида қабул қилинди. Ҳисоб-китоб натижалари шуни кўрсатдики, тажриба гуруҳида ўртача кўрсаткич 3,99 дан 4,35 га ошиб, ўсиш коеффитсиенти 1,09 ни ташкил этди. Назорат гуруҳида эса бу кўрсаткич 3,89 дан 3,95 га кўтарилиб, ўсиш коеффитсиенти 1,00 даражасида қолган;
бошланғич синф ўқувчиларида соғлом турмуш тарзи, ҳамжиҳатлик ва ижтимоий масъулият туйғуларини шакллантириш мақсадида жисмоний тарбия ва спорт мусобақа-тадбирларини режалаштиришга мўлжалланган мактаб-оила-маҳалла ҳамкорлик модули таълим-тарбия субектларининг вазифаларини ўзаро мувофиқлаштирсиҳ, ҳамкорлик алоқаларининг изчиллигини таъминлаш оид илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқилиб, улар “Бошланғич синфлар жисмоний тарбия назарияси ва методикаси” номли ўқув қо‘лланма мазмунига сингдирилди (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019-йил 4-октабрдаги 892-сон буйруғи асосида берилган 892-074 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, миллий ва умуминсоний қадриятларга асосланган туйғуларни сингдириш технологияларининг дидактик мазмуни бойитилиб, ўқувчиларининг юқори ўзлаштириш даражаси 13,2 % га яхшиланган;
бошланғич синф ўқувчиларига миллий қадриятларни сингдиришга йўналтирилган интегратив педагогик дастур жисмоний тарбия, тарбиявий фаолият, ижтимоий муҳит омилларини бирлаштирувчи мақсадли, мазмуний, фаолиятли ва рефлексив-баҳолаш модуллари билан таркибий жиҳатдан бойитиш тавсиялар “Бошланғич синфлар жисмоний тарбия назарияси ва методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилди (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 11-июлдаги 11-05-3706/04-сонли далолатномаси асосида). Натижада, миллий ва умуминсоний қадриятларни ўзлаштириш учун зарур педагогик шароитлар яратилиб, ўрта ўзлаштириш даражаси эса 8,6 % га ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish