Набиева Нодира Саидовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳозирги ўзбек аёллари шеъриятида ҳижрон ва илтижо мотиви талқинлари”, 10.00.14 - ХХ аср адабиёти ва ҳозирги адабий жараён (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Fil4344.
Илмий раҳбар: Мардонова Лобар Умаралиевна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.08.08. 
Расмий оппонентлар: Эшонқулов Ҳусниддин Примович, филология фанлари доктори (DSc);  Юлдашев Нормат Темирович, филология фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади замонавий ўзбек аёллар шеъриятида ҳижрон ва илтижо консепти ҳамда лирик кечинма уйғунлиги муаммосини Зулфия, Саида Зуннунова, Ҳалима Худойбердиева, Ҳалима Аҳмедова, Нодира Афоқова ва Зебо Мирзолар шеърияти мисолида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Миллий шеъриятида ишқнинг ахлоқий-эстетик идеал сифатидаги лирик талқини ўрганилган ҳамда шу аснода замонавий ўзбек шеъриятида ишқнинг бадиий талқини ёритилган;
Зулфия, Саида Зуннунова, Ҳалима Худойбердиева, Ҳалима Аҳмедова, Нодира Афоқова ва Зебо Мирзо шеъриятидаги илтижо ва ҳижрон консептининг биографик асослари ёритилган ва илмий-назарий хулосаларга келинган;
ҳижрон – ишқий лириканинг асосий атрибути эканлиги, лирикада айрилиқ мавзуси ва унинг келиб чиқиш сабабларининг асосий белгилари эканлиги далилланган;
Зулфия, Саида Зуннунова, Ҳалима Худойбердиева, Ҳалима Аҳмедова, Зебо Мирзо ва Нодира Афоқова ижодидаги илтижо объектлари аниқланган ҳамда шоиралар шеърияти лексикаси ва поэтик синтаксиси аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  Зулфия, Саида Зуннунова, Ҳалима Худойбердиева, Ҳалима Аҳмедова, Зебо Мирзо ва Нодира Афоқовалар ижоди мисолида замонавий аёллар шеъриятида ҳижрон ва илтижо консепти ҳамда лирик кечинма уйғунлиги муаммосини ўрганиш бўйича олиб борилган тадқиқот асосида олинган натижалар асосида асосланган: 
замонавий ўзбек шеърияти яхлит адабий ҳодиса сифатида тадқиқ этилиб, шеъриятдаги анъаналарнинг янгиланиш асослари тўғрисидаги назарий хулосалар умумлаштирилиб, замонавий ўзбек шеъриятида ҳижрон ва илтижо консепти ҳамда лирик кечинма уйғунлигига хос поэтик омилларни аниқлашга оид илмий хулосаларидан ФА-043429-рақамли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўз РФАҚҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2024-йил 21-ноябрдаги 548-сон маълумотномаси). Натижада мумтоз ва замонавий шеъриятнинг ўзига хос хусусиятлари, аруз тажрибалари, анъана ва ижодийлик, бадиий тасвир воситаларидан фойдаланишдаги ўзига хослик ҳақида маълумотлар базаси шакллантирилган;
шеъриятда ҳижрон ва илтижо консепти ҳамда лирик кечинма уйғунлигига оид хулосаларидан “Ҳозирги замон ўзбек адабиёти” номли экспозицияни шакллантиришда фойдаланилган (Ўз ФА Алишер Навоий номидаги давлат адабиёт музейининг 2025-йил 26-февралдаги № 04/1-738-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек шеъриятининг янгиланиш тамойилларини тадқиқ этишга ва оммалаштиришга ҳисса қўшилган;
ҳозирги ўзбек аёллар шеъриятида ҳижрон ва илтижо консепти ҳамда лирик кечинма уйғунлиги ёритишдаги ўрни ва аҳамияти ҳақида чиқарилган илмий-назарий умумлашмаларга оид илмий хулосалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Афсона ва ҳақиқат” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг 2025-йил 3-июндаги № 01-33/481-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатувнинг илмий-бадиий савиясини ошишида аҳамият касб этган.


 

Yangiliklarga obuna bo‘lish