Тожиахмедова Мафтуна Умаржон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиларининг оғзаки нутқ кўникмасини монтессори методи орқали шакллантириш (инглиз тили материали мисолида”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (Педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Ped8788.
Илмий раҳбар: Якуббаев Муродилла Маруфович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Исъҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти, PhD.03/2025.27.12.Ped.35.01.
Расмий оппонентлар: Исмоилов Тимур Исламович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Эргашева Хилола Юнусхановна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мактабгача таълим ташкилотлари тайёрлов гуруҳ тарбияланувчиларнинг оғзаки нутқини шакллантиришга йўналтирлган инглиз тили материалини ўргатишга Монтессори методини амалиётга жорий қилиш бўйча таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий йангилиги қуйидагилардан иборат:
мактабгача таълим ташкилотларининг тайёрлов гуруҳларида инглиз тилида оғзаки нутқ кўникмасини шакллантиришнинг назарий асослари ва мавжуд методик ёндашувларнинг лингводидактик тамойиллари психолингвистик ва педагогик имкониятлар асосида аниқлаштирилиб, новербал–вербал–коммуникатив босқичлардаги методологик асослар аниқланган;
Монтессори методининг асосий тамойиллари МТТ тайёрлов гуруҳи тарбияланувчиларининг инглиз тилида оғзаки нутқини шакллантириш жараёнига таъсири жараёнида фонетик адаптация, лексик бойиш, синтактик тузилмани ўзлаштириш ва табиий нутқ чиқишининг кетма-кет ривожланиш босқичлари психолингвистик, педагогик ва лингводидактик жиҳатдан аниқлаштирилиб, “Оғзаки нутқнинг сезгир даврлари” тизими такомиллаштирилган;
Монтессори методининг консептуал тамойиллари асосида тайёрлов гуруҳи тарбияланувчиларида оғзаки нутқ кўникмаларини шакллантиришга йўналтирилган лингвистик муҳитни ташкил этиш, болаларнинг мустақил когнитив-нутқий фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда нутқий фаолликни рағбатлантирувчи дидактик машқлар мажмуаси ишлаб чиқилган;
Монтессори методик тизимининг сезги-анализаторлар фаолиятини рағбатлантириш тамойили, аудиал-визуал-кинестетик модалликларни қамраб олувчи мултимодал идрок ва контекстли ўрганиш консепсиясининг лингводидактик имкониятларидан ҳамда “И Спй Гаме”, “Тҳе Беллс”, рўлли ўйинлар ва ҳикоя кетма-кетлиги технологияларининг дидактик интеграциясидан фойдаланиш асосида мактабгача ёшдаги болаларда оғзаки нутқнинг табиий ривожланишига йўналтирилган лингводидактик технология такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиларининг монтессори методи орқали оғзаки нутқ кўникмаларини шакллантириш (инглиз тили материаллари мисолида) мавзусидаги тадқиқот натижаларидан:
оғзаки нутқнинг новербал–вербал–коммуникатив босқичларда шаклланиши психолингвистик ва педагогик бирликда талқини мазмунига доир таклиф ва тавсиялардан инглиз тили йўналиши талабаларига мутахассислик фанларини ўқитиш жараёнида фойдаланилаётган “English language teaching in the 21st century” номли дарслик мазмунига сингдирилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 21-август даги 316-сонли буйруғига асосан 327043-сонли ўқув адабиётининг нашр рухсатномаси). Натижада, мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиларнинг оғзаки нутқ кўникмаларини шакллантириш бўйича тушунчалари такомиллаштирилган;
Монтессори методининг “сезгир даврлар”, “тайёрланган муҳит”, “тил материаллар”, ва “ички мойиллик” тамойиллари инглиз тилида оғзаки нутқ шаклланиш жараёни билан уйғунлаштирилиб, “Оғзаки нутқнинг сезгир даврлари” номли машқлар тизимини амалиётга татбиқ этишга доир таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан тайёрланган “Ўзбекистон ёшлари”, “Таълим тараққиёт” номли радиоэшиттиришларининг 2025-йил май ва декабр сонларида фойдаланилган (Ўзбекистон МТРК сининг 2026-йил 23-январдаги 05-09-107-сонли маълумотномаси). Натижада ушбу машқлар тизими фонетик мослашув, лексик бойиш, синтактик структура ва табиий нутқ чиқишининг босқичма-босқич ривожланиши асослаб берилган.
Монтессори методикасининг консептуал тамойилларига таянган ҳолда мактабгача ёшдаги болаларнинг оғзаки нутқ кўникмасини шакллантириш учун зарур бўлган лингвистик муҳитни конструксиялаш, болаларнинг мустақил фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва нутқий фаолликни рағбатлантирувчи педагогик шароитлар ҳамда воситаларнинг илмий асосланган тизими бўйича тавсиялардан Исъҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институтининг ЭРАСМУС+ мобилитй прожеcт “Project n. 2024-1-IT02-KA171-HED-000209878 between Pisa University and Namangan State Institute of Foreign Languages” лойиҳаси доирасида фойдаланилган. (Исъҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти 2026-йил 3-апрелдаги 0017 рақамли маълумотномаси). Натижада, мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиларининг тайёрлов гуруҳларида оғзаки нутқ кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилувчи лингвистик муҳитни ташкил этиш, болаларнинг мустақил фаолиятини рағбатлантиришга йўналтирилган педагогик шароит ва воситаларни амалий жараёнга жорий этиш имкониятлари такомиллаштирилган.