Абдурахманов Олим Неъматуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи):
“Очиқ каналлардаги сув ресурсларининг беқарор ҳаракатини оптимал бошқаришнинг математик моделларини такомиллаштириш (Жанубий Мирзачўл магистрал канали мисолида)”, 05.01.02 - Тизимли таҳлил, бошқарув ва ахборотни қайта ишлаш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/T5282
Илмий раҳбар: Сейтов Айбек Жумабаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги PhD.10/2025.27.12.FM/T.01.08 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Худайбердиев Мирзаакбар Хаккулмирзаевич, техника фанлари доктори, катта илмий ходим; Тухтаназаров Дилмурод Солижонович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Нукус давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади очиқ каналлардаги беқарор ҳаракатдаги сув оқимларини оптимал бошқарувига асосланган математик моделларини такомиллаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
очиқ каналлардаги сув ресурсларини истеъмолчиларга етказиб беришда сувнинг беқарор ҳаракатини ифодаловчи 2Д Сен-Венаннинг хусусий ҳосилали дифференциал тенгламалар системасига асосланган оптимал бошқаришнинг сифат мезонлари ишлаб чиқилган ва математик моделлари такомиллаштирилган;
очиқ каналлардаги сув ресурсларини такомиллаштирилган математик модел ва ГWО алгоритми асосида оптимал бошқариш усули ишлаб чиқилган;
очиқ каналлардаги сув ресурсларини беқарор ҳаракатида оптимал шлюз бошқаруви асосида сув сарфини башорат қилиш учун МПC ҳисоблаш алгоритми ишлаб чиқилган;
очиқ каналларда сув ресурсларини тақсимлашда оптимал бошқариш масаласини чекли айирмалар усули ҳамда 2Д Сен-Венаннинг хусусий ҳосилали дифференциал тенгламалар системасини сунъий интеллектга асосланган физик жараёнларни нейрон тармоғи ПИНН модели асосида ечишнинг алгоритмлари яратилган ҳамда дастурлар мажмуаси ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Очиқ каналлардаги сув ресурсларини оптимал бошқариш бўйича олинган натижалар асосида:
Истеъмолчиларга очиқ каналлардаги сув ресурсларини етказиб бериш шароитида сувнинг беқарор ҳаракатини ифодаловчи 2Д Сен-Венаннинг хусусий ҳосилали дифференциал тенгламалар системасини сунъий интеллектга асосланган физик жараёнларни нейрон тармоғи (ПИНН) модели асосида такомиллаштириш билан оптимал сув тақсимлашни бошқаришнинг математик моделлари ҳамда уни ечишнинг дастурлар мажмуаси Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги “Жанубий Мирзачўл магистрал каналидан фойдаланиш бошқармаси” тасарруфидаги каналларга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Жиззах вилояти ҳокими ижроия маҳкамасининг 2025 йил 27 октябрдаги 04-753-сонли маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида ирригация тизими каналларида сувни тежалган ҳолда сув фойдаланувчиларига етказишда сувни тақсимлаб бериш шароитида самарадорлик 3-5% гача ошириш имконини берган;
Очиқ каналлардаги сув ресурсларини истеъмолчиларга етказиб беришда сув сарфини аниқ ва узлюксиз бошқариш мақсадида, оптимал сув тақсимотини ишлаб чиқувчи ГWО алгоритми асосидаги дастурий таъминоти Сирдарё–Зарафшон ИТҲБ Шароф Рашидов тумани ҳудуди каналларига жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Жиззах вилояти ҳокими ижроия маҳкамасининг 2025 йил 27 октябрдаги 04-753-сонли маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида ишлаб чиқилган алгоритм сувни тақсимлаб бериш самарадорлигини 5–7% гача оширди.
Очиқ каналлардаги сув ресурсларини оптимал бошқариш алгоритмлари Жиззах бош насос станцияси бошқармаси бошқармаси каналларига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Жиззах вилояти ҳокими ижроия маҳкамасининг 2025 йил 27 октябрдаги 04-753-сонли маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида ишлаб чиқилган алгоритмлар магистрал каналларидаги сув етказувчи гидротехник иншоотларининг иш самарадорлигини 5-8%га ошириш имконини берган;