Бектемиров Зоҳид Нодировичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳозирги замон немис тилида иловали элементларнинг лингвопрагматик хусусиятлари”, 10.00.04 – Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3. PhD/Fil3782.
Илмий раҳбар: Бегматов Мухтор Бегматович, филология фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD. 03/2025.27.12.Fil.37.02. 
Расмий оппонентлар:  Хайруллаев Хуршиджон Зайниевич, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Тагаева Сайёра Улашевна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳозирги замон немис тилида илова конструксияларининг лингвопрагматик ва экспрессив функсияларини, шунингдек, уларнинг бадиий матнда муаллифнинг субектив баҳоси ва нутқий ниятини ифодалашдаги ролини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илова ҳодисаси, илова конструксия ва иловали элемент каби илмий тушунчаларнинг назарий асослари тизимлаштирилиб, уларнинг ҳозирги замон немис тилидаги бадиий матн доирасидаги лингвистик мақоми (кўплаб мисоллар ёрдамида) аниқланган;
ҳозирги замон немис тилидаги бадиий асарлардан олинган матнларда қўлланган илова конструксияларининг структур хусусиятлари (содда ва мураккаб илова конструксиялар), иловали элементларнинг ташкил топиш моделлари (асосий ифода + иловали элемент,  асосий ифода + иловали элементлар) ҳамда семантик маънолари асосида уларнинг функсионал-семантик имкониятлари очиб берилган;
илова конструксияси таркибидаги иловали элементларнинг лексик-грамматик таркиби ва уларнинг бадиий матндаги қўлланиш даражаси немисча бадиий асарлардан олинган мисоллар таҳлили асосида уларнинг тизимли семантик хусусиятлари далилланган;
ҳозирги замон немис бадиий асарлари матнларида илова конструксияларининг лингвопрагматик ва экспрессив роли, уларнинг муаллиф нутқий нияти, эмоционал-баҳоловчи муносабати ҳамда адресант–адресат коммуникациясини фаоллаштиришдаги аҳамияти фактик материаллар асосида исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳозирги замон немис тилида иловали элементларнинг лингвопрагматик хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар ва хулосалар асосида:
ҳозирги замон немис тилидаги илова конструксияларининг функсионал-прагматик хусусиятлари тизимли асосда очиб берилиб, уларнинг фақат синтактик ҳодиса эмас, балки муаллифнинг коммуникатив нияти, эмоционал-баҳоловчи муносабати ва имплицит маъноларни ифодаловчи самарали прагматик восита эканлигига оид хулосалардан ЎзРФА ҚҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан 2017-2020-йилларда бажарилган ФА-Ф1-ОО5-рақамли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва  адабиётшунослигини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2025-йил 23-июндаги 353/1-сонли маълумотномаси). Натижада, ҳозирги замон немис тилидаги илова конструксияларида иловали элементларнинг лексик-семантик таркибига хос хусусиятлар аниқланиб, уларнинг коммуникатив-прагматик функсиялари тизимли равишда таҳлил қилинди ҳамда иловали элементларнинг фақат синтактик ҳодиса эмас, балки муаллифнинг коммуникатив нияти, эмоционал-баҳоловчи муносабати ва имплицит маъноларни ифодаловчи самарали прагматик восита экани илмий жиҳатдан асослаб берилди. Олинган натижалар тилшунослик, назарий ва амалий грамматика ҳамда лексикология фанлари бўйича яратиладиган дарслик ва ўқув қўлланмаларни такомиллаштиришга хизмат қилган;
илова конструксияларининг прагматик салоҳияти микроконтекст ва макроконтекстнинг ўзаро таъсири орқали юзага чиқиши, айнан шу контекстуал муносабатлар уларнинг эмоционал-экспрессив таъсир кучини белгилаши мумкинлигига доир мулоҳазалардан Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти Қорақалпоғистон флиалида 2017-2021 йилларда бажарилган ФЗ-2016-09081165532 рақамли “Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” мавзусидаги фундаментал лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти Қорақалпоғистон флиалининг 2025-йил 23-июндаги 282-сонли маʼлумотномаси). Натижада, ҳозирги замон немис тилида иловали элементларнинг лингвопрагматик хусусиятлари микроконтекст ва макроконтекстнинг ўзаро таъсири асосида таҳлил қилиниб, уларнинг коммуникатив ниятни ифодалаш, эмоционал-баҳоловчи муносабатни кучайтириш ҳамда имплицит маъноларни юзага чиқаришдаги роли аниқланган;
ҳозирги замон немис тилидаги илова конструксиялари нутқий ҳаракатлар назарияси асосида таҳлил қилиниб, уларнинг диалогик нутқда бир коммуникант доирасидан чиқиб, коммуникатив ҳамкорлик маҳсули сифатида шаклланиши ва ягона иллокутив куч билан тавсифланишига доир мулоҳазалардан Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг ижодий тўгараклари фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг 2025-йил 20-июндаги 01-03/228-сонли маʼлумотномаси). Натижада ҳозирги замон немис тилидаги илова конструксиялари нутқий ҳаракатлар назарияси асосида таҳлил қилиниб, уларнинг диалогик нутқда коммуникантлар ўртасидаги ҳамкорлик маҳсули сифатида шаклланиши ва ягона иллокутив куч билан тавсифланиши аниқланди. Олинган натижалар бадиий матнларда мураккаб синтактик тузилмаларнинг лингвопрагматик маъносини тушуниш, матнни тўғри талқин қилиш ва ўқувчилар томонидан мазмунни аниқ англашига хизмат қилган;
ҳозирги замон немис тилидаги илова конструксиялари лингвопрагматик ва экспрессив функсиялар асосида таҳлил қилиниб, уларнинг бадиий матнда муаллифнинг субектив баҳоси, нутқий нияти ва эмоционал йўналганлигини ифодалашда стратегик восита сифатида қўлланилиши ҳамда ҳозирги замон немис бадиий матнларида илова конструксиялар адресант-адресат коммуникациясини фаоллаштирувчи ва эмоционал-баҳоловчи функсияларни бажарувчи лингвопрагматик восита эканлигига оид хулоса ва ечимлардан Самарқанд вилоят телерадиоканалининг 2025-йил  23-июн куни эфирга узатилган “Ассалом Самарқанд!” кўрсатувининг навбатдаги сони ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилдиган  (Самарқанд вилоят телерадиоканалининг 2025-йил 24-июндаги 01-07/225-сонли маълумотномаси). Натижада, иловали элементларни лингвопрагматик жиҳатдан таҳлил қилиш асосида иловали элементлар таркибидаги бирликлар функсионал-семантик жиҳатдан тавсифланиш сифатида бир қатор лингвистик   имкониятларни беришга замин яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish