Ахророва Наргиза Рахмоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳарпер Лининг “Мазахчини ўлдириш” ва Крейг Силвининг “Жаспер Жонс” романлари ўртасидаги интертекстуал алоқалар”, 10.00.04 – Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Fil6098.
Илмий раҳбар: Тоирова Дилфуза Файзуллаевна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти ҳузуридаги Илмий даражалар берувчи PhD.03/2025.27.12.Fil/37.02 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Умурова Гузал Хатамовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Икромхонова Фируза Икромовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ҳарпер Лининг “Мазахчини ўлдириш” ва Крейг Силвининг “Жаспер Жонс” романлари ўртасидаги интертекстуал алоқаларни сюжет қурилиши, образлар тизими, мотивлар, ижтимоий-ахлоқий ғоялар ва миллий-маданий контекстлар кесимида аниқлаш ҳамда уларнинг Америка ва Австралия адабий жараёнидаги бадиий-эстетик функсиясини илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ҳарпер Лининг “Мазахчини ўлдириш” ва Крейг Силвининг “Жаспер Жонс” романлари ўртасидаги интертекстуал алоқаларнинг сюжет параллелизми, мотивларнинг қайта семантизацияси, образларнинг функсионал трансформацияси ҳамда ғоявий-эстетик қатламларнинг ўзаро боғланишига асосланган кўп босқичли структур-семантик тизими аниқланган;
“Мазахчини ўлдириш” романига хос адолат излаш, бегуноҳ шахснинг жамият томонидан айбланиши, болалик нигоҳи орқали ижтимоий ҳақиқатни англаш ва вояга етиш мотивларининг “Жаспер Жонс” романида Австралия адабий-маданий контексти таъсирида қайта семантизацияланиши ҳамда ташқи ижтимоий-ҳуқуқий зиддиятдан ички ахлоқий-психологик конфликтга трансформацияланиш хусусиятлари асосланган;
Скаут Финч – Чарли Бактин, Том Робинсон – Жаспер Жонс, Бу Редли – Мад Жаcк Лионел образлари ўртасидаги интертекстуал муносабатларнинг сюжетий ўхшашлик доирасидан чиқиб, ҳақиқатни англовчи қаҳрамон, жамият ҳукми қурбони ва ижтимоий муҳитдан четлаштирилган шахс каби функсионал-семантик моделлар асосида шаклланиши очиб берилган;
Ҳарпер Ли романидаги ирқий адолатсизлик, жамият ҳукми ва ҳуқуқий адолат парадигмасининг Крейг Силви романида этник бегоналаштириш, шахсий виждон ва ахлоқий масъулият парадигмасига бадиий трансформацияланиши натижасида миллий-маданий муаммоларнинг универсал бадиий-фалсафий мазмун касб этиш қонуниятлари далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳарпер Лининг “Мазахчини ўлдириш” ва Крейг Силвининг “Жаспер Жонс” романлари ўртасидаги интертекстуал алоқаларни сюжет қурилиши, образлар тизими, мотивлар, ижтимоий-ахлоқий ғоялар ҳамда миллий-маданий контекстлар кесимида аниқлашга қаратилган илмий хулосалар асосида:
Ҳарпер Лининг “Мазахчини ўлдириш” ва Крейг Силвининг “Жаспер Жонс” романлари ўртасидаги интертекстуал алоқаларнинг образлар тизими, хусусан, ахлоқий идеал, вояга етиш жараёнидаги қаҳрамон, жамият қурбони, ижтимоий муҳитдан четлаштирилган образлар ҳамда образлар трансформацияси асосида таҳлил қилинишига оид илмий-назарий хулосалар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2023-йил 18-майдаги 156-сон буйруғи асосида 2023–2024-йилларда амалга оширилган АИ201704-сонли “Умумтаълим муассасалари битирувчиларининг она тили фани бўйича малакасини баҳолаш ҳамда 14 та фандан тест тизимини ишлаб чиқиш” номли фундаментал лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги А. Авлоний номидаги Педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институтининг 2025-йил 16-октабрдаги №03-17-09-975-сон маълумотномаси). Натижада, умумтаълим мактабларида адабиёт фанини замонавий назарий ёндашувлар, хусусан, интертекстуал таҳлил тамойиллари асосида ўқитиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
Ҳарпер Лининг “Мазахчини ўлдириш” ва Крейг Силвининг “Жаспер Жонс” романлари ўртасидаги интертекстуал элементларнинг бадиий-эстетик функсиялари, миллий ва глобал адабий контекстлар, адабий анъана ва жанрлараро давомийлик, АҚШ ҳамда Австралия маданий кодларининг яқинлиги, ижтимоий танқиднинг умумадабий модели, миллий муаммо ва ирқчилик масалаларининг матнлараро мулоқот орқали ифодаланишига оид илмий хулосалардан “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети ЭРАСМУС+ дастурининг ҚУАРТЗ – “Қуалитй Ассуранcе фор Реформ анд Трансформатион оф ҲЕИс ин Узбекистан” лойиҳасида фойдаланилган (“Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университетининг 2025-йил 15-октабрдаги 2379-сонли маълумотномаси). Натижада, ёш авлодда бадиий-эстетик дид, адабий тафаккур ва талқин маданиятини ривожлантириш, миллий ҳамда жаҳон адабий меросига нисбатан онгли ва танқидий муносабатни шакллантиришга хизмат қилган;
Ҳарпер Лининг “Мазахчини ўлдириш” ва Крейг Силвининг “Жаспер Жонс” романлари ўртасидаги интертекстуал элементларнинг бадиий-эстетик функсиялари, матнлараро мулоқотнинг иқтибос, реминиссенсия, аллюзив ишора, сюжет параллелизми ва образлар трансформацияси орқали намоён бўлишига оид илмий хулосалардан 2025-йил октябр ойида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Самарқанд вилояти телерадиоканалининг “Кун мавзуси” номли эшиттируви учун ссенарий тайёрлаш
жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Самарқанд вилояти телерадиоканалининг 2025-йил 13-октабрдаги 01-07/339-сонли маълумотномаси). Натижада, Америка ва Австралия адабиётига мансуб мазкур романлардаги интертекстуал алоқалар, адолат, инсонпарварлик, ижтимоий тенглик ва ахлоқий масъулият ғояларининг бадиий талқини кенг китобхонлар оммасига етказилган;
Ҳарпер Лининг “Мазахчини ўлдириш” ва Крейг Силвининг “Жаспер Жонс” романларида адолат, инсонпарварлик, эркинлик, тенг ҳуқуқлилик ва ахлоқий масъулият ғояларининг интертекстуал алоқалар орқали бадиий талқин қилинишига оид илмий хулосалардан Қарши давлат университетида 2021-2023-йилларда амалга оширилган СУЗ-800-21ГР 3181 “Реинфорcинг Энглиш Лангуаге Cомпетенcе ат Карши Стате Университй” халқаро грант лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2025-йил 30-октабрдаги 04/5997-сонли маълумотномаси). Натижада, инглиз тили ва жаҳон адабиётига оид машғулотларда талабаларнинг бадиий матнни интертекстуал ёндашув асосида англаш, адабий-эстетик тафаккурини ривожлантириш ҳамда адолат, инсонпарварлик ва эркинлик ғояларини замонавий адабий жараён билан боғлиқ ҳолда талқин қилиш кўникмалари такомиллаштирилган.