Асранбаева Муножатхон Халимжоновнанинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчиларининг интеллектуал салоҳиятини ривожлантиришнинг  геронтопедагогик асосларини такомиллаштириш”, 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.3.DSc/Ped129.
Илмий маслаҳатчи: Асқарова Ўғулхон Мамашокировна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат педагогика институти, PhD.01/2025.27.12.Ped.08.01 рақамли илмий кенгаш асосида тузилган бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ходжаев Бегзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Абдуллаева Насиба Жўраевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Олимов Ширинбой Шарапович, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчиларининг интеллектуал салоҳиятини ривожлантиришнинг  геронтопедагогик асосларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг интеллектуал салоҳиятини ривожлантиришнинг педагогик-консептуал асослари геронтопедагогик ва андрагогик ёндашувларнинг интеграциясини таъминлаш, интеллектуал салоҳият компонентларини бутун ҳаёт давомида таълим олиш консепсияси билан вертикал ва горизонтал йўналишлар бўйича уйғунлаштириш, ёшга оид когнитив ривожланиш омилларининг педагогик шартланганлигига устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
геронтопедагогик ёндашув асосида профессор-ўқитувчилар интеллектуал салоҳиятини ривожлантиришнинг трансформацион жиҳатлари касбий мотивацияни барқарорлаштириш, илмий-таълимий фикрлашни ривожлантириш ҳамда когнитив фаолликни қўллаб-қувватловчи мотивацион-рефлексив таълим муҳитини барқарорлигини таъминлаш бўйича рефлектив амалиётга асосланган фасилитасия геронтопедагогиканинг детерминант механизм эканлигини асослаш орқали  такомиллаштирилган;
геронтопедагогик ёндашув асосида профессор-ўқитувчилар интеллектуал салоҳиятини ривожлантиришнинг консептуал-функсионал модели мақсадли, мазмуний, ташкилий-технологик, рефлексив-диагностик ва натижавий компонентлар ўртасидаги мақбул боғлиқликни таъминлаш, индивидуал касбий ривожланиш траекторияларини дифференсиал лойиҳалаш тартибини қатъий белгилаш асосида такомиллаштирилган;
геронтопедагогик ёндашув асосида профессор-ўқитувчилар интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш технологияси ёшга оид когнитив хусусиятларни инобатга олувчи адаптив ўқитиш, рефлексив мониторинг, илмий-тадқиқотчилик фаолиятини моделлаштириш ва сунъий интеллект воситаларидан фойдаланишга асосланган босқичли ривожлантириш механизмини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган;
профессор-ўқитувчилар интеллектуал салоҳиятининг ривожланганлик даражасини баҳолаш методикаси мотивацион, когнитив, рефлексив ва касбий-фаолият мезонларини комплекс баҳолашга хизмат қилувчи интеграл диагностик индекс, даражавий баҳолаш шкаласи ҳамда педагогик мониторинг алгоритмини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчиларининг интеллектуал салоҳиятини ривожлантиришнинг геронтопедагогик асосларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг интеллектуал салоҳиятини ривожлантиришнинг педагогик-консептуал асосларини геронтопедагогик ва андрагогик ёндашувларнинг интеграциясини таъминлаш, интеллектуал салоҳият компонентларини бутун ҳаёт давомида таълим олиш консепсияси билан вертикал ва горизонтал йўналишлар бўйича уйғунлаштириш, ёшга оид когнитив ривожланиш омилларининг педагогик шартланганлигига устуворлик бериш асосида аниқлаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялар “Педагогик акмеология” дарслиги мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-сентабрдаги 438-сон буйруғи, 438415-сон нашр рухсатномаси). Натижада, профессор-ўқитувчиларнинг касбий-интеллектуал ривожлантириш жараёнини геронтопедагогик ёндашув асосида ташкил этиш самарадорлигини оширишга эришилган;
геронтопедагогик ёндашув асосида профессор-ўқитувчилар интеллектуал салоҳиятини ривожлантиришнинг трансформацион жиҳатларини касбий мотивацияни барқарорлаштириш, илмий-таълимий фикрлашни ривожлантириш ҳамда когнитив фаолликни қўллаб-қувватловчи мотивацион-рефлексив таълим муҳитини барқарорлигини таъминлаш бўйича рефлектив амалиётга асосланган фасилитасия геронтопедагогиканинг детерминант механизм эканлигини асослаш орқали  такомиллаштиришга доир таклифлар “Педагогик маҳорат” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 29-майдаги 194-сон буйруғи, 194-326-сон нашр рухсатномаси). Натижада, профессор-ўқитувчиларнинг интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш жараёнида янги педагогик техникаларни қўллаш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
геронтопедагогик ёндашув асосида профессор-ўқитувчилар интеллектуал салоҳиятини ривожлантиришнинг консептуал-функсионал моделини мақсадли, мазмуний, ташкилий-технологик, рефлексив-диагностик ва натижавий компонентлар ўртасидаги мақбул боғлиқликни таъминлаш, индивидуал касбий ривожланиш траекторияларини дифференсиал лойиҳалаш тартибини қатъий белгилаш асосида такомиллаштиришга доир таклифлар “Педагогик акмеология” дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш ва глобал ҳамкорлик марказининг 2026-йил 8-майдаги 02/01-01-381-сон маълумотномаси). Натижада, профессор-ўқитувчиларнинг шахсий-касбий ўсиш траекториясига мувофиқ индивидуал ривожланиш дастурлари самарадорлигини оширишга эришилган;
геронтопедагогик ёндашув асосида олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчиларининг интеллектуал салоҳиятини ривожлантиришнинг шахсий-касбий ва педагогик компетентлик билан узвий боғлиқ жиҳатларини аниқлаш, профессор-ўқитувчининг мавжуд касбий тажрибаси, ёшга оид когнитив имкониятлари ва интеллектуал ресурсларини компетентликнинг таркибий компонентлари билан интеграциялаш ҳамда уларни узлуксиз касбий ривожлантириш жараёнида фаоллаштиришга доир илмий-методик таклиф ва тавсиялар «Педагогик компетентлик» номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 8-августдаги 4465-сон нашр рухсатномаси). Натижада, профессор-ўқитувчиларнинг индивидуал интеллектуал имкониятларини касбий компетентликни ривожлантириш жараёнига мақсадли йўналтириш, мавжуд касбий тажрибасини замонавий педагогик талаблар билан уйғунлаштириш ҳамда геронтопедагогик ёндашув асосида узлуксиз шахсий-касбий ривожланиш самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи илмий-методик таъминот такомиллаштирилган;
профессор-ўқитувчилар интеллектуал салоҳиятининг ривожланганлик даражасини баҳолаш методикасини мотивацион, когнитив, рефлексив ва касбий-фаолият мезонларини комплекс баҳолашга хизмат қилувчи интеграл диагностик индекс, даражавий баҳолаш шкаласи ҳамда педагогик мониторинг алгоритмини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан олий таълим тизими олдига қўйилаётган бугунги стратегик талабларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш ва глобал ҳамкорлик марказининг 2026-йил 8-майдаги 02/01-01-381-сон маълумотномаси). Натижада, профессор-ўқитувчилар интеллектуал салоҳиятини баҳолашнинг замонавий методикаси ва мезонлари кенг жамоатчилик орасида оммалаштирилди, педагогларнинг касбий ривожланишига оид илмий ёндашувларни тарғиб қилиш бўйича тизимли фаолиятни режалаштиришга йўналтирилган амалий-технологик тизим оммалаштиришга эришилган.


 

Yangiliklarga obuna bo‘lish