Нарзиев Умиджон Баҳриллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар: 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Миллий иқтисодиётнинг барқарор ривожланишида транспортдан самарали фойдаланишни таъминлашнинг назарий асосларини такомиллаштириш”, 08.00.01- “Иқтисодиёт назарияси” ихтисослиги бўйича иқтисодиёт фанлари.                 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.PhD/Iqt5958 
Илмий раҳбар: Эркаев Акром Нормуҳаммадович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.02                    
Расмий оппонентлар: Набиев Элшод Ғаниевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Хашимов Пазлиддин Зукурович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.        
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Мамлакатда транспортдан самарали фойдаланишни таъминлаш механизмини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
Темирйўл ва ҳаво йўллари транспортида юк ташиш хизматлари тарифларини шакллантиришда маъмурий тартибга солишдан бозор механизмларига босқичма-босқич ўтиш, тарифларни талаб ва таклиф, транспорт харажатлари, логистика самарадорлиги ҳамда рақобат муҳити асосида белгилашнинг назарий-услубий ёндашувлари такомиллаштирилди. 
Марказий Осиёда транспорт-логистика тизимини биргаликда ривожлантириш бўйича минтақавий битим қабул қилиш ҳамда Марказий Осиёнинг бошқа минтақалар билан ўзаро интеграциясини амалга ошириш бўйича Минтақавий марказни  биргаликда ташкил этиш ва фойдаланиш зарурлиги асосланган,
Ўзбекистон Республикасининг «Европа–Кавказ–Осиё» транспорт йўлагини ривожлантириш (ТРАСЕКА) Ҳукуматлараро комиссиясининг Доимий котибиятини ҳамкорликда молиялаштириш тўғрисидаги битимга қўшилишнинг иқтисодий мақсадга мувофиқлиги асосланиб, мамлакатнинг халқаро транспорт йўлакларидаги интеграциясини кучайтириш, транзит салоҳиятини ошириш ва транспорт-логистика хизматлари экспортини кенгайтиришга хизмат қилувчи институционал ҳамкорлик механизми ишлаб чиқилган.
Республикада транспорт инфратузилмаси кўрсаткичлари ва иқтисодий ўсиш ўртасидаги боғлиқликни эконометрик модел ёрдамида транспорт тизимини 2030- йилгача бўлган даврда ривожлантиришнинг прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Миллий  иқтисодиётнинг барқарор ривожланишида  транспортдан самарали фойдаланишни таъминлашнинг назарий асосларини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижаларидан қуйидагиларда фойдаланилган:
Темирйўл ва ҳаво йўллари транспортида юк ташиш хизматлари тарифларини шакиллантиришда маъмурий тартибга солишдан бозор механизмларига босқичма-босқич ўтиш, тарифларни талаб ва таклиф, транспорт харажатлари, логистика самарадорлиги ҳамда рақобат муҳити асосида белгилаш ва жорий этиш бўйича берилган таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 11-сентябрдаги ПФ-158-сон “Ўзбекистон-2030 стратегияси тўғрисида”ги Фармонини 53-банди Ўзбекистон Республикасининг глобал транспорт-логистика тармоқларига интеграциясини чуқурлаштириш ва миллий транспорт тизимининг салоҳиятини оширишдаги 7-хатбошиси ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Траспорт вазирлигининг 2026-йил  5-мартдаги 4/1978-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларни амалиётга жорий этиш натижасида, соҳада рақобат муҳитини кучайтириш мақсадида хусусий ва хорижий транспорт операторларини жалб қилиш, давлат ва хусусий сектор ҳамкорлигини кенгайтириш ҳамда тартибга солувчи ва хўжалик юритувчи функсияларни институционал жиҳатдан ажратишга эришилган.
Марказий Осиёда транспорт-логистика тизимини биргаликда ривожлантириш бўйича минтақавий битим қабул қилиш ҳамда Марказий Осиёнинг бошқа минтақалар билан ўзаро интеграциясини амалга ошириш бўйича Минтақавий марказни биргаликда ташкил этиш ва фойдаланиш бўйича берилган таклифдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2025-йил 27-январдаги ПҚ-28-сон “Ўзбекистон Республикасининг транспорт-логистика тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорини 4-боб, 1-параграфини 4-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2026-йил 5-мартдаги 4/1978-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларни амалиётга жорий этиш натижасида қўшни давлатлар билан билан ўзаро интеграциясини амалга ошириш бўйича Минтақавий марказни  биргаликда ташкил этиш ва фойдаланиш масалаларида икки томонлама ҳамкорликда фойдаланишга эришилади.
Ўзбекистон Республикасининг «Европа–Кавказ–Осиё» транспорт йўлагини ривожлантириш (ТРАСЕКА) Ҳукуматлараро комиссиясининг Доимий котибиятини ҳамкорликда молиялаштириш тўғрисидаги битимга қўшилишнинг иқтисодий мақсадга мувофиқлиги асосланиб, мамлакатнинг халқаро транспорт йўлакларидаги интеграциясини кучайтириш, транзит салоҳиятини ошириш ва транспорт-логистика хизматлари экспортини кенгайтиришга хизмат қилувчи институционал ҳамкорлик механизми ишлаб чиқиш бўйича берган таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 27-январдаги ПҚ-28-сон “Ўзбекистон Республикасининг транспорт-логистика тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг Йўл харитасидаги 1-боб 3-параграфини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2026-йил  5-мартдаги 4/1978-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларни амалиётга жорий этиш натижасида “Европа-Кавказ-Осиё” транспорт йўлагини ривожлантириш (ТРАСЕКА) ҳукуматлараро комиссиясининг доимий котибиятини ҳамкорликда молиялаштириш масалаларида икки томонлама ҳамкорликда фойдаланишга эришилади.
Республикада транспорт инфратузилмаси кўрсаткичлари ва иқтисодий ўсиш ўртасидаги боғлиқликни эконометрик модел ёрдамида транспорт тизимини 2030- йилгача бўлган даврда ривожлантиришнинг прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилганлиги бўйича ишлаб чиқилган таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 11-сентябрдаги ПФ-158-сон “Ўзбекистон-2030 стратегияси тўғрисида”ги Фармонини 53-мақсади 7-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2026-йил 5-мартдаги 4/1978-сон маълумотномаси). Натижада Республикада транспорт инфратузилмаси кўрсаткичлари ва иқтисодий ўсиш ўртасидаги боғлиқликни эконометрик модел ёрдамида ЯИМнинг 5000 долларли маррага етиши бевосита логистика харажатларини камайтириш (Х_2) ва транспорт вақтини қисқартириш (Х_4) ҳисобига амалга ошишини ишлаб чиқиш асосида транспорт тизимини 2030-йилгача бўлган даврда ривожлантиришнинг прогноз кўрсаткичларини такомиллаштиришда фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish