Шомуротов Шарофиддин Шукуржон ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “О‘збекистонда ирригация-мелиорация ишлари тарихи (1991-2021-йиллар)”  07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3PhD/Tar553
Илмий раҳбар: Комилов Ойбек Камилович, тарих фанлари доктори, профессор Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Tar.07.01.
    Расмий оппонентлар: Расулов Бахтиёр Махмуджонович, тарих фанлари доктори, профессор; Бобожонова Дилором Бобожоновна, тарих фанлари доктори, профессор;
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети                              
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади 1991–2021-йилларда Ўзбекистон Республикасидаги ирригация-мелиорация ишларининг тарихини айнан мавзуга оид бирламчи манбалардаги материаллар, муаммога доир илмий адабиётлар ҳамда даврий матбуот нашрларининг таҳлили кўмагида ёритиб беришдан иборат. 
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқаришдаги консептуал ва институционал ўзгаришлар тарихий жиҳатдан таҳлилга тортилиб, сув хўжалиги бошқарувининг анъанавий маъмурий-ҳудудий (вилоят/туман) тизимидан гидрографик-ҳавза бошқарув усулига ўтказилганлиги ҳамда соҳада ижтимоий йўналтирилган бозор механизмларининг қарор топганлиги, натижада бу ислоҳотларнинг аграр секторда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш самарадорлигини оширишга қўшган ҳиссаси очиб берилган;
республикада ирригация-мелиорация ишлари ривожланишининг хронологияси асослаб берилиб, истиқлол даврида (1991–2021-йиллар) мамлакатда сув хўжалиги соҳасида кечган ислоҳотларнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда уч тарихий босқичга ажратилиб (1-босқич: 1991–2002-йилларни ўз ичига олиб, унда соҳадаги ҳуқуқий ва институционал асосларнинг шаклланганлиги; 2-босқич: 2003–2013-йилларни қамраб олиб, бошқарувнинг ҳавза услубига ўтилиши ва тежамкор технологияларнинг кириб келганлиги; 3-босқич: 2014–2021-йиллар давомида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва тизимни рақамлаштиришга ўтилиши) тарихийлик жиҳатидан далилланган;
соҳада ўтказилган тадбирларга жалб этилган молиявий ва халқаро инвестицияларнинг тизимли натижалари тарихийлик аспектида умумлаштирилиб, ирригация ва мелиорация объектларини барпо этиш ҳамда уларни қайта таъмирлашда нафақат давлат бюджети, балки нуфузли халқаро ташкилотлар ва хорижий молия институтларининг имтиёзли кредитлари ҳамда грантлари ҳисобидан амалга оширилган йирик лойиҳалар доирасида замонавий асбоб-ускуналар татбиқ этилганлиги, темир конструксияларнинг харид қилинганлиги, рақамли технологиялардан самарали фойдаланилганлиги тизимнинг замонавийлашувига кўмак берганлиги аниқланган; 
муҳандис-гидротехник кадрлар тайёрлаш ва замонавий агротехнологиялар интеграциясининг тарихий тажрибаси тадқиқ этилиши баробарида, 1991–2021-йиллар мобайнида олий ва ўрта бўғин соҳа мутахассисларини тайёрлаш тизими эволюсияси, тегишли ўқув муассасалари билан ишлаб чиқариш корхоналари (ҳавза бошқармалари ва кластерлар) ўртасидаги шериклик алоқаларининг йўлга қўйилганлиги ҳамда соҳада томчилатиб суғориш ва “Ақлли сув” каби ресурс тежамкор технологияларнинг амалиётга татбиқ этилиши жараёнлари, уларнинг ўзаро интеграциялашуви ва ижобий натижалари умумлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 1991–2021-йилларда Ўзбекистонда ирригация-мелиорация ишлари тарихи мавзусини тадқиқ қилиш давомида олинган илмий натижа ва амалий таклифлар асосида:
Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқаришдаги консептуал ва институционал ўзгаришлар тарихий жиҳатдан таҳлилга тортилиб, сув хўжалиги бошқарувининг анъанавий маъмурий-ҳудудий (вилоят/туман) тизимидан гидрографик-ҳавза бошқарув усулига ўтказилганлиги ҳамда соҳада ижтимоий йўналтирилган бозор механизмларининг қарор топганлиги, натижада бу ислоҳотларнинг аграр секторда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш самарадорлигини оширишга қўшган ҳиссасига доир тадқиқот хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги жорий архивининг “Ўзбекистон гидроиншоотлари” деб номланган техник ҳисоботларини илмий маълумотлар билан шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 13-январдаги 04/20-145-сон маълумотномаси). Тақдим этилган мазкур натижалар жорий архивнинг республика суғориш тизимида сув ресурсларидан бугунги кунда мақсадли фойдаланиш жоизлигига доир маълумотлар билан бойитишга кўмак берган;
республикада ирригация-мелиорация ишлари ривожланишининг хронологияси асослаб берилиб, истиқлол даврида (1991–2021-йиллар) мамлакатда сув хўжалиги соҳасида кечган ислоҳотларнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда уч тарихий босқичга (1-босқич: 1991–2002-йилларни ўз ичига олиб, унда соҳадаги ҳуқуқий ва институционал асосларнинг шаклланганлиги; 2-босқич: 2003–2013-йилларни қамраб олиб, бошқарувнинг ҳавза услубига ўтилиши ва тежамкор технологияларнинг кириб келганлиги; 3-босқич: 2014–2021-йиллар давомида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва тизимни рақамлаштиришга ўтилиши) ажратилганлиги бўйича тадқиқот илмий натижаларидан Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейининг “Мустақиллик йилларида Ўзбекистон” номли экспозициясини сув хўжалиги тизими тарихига доир маълумотлар билан бойитишга хизмат қилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2025-йил 17-октабрдаги 04-05/4123-сон маълумотномаси). Натижада музейга ташриф буюрганларда мамлакат сув хўжалиги модернизацияси тарихи бўйича янги маълумотлар шаклланган; 
соҳада ўтказилган тадбирларга жалб этилган молиявий ва халқаро инвестицияларнинг тизимли натижалари тарихийлик аспектида умумлаштирилиб, ирригация ва мелиорация объектларини барпо этиш ҳамда уларни қайта таъмирлашда нафақат давлат бюджети, балки нуфузли халқаро ташкилотлар ва хорижий молия институтларининг имтиёзли кредитлари ҳамда грантлари ҳисобидан амалга оширилган йирик лойиҳалар доирасида замонавий асбоб-ускуналар татбиқ этилганлиги, темир конструксияларнинг харид қилинганлиги, рақамли технологиялардан самарали фойдаланилганлиги тизимнинг замонавийлашувига кўмак берганлигига оид маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги жорий архивининг “Ўзбекистон гидроиншоотлари” деб номланган техник ҳисоботларини илмий маълумотлар билан шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 13-январдаги 04/20-145-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг жорий архив ҳисоботларига тақдим этилиши аҳоли барча қатламларида Ўзбекистон сув хўжалиги объектлари бўйича тарихий маълумотларни чуқур англашига ёрдам берган; 
муҳандис-гидротехник кадрлар тайёрлаш ва замонавий агротехнологиялар интеграциясининг тарихий тажрибаси тадқиқ этилиши баробарида, 1991–2021-йиллар мобайнида олий ва ўрта бўғин соҳа мутахассисларини тайёрлаш тизими эволюсияси, тегишли ўқув муассасалари билан ишлаб чиқариш корхоналари (ҳавза бошқармалари ва кластерлар) ўртасидаги шериклик алоқаларининг йўлга қўйилганлиги ҳамда соҳада томчилатиб суғориш ва “Ақлли сув” каби ресурс тежамкор технологияларнинг амалиётга татбиқ этилиши жараёнлари, уларнинг ўзаро интеграциялашуви ва ижобий натижалари бўйича маълумотлардан Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейининг “Мустақиллик йилларида Ўзбекистон” номли экспозициясини сув хўжалиги тизими тарихига доир маълумотлар билан шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2025-йил 17-октабрдаги 04-05/4123-сон маълумотномаси). Натижада бу маълумотлар сув хўжалиги иншоотларининг аҳоли кундалик эҳтиёжи учун зарур бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экиладиган майдонларни мунтазам суғориш учун кўмак берганлиги бўйича тарихий билимларни мукаммаллаштиришга асос бўлган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish