Хужақулов Абдулазиз Хаким ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Бўлажак муҳандисларда ҳаётий фаолият хавфсизлиги компетенсиясини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Ped11038.
Илмий раҳбар: Рахимов Октябр Дусткабилович, техника фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ходимларининг малакасини ошириш маркази ҳузуридаги илмий кенгаш қошидаги бир марталик Илмий кенгаш PhD.34/2025.27.12.Т.01.01.
Расмий оппонентлар: Рахимов Зокир Тоштемирович, педагогика фанлари доктори, профессор; Ёзиева Умида Лутфуллаевна, педагогика фанлари доктори, профессор,.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак муҳандисларда ҳаётий фаолият хавфсизлиги компетенсиясини ривожлантириш методикасини касбий компетентлик билан уйғунлигини таъминлаган ҳолда такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бўлажак муҳандисларда ҳаётий фаолият хавфсизлиги компетенсиясини ривожлантириш касбий компетентлик компонентлари, вазифалари ва талаблари асосида фавқулодда вазиятларга тайёргарлик, фаолият юритиш ва тезкор қарорлар қабул қилиш, техноген ҳалокатларни олдини олиш ва хавфсизликни таъминлаш орқали асосланган;
бўлажак муҳандисларнинг ҳаётий фаолият хавфсизлиги компетенсиясини ривожлантириш модели узлюксиз таълим тизимининг барча босқичларида фанни ўқитиш тизими ва мазмунининг мантиқий схемасини ишлаб чиқилган, касбий фаолият билан хавфсизлик интеграциясини таъминлашда мақсадли-мотивация, рефлексив, техник-технологик уйғунликни мослаштириш тадқиқ этилган;
бўлажак муҳандисларда ҳаётий фаолият хавфсизлиги компетенсиясини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари алгоритми тадбирлар ўтказиш, ўқув жараёнини ташкил этишниннг тенденсиялари дидактик, психологик-педагогик, ташкилий-методик, моддий-техник тамойиллар билан трансформациялаш асосида ишлаб чиқилган;
ҳаёт фаолияти хавфсизлиги фанини ўқитишнинг асосий тенденсиялари ва тамоилларини ўзаро мослаштириш, фан бўйича маъруза ва амалий машғулотларда фаол методларни қўллаш асосида вазият турлари, вазиятларни таҳлил қилиш методлари, вазиятни танлаш ва вазият босқичларини таълим жараёнида қўллаш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак муҳандисларда ҳаётий фаолият хавфсизлиги компетенсиясини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган методик таклиф ва тавсиялар асосида:
бўлажак муҳандисларда ҳаётий фаолият хавфсизлиги компетенсиясини ривожлантириш имкониятлари касбий компетентлик компонентлари, вазифалари ва талабларини муҳандисларнинг фавқулодда вазиятларга тайёргарлик, фаолият юритиш ва тезкор қарорлар қабул қилиш, техноген ҳалокатларни олдини олиш ва хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги фаолияти билан боғлиқ бўлган ҳаётий фаолият хавфсизлиги компоненти билан уйғунлигини таъминлаш орқали аниқлашга оид таклифлар “Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 29.09.2023 йилдаги 438-сонли рухсатномаси). Натижада мазкур ишлаб чиқилган ўқув қўлланма бўлажак муҳандисларнинг ҳаётий фаолияти хавфсизлиги компетенсияларини ривожлантиришга хизмат қилган;
бўлажак муҳандисларнинг ҳаётий фаолият хавфсизлиги компетенсиясини ривожлантириш модели узлюксиз таълим тизимининг барча босқичларида ҳаётий фаолият хавфсизлиги фанини ўқитиш тизими босқичлари ва мазмунининг мантиқий схемасини ишлаб чиқиш, муҳандиснинг касбий фаолияти билан хавфсизликни таъминлашга оид фаолияти интеграциясини таъминлаш ҳамда мақсадли-мотивация, рефлексив, техник-технологик ва меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси ҳамда фавқулодда вазиятларга оид элементлардан иборат ҳаётий фаолият хавфсизлиги компонентлари уйғунлигини мослаштириш натижасида такомиллаштиришга доир таклифлар “Педагогик технология” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 07.10.2025 йилдаги № 387-сонли рухсатномаси). Натижада ишлаб чиқилган ўқув қўлланма таълим сифатини ва педагогик тажриба-синов ишларининг самарадорлигини ошишига хизмат қилган.
бўлажак муҳандисларда ҳаётий фаолият хавфсизлиги компетенсиясини ривожлантиришнинг шарт шароитлари компетентликни ривожлантириш тизимининг шарт шароитлари алгоритмини ишлаб чиқиш, педагогик шарт шароитлар тадбирлари такрибини аниқлашга оид таклифлар “Педагогик технология” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 07.10.2025 йилдаги № 387-сонли рухсатномаси). Натижада ишлаб чиқилган ўқув қўлланма таълим сифатини ва педагогик тажриба-синов ишларининг самарадорлигини ошишига хизмат қилган.
фанни ўқитишнинг асосий тенденсиялари ва тамойилларини ўзаро мослаштириш, фан бўйича маъруза ва амалий машғулотларда фаол методлардан фойдаланиш методикасини асослаш, вазиятни таҳлил қилиш методидан фойдаланишга доир таклифлардан тажриба-синов жараёнида педагогик эксперимент обектларида (03.04.2025). “Ҳаётий фаолият хавфсизлиги” фанини ўқитиш жараёнида фойдаланилган. Натижада, олий таълим муассасаларида бўлажак муҳандисларнинг ҳаётий фаолият хавфсизлиги компетенсиясини ривожлантиришнинг методик таъминоти кенгайтирилган.