Исоқов Собиржон Муроджон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “ХИХ асрнинг биринчи ярмида Ўрта Осиёда инглиз геосиёсий стратегияси” 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Tar2183
Илмий раҳбар: Мадрахимов Зохид Шарофович тарих фанлари номзоди, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат педагогика институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Tar.07.01.
Расмий оппонентлар: Комилов Ойбек Камилович, тарих фанлари доктори, профессор; Шадманова Санобар Базарбаевна, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ХИХ аср биринчи ярмида Ўрта Осиёга инглиз геосиёсий мақсадлари, омиллари ва йўналишлари ҳамда унинг Туркистон хонликлари ижтимоий-сиёсий ҳаётига тасирини тарихий манба ва адабиётлар асосида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ХИХ асрнинг биринчи ярмида Буюк Британиянинг Ўрта Осиёга нисбатан олиб борган фаолияти тасодифий саёҳатлар ёки алоҳида дипломатик ташаббуслар мажмуи эмас, балки Ҳиндистон хавфсизлигини таъминлашга қаратилган пухта ишлаб чиқилган ҳарбий-разведка стратегиясининг таркибий қисми бўлганлиги Буюк Британия архивларининг рақамли ресурслари, Индиа Оффиcе Реcордс электрон ҳужжатлари ҳамда Ҳиндистоннинг Калкутта шаҳри ва Чанданнагар шаҳри архивларининг электрон материаллари асосида илмий жиҳатдан асослаб берилди;
Британия ҳукумати томонидан ХИХ аср 30-йилларида Ўрта Осиёга юборилган Александр Бёрнснинг Бухоро амирлиги отлиқ ва пиёда қўшини сони ва уларнинг туманлараро тақсимоти ҳақидаги ҳарбий ҳисоботи топилиши ҳамда унинг илк бор мазкур тадқиқот орқали илмий муомалага киритилиши Буюк Британия хонликлар ҳудуди борасида геосиёсий стратегиясининг реал ҳарбий баҳоларини очиб беришга хизмат қилди;
Буюк Британия бевосита Ўрта Осиё хонликлари ҳудудини босиб олишни кўзламагани, балки Россия империясининг Ўрта Осиё орқали Ҳиндистонга яқинлашувининг олдини олишга қаратилган билвосита геосиёсий назорат механизми сифатида шаклланганлиги аниқланиб, ушбу стратегиянинг мазмуни хонликлар ҳарбий салоҳиятини ўрганиш, қўшин сонини ва қуролланиш даражасини аниқлаш орқали Россия империяси ҳужумига қай даражада тайёр эканини аниқлаш бўлганлиги Буюк Британия ва Ҳиндистон архивларида сақланаётган ҳарбий манбалар ҳамда разведка характеридаги материаллар асосида очиқланди;
Инглиз манбаларининг рус тилига таржима қилинган нусхаларида ҳарбий ва стратегик мазмундаги маълумотларнинг қисқартирилиши ва яширилиши ҳолатлари мавжудлиги қиёсий таҳлиллар натижасида далилланди ҳамда мазкур ҳолат тарихий жараёнларни бирёқлама талқин қилишга олиб келганлиги аниқланиб, мавзуга оид тадқиқотларда фақат бирламчи инглиз манбаларига таяниш лозимлиги илмий жиҳатдан асосланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ХИХ асрнинг биринчи ярмида Ўрта Осиёда инглиз геосиёсий стратегияси тарихига оид ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
ХИХ асрнинг биринчи ярмида Буюк Британиянинг Ўрта Осиёга нисбатан олиб борган фаолияти тасодифий саёҳатлар ёки алоҳида дипломатик ташаббуслар мажмуи эмас, балки Ҳиндистон хавфсизлигини таъминлашга қаратилган пухта ишлаб чиқилган ҳарбий-разведка стратегиясининг таркибий қисми бўлганлиги Буюк Британия архивларининг рақамли ресурслари, Индиа Оффиcе Реcордс электрон ҳужжатлари ҳамда Ҳиндистоннинг Калкутта ва Чанданнагар шаҳарлари архивларининг электрон материаллари асосида илмий жиҳатдан асослаб берилгани каби илмий янгиликлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” ва “Тарих майдони” кўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган.(Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмасининг 2025-йил 10-июндаги 15-33/408-сонли маълумотномаси). Илмий натижаларнинг мазкур дастурларга тақдим этилиши телетомошабинларда Ўрта Осиё хонликлар ҳудудига келган турли қиёфадаги инглиз хуфялари ва ҳарбийлари ҳақида тушунча шаклланишига ва мавжуд геосиёсий вазият ҳақида тасаввурларини янада кенгайтиришга кўмак берган;
Британия ҳукумати томонидан ХИХ аср 30-йилларида Ўрта Осиёга юборилган Александр Бёрнснинг Бухоро амирлиги отлиқ ва пиёда қўшини сони ва уларнинг туманлараро тақсимоти ҳақидаги ҳарбий ҳисоботи топилиши ҳамда унинг илк бор мазкур тадқиқот орқали илмий муомалага киритилиши Буюк Британия хонликлар ҳудуди борасида геосиёсий стратегиясининг реал ҳарбий баҳоларини очиб беришга хизмат қилгани бўйича диссертациянинг илмий натижалари Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академияси курсантлари билан ўтиладиган “Ҳарбий санъат тарихи ва ҳарбий мерос” фани доирасида ўқув-тарбиявий жараёнга татбиқ этилган. (Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академиясининг 2025-йил 21-июлдаги 2813-сонли далолатномаси) Натижада мазкур ўқув юрти курсантларига Ўрта Осиё хонликларининг ҳарбий салоҳияти ва тарихи бўйича янги билимларнинг шаклланишига хизмат қилган;
Инглиз манбаларининг рус тилига таржима қилинган нусхаларида ҳарбий ва стратегик мазмундаги маълумотларнинг қисқартирилиши ва яширилиши ҳолатлари мавжудлиги қиёсий таҳлиллар натижасида далиллангани ҳамда мазкур ҳолат тарихий жараёнларни бирёқлама талқин қилишга олиб келганлиги, мавзуга оид тадқиқотларда фақат бирламчи инглиз манбаларига таяниш лозимлиги ҳақидаги илмий янгиликлар Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академиясида ҳарбий таълим тизимига татбиқ қилинган. (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлигининг 2025-йил 15-декабрдаги 10/2697-сон маълумотномаси) Натижада ёшларда ҳарбий-тарихий тафаккурни шакллантириш ҳамда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда муҳим илмий-амалий аҳамият касб этган.
Буюк Британия бевосита Ўрта Осиё хонликлари ҳудудини босиб олишни кўзламагани, балки Россия империясининг Ўрта Осиё орқали Ҳиндистонга яқинлашувининг олдини олишга қаратилган билвосита геосиёсий назорат механизми сифатида шаклланганлиги аниқланиб, ушбу стратегиянинг мазмуни хонликлар ҳарбий салоҳиятини ўрганиш, қўшин сонини ва қуролланиш даражасини аниқлаш орқали Россия империяси ҳужумига қай даражада тайёр эканини аниқлаш бўлганлиги каби тадқиқотнинг натижаларидан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийини тайёрлашда фойдаланилган.(Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмасининг 2025-йил 10-июндаги 15-33/408-сонли маълумотномаси). Мазкур натижалар ҳарбий тарих ҳақида янги маълумотларни телетомошабинларга қизиқарли ва мазмунли қилиб етказишга хизмат қилган.