Абдусаматова Наргиза Жамолидиновнанинг 
фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Интегратив ёндашув асосида катта ва тайёрлов гуруҳи болаларини мактаб таълимига тайёрлашнинг методик тизимини такомиллаштириш”, 13.00.08  Мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.DSc/Ped820. 
Илмий маслаҳатчи: Акрамов Абдумалик Абдумуталович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат педагогика институти, PhD.01/2025.27.12.Ped.08.01 рақамли илмий кенгаш асосида тузилган бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Абдураҳимова Дилфуза Алиевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Хурвалиева Тармиза Латиповна,  педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Казиева Турғуной Турсунпўлатовна педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Мактабгача таълим муассасалари раҳбар ва мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади интегратив ёндашув асосида катта ва тайёрлов гуруҳи болаларини мактаб таълимига тайёрлашнинг методик тизимини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
катта ва тайёрлов гуруҳи болаларини мактаб таълимига тайёрлашнинг педагогик шарт-шароитлари болаларда таянч ва ривожланиш соҳалари компетенсияларини шакллантиришга йўналтирилган ўйинли-амалий фаолиятни ўқув вазиятларига босқичма-босқич трансформациялаш ҳамда интеграцион ёндашувларни замонавий таълим парадигмалари контекстида уйғунлаштириш орқали аниқлаштирилган;
интегратив ёндашув асосида катта ва тайёрлов гуруҳи болаларини мактаб таълимига тайёрлашнинг мазмуни ва мотивацион-йўналтирувчи, фаолиятли-ривожлантирувчи,  назорат-рефлексив босқичлари ўйин, мулоқот ва билиш фаолиятига йўналтирилган интегратив машғулотлар тизимида фаолият натижаларини кузатиш ва ташхишлашга хизмат қилувчи педагогик мониторинг элементлари ҳамда боланинг эмоционал интеллекти, нейропсихологик хусусиятларига мувофиқ мактабга тайёрлашнинг индивидуал таълим траекториясини ишлаб чиқишга устуворлик бериш асосида такомиллаштиришган;
интегратив ёндашув асосида катта ва тайёрлов гуруҳи болаларини мактаб таълимига тайёрлашнинг модификацион модели инновацион технологиялар ва ривожлантирувчи муҳит  интеграциясига асосланган мақсадли, мазмунли, технологик ва натижавий-ташхисловчи блоклар узвийлигини таъминлашда болаларни мактаб таълимига интеллектуал, коммуникатив, ижтимоий-шахсий ва мотивацион тайёргарлиги компонентларини интеграциянинг ички, фанлараро, фаолиятлараро, таълим субъектлариаро ҳамда технологиялараро интеграция каби турларига трансформациялаш асосида такомиллаштирилган;
катта ва тайёрлов гуруҳи болаларини мактаб таълимига интегратив ёндашув асосида тайёрлашга йўналтирилган “ИСТЕАМ+НЛ” муаллифлик технологияси ишлаб чиқилган ҳамда болаларда мактаб таълимига комплекс тайёргарлик ва мослашувчанликни таъминловчи интегратив педагогик матритса-органайзерлар воситасида уларнинг комплекс фаоллашувига хизмат қилувчи ташкилий-дидактик тизим рақамли ресурсларни боланинг тайёргарлик профили ва ривожланиш динамикасига мувофиқ дифференсиал тақсимлаш, натижаларни узлуксиз мониторинг қилиш ҳамда педагогик таъсир йўналишини тезкор янгилаш механизмларини киритиш асосида такомиллаштирилган;
интегратив ёндашув асосида катта ва тайёрлов гуруҳи болаларини мактаб таълимига тайёрлаш методикасини модернизациялаш имкониятлари болаларни мактаб таълимига тайёрлашга йўналтирилган “Когнитив навигация”, “Сюжетли когнитив моделлаш”, “Креатив трансформация”, “Рефлексив мулоқот”, “Визуал-интеллектуал интеграция”, “Интерактив тафаккур майдони”, “Интегратив лойиҳа-конструктор”, “Интеллектуал провокация” методларини ўйин, мулоқот ва билиш фаолияти уйғунлигида шаклланадиган ривожланиш динамикаси билан интеграциялашнинг интенсивлигини мотивацион, когнитив, коммуникатив ва фаолиятли топшириқларни изчил мураккаблаштириш ҳамда уларни вариатив педагогик вазиятларда қўллаш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Интегратив ёндашув катта ва тайёрлов гуруҳи болаларини мактаб таълимига тайёрлашнинг методик тизимини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
катта ва тайёрлов гуруҳи болаларини мактаб таълимига тайёрлашнинг педагогик шарт-шароитлари болаларда таянч ва ривожланиш соҳалари компетенсияларини шакллантиришга йўналтирилган ўйинли-амалий фаолиятни ўқув вазиятларига босқичма-босқич трансформациялаш ҳамда интеграцион ёндашувларни замонавий таълим парадигмалари контекстида уйғунлаштиришга доир таклиф ва тавсиялар 60110200 – Мактабгача таълим бакалавриат таълим йўналиши учун “Болаларни мактаб таълимига тайёрлаш” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг  2023-йил 29-сентябрдаги 438-сон буйруғи, 438446 рақамли гувоҳнома). Натижада, бўлажак мактабгача таълим ташкилотлари педагогларининг катта ва тайёрлов гуруҳлари болаларини мактаб таълимига тайёрлаш жараёнида интегратив ёндашувнинг педагогик имкониятларидан фойдаланиш самарадорлиги оширилган ҳамда мазкур жараённинг педагогик шарт-шароитларини замонавий педагогик парадигмалар контекстида аниқлаштиришга эришилган;
интегратив ёндашув асосида катта ва тайёрлов гуруҳи болаларини мактаб таълимига тайёрлашнинг мазмуни ва мотивацион-йўналтирувчи, фаолиятли-ривожлантирувчи,  назорат-рефлексив босқичлари  ўйин, мулоқот ва билиш фаолиятига йўналтирилган интегратив машғулотлар тизимида фаолият натижаларини кузатиш ва ташҳишлашга хизмат қилувчи педагогик мониторинг элементлари ҳамда боланинг эмоционал интеллекти, нейропсихологик хусусиятларига мувофиқ мактабга тайёрлашнинг индивидуал таълим траекториясини ишлаб чиқишга доир амалий таклиф ва тавсиялар мактабгача таълим ташкилотларида ўқув фаолиятини ташкил этиш жараёнига татбиқ этилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг  2026-йил, 6-апрелдаги 02-28-1442-сон). Натижада, интегратив ёндашув асосида катта ва тайёрлов гуруҳи болаларини мактаб таълимига тайёрлаш босқичлари ва мазмунини такомиллаштиришга эришилган; 
интегратив ёндашув асосида катта ва тайёрлов гуруҳи болаларини мактаб таълимига тайёрлашнинг модификацион модели инновацион технологиялар ва ривожлантирувчи муҳит  интеграциясига асосланган мақсадли, мазмунли, технологик ва натижавий-ташхисловчи блоклар узвийлигини таъминлашда болаларни мактаб таълимига интеллектуал, коммуникатив, ижтимоий-шахсий ва мотивацион тайёргарлиги компонентларини интеграциянинг ички, фанлараро, фаолиятлараро, таълим субъектлариаро ҳамда технологиялараро интеграция каби турларига трансформациялашга доир амалий таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Республикаси мактабгача талим ташкилотларининг “Илк қадам” давлат ўқув дастури (учинчи нашри)ни мазмунига сингдирилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026-йил 6-апрелдаги 02-28-1442-сон маълумотномаси). Натижада, интегратив ёндашув асосида катта ва тайёрлов гуруҳи болаларини мактаб таълимига тайёрлашнинг ташкилий-дидактик тизимини такомиллаштиришга хизмат қилган;
катта ва тайёрлов гуруҳи болаларини мактаб таълимига интегратив ёндашув асосида тайёрлашга йўналтирилган “ИСТЕАМ+НЛ” муаллифлик технологияси ишлаб чиқилган ҳамда болаларда мактаб таълимига комплекс тайёргарлик ва мослашувчанликни таъминловчи интегратив педагогик матритса-органайзерлар воситасида уларнинг комплекс фаоллашувига хизмат қилувчи ташкилий-дидактик тизим рақамли ресурсларни боланинг тайёргарлик профили ва ривожланиш динамикасига мувофиқ дифференсиал тақсимлаш, натижаларни узлуксиз мониторинг қилиш ҳамда педагогик таъсир йўналишини тезкор янгилаш механизмларини киритишга оид тавсиялари 60110200 – Мактабгача таълим бакалавриат таълим йўналиши учун “Нутқ ўстириш методикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-майдаги 232-сонли буйруғи, 232-853 рақамли гувоҳнома). Натижада, интегратив ёндашув асосида катта ва тайёрлов гуруҳи болаларини мактаб таълимига тайёрлашнинг методик таъминотини такомиллаштиришга хизмат қилган;
интегратив ёндашув асосида катта ва тайёрлов гуруҳи болаларини мактаб таълимига тайёрлаш методикасини модернизациялаш имкониятлари болаларни мактаб таълимига тайёрлашга йўналтирилган “Когнитив навигация”, “Сюжетли когнитив моделлаш”, “Креатив трансформация”, “Рефлексив мулоқот”, “Визуал-интеллектуал интеграция”, “Интерактив тафаккур майдони”, “Интегратив лойиҳа-конструктор”, “Интеллектуал провокация” методларини ўйин, мулоқот ва билиш фаолияти уйғунлигида шаклланадиган ривожланиш динамикаси билан интеграциялашнинг интенсивлигини мотивацион, когнитив, коммуникатив ва фаолиятли топшириқларни изчил мураккаблаштириш ҳамда уларни вариатив педагогик вазиятларда қўллашга оид таклифлари Ўзбекистон телерадиоканали томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият”, “Ўзбекистон ёшлари”, “Адабий жараён”, “Жаҳон адабиёти” номли эшиттиришларини тайёрлашда (2026-йил  апрел ва май ойларида) фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий  телерадиокомпаниясининг 2026-йил 18-июндаги 02-09-1217-сонли маълумотномаси). Натижада, интегратив ёндашув асосида катта ва тайёрлов гуруҳи болаларини мактаб таълимига тайёрлаш жараёни  самарадорлигини оширишга эришилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish