Ахунбабаева Шахноза Шухратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак педагогларда аксиологик ёндашувлар асосида ҳаётий кўникмаларни ривожлантириш технологиялари”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Ped11750.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
Илмий раҳбар: Ботирова Шахло Исамиддиновна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Алфраганус Университй, PhD.03/2025.27.12.Ped.31.01
Расмий оппонентлар: Хажиева Мақсуда Султановна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Абдуллаева Мафтуна Одилжон қизи, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак педагогларда аксиологик ёндашувлар асосида ҳаётий кўникмаларни шакллантириш технологияларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бўлажак педагогларда ҳаётий кўникмаларни шакллантиришнинг аксиологик-педагогик мазмуни қадриятларни англаш, интериоризациялаш, шахсий позицияга айлантириш, касбий-ҳаётий вазиятларда онгли танлов қилиш ва рефлексив баҳолаш жараёнларини функсионал уйғунлаштириш орқали, қадриятли вазиятлар ҳамда касбий топшириқлар воситасида инсонпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятлар уйғунлиги, субектлилик ва масъулият тамойиллари асосида аниқлаштирилган, аксиологик тамойиллар ҳамда қадрият категорияларининг мотивацион, регулятив, ижтимоийлаштирувчи ва рефлексив педагогик функсиялари бўлажак педагогнинг касбий ҳамда шахсий фаолиятидаги мазмуний вазифалари ва методик хусусиятларига кўра илмий жиҳатдан тизимлаштирилган;
бўлажак педагогларда аксиологик ёндашувлар асосида ҳаётий кўникмаларни ривожлантиришнинг педагогик модели қадриятли йўналганликни мустақил қарор қабул қилиш, муаммони ҳал этиш, ўзини бошқариш, ҳамкорлик ва ижтимоий масъулият билан функсионал боғлаш орқали, касбий-ҳаётий вазиятлар, рефлексив топшириқлар ва қадриятли танлов воситасида аксиологик, компетенсиявий, фаолиятли ҳамда шахсга йўналтирилган ёндашувлар асосида мақсадли-аксиологик, мазмуний, жараёнли-фаолиятли, баҳолаш-диагностик ва натижавий компонентларнинг ўзаро алоқадорлиги ҳамда босқичлараро узвийлигини таъминловчи ҳамда педагогик механизмлари ўзаро мувофиқлаштирилган структуравий-функсионал тизим сифатида илмий асосда ишлаб чиқилган;
бўлажак педагогларда ҳаётий кўникмаларни ривожлантиришга қаратилган аксиологик педагогик технологиялар мажмуаси қадриятли муаммони англаш, муқобил ечимларни баҳолаш, масъулиятли танлов қилиш, қарорни амалий фаолиятда синаш ва рефлексив хулоса чиқариш босқичларини изчил ташкил этиш орқали, қадриятлар тренинги, ахлоқий дилеммалар, ролли симуляциялар, амалий вазиятлар, лойиҳа топшириқлари ва рефлексив машғулотлар воситасида муаммолилик, диалогиклик, фаолиятлилик, вариативлик ҳамда рефлексивлик тамойиллари асосида ишлаб чиқилган ва уларни касбий тайёргарлик жараёнида талабаларнинг индивидуал эҳтиёжларига мос равишда дифференциал қўллаш механизми такомиллаштирилган;
аксиологик технологиялар таъсирида бўлажак педагогларда ҳаётий кўникмаларнинг ривожланиш динамикасини аниқлашга хизмат қилувчи критериал-диагностик баҳолаш механизми қадриятли-мотивацион, когнитив-қарорий, фаолиятли-коммуникатив ва рефлексив-регулятив мезонларни кузатиладиган кўрсаткичлар ҳамда операцион индикаторлар билан мувофиқлаштириш орқали, вазиятли диагностик топшириқлар, педагогик кузатув, ўзини баҳолаш, эксперт баҳоси ва математик-статистик таҳлил воситасида валидлик, обективлик, мезонлилик ҳамда динамик баҳолаш тамойиллари асосида такомиллаштирилган ва аксиологик технологиялар самарадорлигини тажриба-синов натижаларининг сифат ҳамда миқдорий ўзгаришлари асосида экспериментал верификация қилиш имконияти методик жиҳатдан илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак педагогларда аксиологик ёндашувлар асосида ҳаётий кўникмаларни ривожлантириш технологияларини тадқиқ эциҳ бўйича олинган натижалар асосида:
бўлажак педагогларда ҳаётий кўникмаларни шакллантиришнинг аксиологик-педагогик мазмуни қадриятларни англаш, интериоризациялаш, шахсий позицияга айлантириш, касбий-ҳаётий вазиятларда онгли танлов қилиш ва рефлексив баҳолаш жараёнларини функсионал уйғунлаштириш орқали, қадриятли вазиятлар ҳамда касбий топшириқлар воситасида инсонпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятлар уйғунлиги, субектлилик ва масъулият тамойиллари асосида аниқлаштирилган, аксиологик тамойиллар ҳамда қадрият категорияларининг мотивацион, регулятив, ижтимоийлаштирувчи ва рефлексив педагогик функсиялари бўлажак педагогнинг касбий ҳамда шахсий фаолиятидаги мазмуний вазифалари ва методик хусусиятларига кўра илмий жиҳатдан тизимлаштирилган таклиф ва тавсиялардан Жиззах политехника институтининг 2017-2021-йилларга мўлжалланган илмий тадқиқот режасининг ОТ-Ф1-049-рақамли “Талабаларга ассертив хулқни шакллантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари” мавзусидаги амалий лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Жиззах политехника институтининг 2026-йил 23-майдаги 03-389-305-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак педагогларнинг шахсий қадриятлари мустаҳкамланиши, ижтимоий мослашувини яхшиланиши ва коммуникатив компетенсияси ривожланиши таъминланган.
бўлажак педагогларда аксиологик ёндашувлар асосида ҳаётий кўникмаларни ривожлантиришнинг педагогик модели қадриятли йўналганликни мустақил қарор қабул қилиш, муаммони ҳал этиш, ўзини бошқариш, ҳамкорлик ва ижтимоий масъулият билан функсионал боғлаш орқали, касбий-ҳаётий вазиятлар, рефлексив топшириқлар ва қадриятли танлов воситасида аксиологик, компетенсиявий, фаолиятли ҳамда шахсга йўналтирилган ёндашувлар асосида мақсадли-аксиологик, мазмуний, жараёнли-фаолиятли, баҳолаш-диагностик ва натижавий компонентларнинг ўзаро алоқадорлиги ҳамда босқичлараро узвийлигини таъминловчи ҳамда педагогик механизмлари ўзаро мувофиқлаштирилган структуравий-функсионал тизим сифатида илмий асосда ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар Қозоғистон Республикаси Аҳмад Яссавий номидаги халқаро Турк университети, Халқаро Фаробий номидаги университет билан ҳамкорликдаги “Глобал дунёда фан ва таълимдаги инновацион ривожланишнинг омиллари консепсиясини яратиш” номли 2023-2026-йилларга мўлжалланган КЗХ-4779-11-рақамли фундаментал халқаро грант лойиҳаси доирасида ташкил этилган семинарлар, тренинглар, амалий машғулотлар, методик тадбирлар ва тажриба-синов жараёнларида самарали қўлланилди. (Аҳмад Яссавий номидаги халқаро Турк университетининг 2026-йил 2-июндаги маълумотномаси). Натижада, шлаб чиқилган диагносник ишланмалар ва баҳолаш мезонлари халқаро грант лойиҳаси фаолияти давомида таълим сифати мониторингини амалга ошириш, педагогик фаолият натижадорлигини баҳолаш ҳамда ўқув жараёнини оптималлаштиришда муҳим методик асос сифатида хизмат қилган.
бўлажак педагогларда ҳаётий кўникмаларни ривожлантиришга қаратилган аксиологик педагогик технологиялар мажмуаси қадриятли муаммони англаш, муқобил ечимларни баҳолаш, масъулиятли танлов қилиш, қарорни амалий фаолиятда синаш ва рефлексив хулоса чиқариш босқичларини изчил ташкил этиш орқали, қадриятлар тренинги, ахлоқий дилеммалар, ролли симуляциялар, амалий вазиятлар, лойиҳа топшириқлари ва рефлексив машғулотлар воситасида муаммолилик, диалогиклик, фаолиятлилик, вариативлик ҳамда рефлексивлик тамойиллари асосида ишлаб чиқилган ва уларни касбий тайёргарлик жараёнида талабаларнинг индивидуал эҳтиёжларига мос равишда дифференциал қўллаш механизми такомиллаштирилган таклифлардан Жиззах вилояти телерадиоканалининг “Таълим ва тараққиёт” дастури ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Оъзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Жиззах вилояти телерадиоканалининг 2026-йил 4-майдаги 381/13-10-сон маълумотномаси) Натижада, бўлажак педагогларни ҳар томонлама етук кадр сифатида тайёрлашга ёʻналтирилган кўрсатувларни тайёрлаш ва эфирга узатиш муҳим аҳамият касб этиб, бу кўрсатувларнинг сифати, мазмуни ва самарадорлигини ошишига хизмат қилган;
аксиологик технологиялар таъсирида бўлажак педагогларда ҳаётий кўникмаларнинг ривожланиш динамикасини аниқлашга хизмат қилувчи критериал-диагностик баҳолаш механизми қадриятли-мотивацион, когнитив-қарорий, фаолиятли-коммуникатив ва рефлексив-регулятив мезонларни кузатиладиган кўрсаткичлар ҳамда операцион индикаторлар билан мувофиқлаштириш орқали, вазиятли диагностик топшириқлар, педагогик кузатув, ўзини баҳолаш, эксперт баҳоси ва математик-статистик таҳлил воситасида валидлик, обективлик, мезонлилик ҳамда динамик баҳолаш тамойиллари асосида такомиллаштирилган ва аксиологик технологиялар самарадорлигини тажриба-синов натижаларининг сифат ҳамда миқдорий ўзгаришлари асосида экспериментал верификация қилиш имконияти методик жиҳатдан илмий асосланган тавсиялар Қозоғистон Республикаси Аҳмад Яссавий номидаги халқаро Турк университети, Халқаро Фаробий номидаги университет билан ҳамкорликдаги “Глобал дунёда фан ва таълимдаги инновацион ривожланишнинг омиллари консепсиясини яратиш” номли 2023-2026-йилларга мўлжалланган КЗХ-4779-11-рақамли фундаментал халқаро грант лойиҳаси доирасида ташкил этилган семинарлар, тренинглар, амалий машғулотлар, методик тадбирлар ва тажриба-синов жараёнларида самарали қўлланилди. (Аҳмад Яссавий номидаги халқаро Турк университетининг 2026-йил 2-июндаги маълумотномаси). Натижада, бўлажак педагогларда ҳаётий кўникмаларни аксиологик технологиялар асосида ривожлантириш самарадорлигини оширишга қаратилган илмий-методикалар тизимлаштирилган.