Хушвақтов Нодирбек Номоз ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 
“Рақамли трансформация ва инсон капиталининг банклар самарадорлигига таъсири”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.PhD/Iqt6097
Илмий раҳбар: Зуннунова Хулкар Мухторовна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент халқаро университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.03/2025.27.12.I.30.01
Расмий оппонентлар: Курбонбекова Мохичеҳра Туробжоновна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Тошпулатов Даврон Акромович, иқтисодиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: АТБ “Асиа Аллиансе Банк”
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тижорат банкларида рақамли трансформация ва инсон капиталининг банклар самарадорлигига таъсирини баҳолаш асосида илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
рақамли трансформация жараёнида банк самарадорлигида юзага келадиган номутаносибликларни комплекс баҳолаш, уларнинг ўзаро боғлиқлиги ва таъсир даражасини ҳисобга олиш ҳамда самарадорликнинг «парадокс» ва «синергия» ҳолатларини  РСП=(ĈИР/CИР)−1 кўринишида ифодалаш имконини берувчи “Рақамли Самарадорлик Парадокси” (РСП) модели ишлаб чиқилган;
тижорат банкларининг рақамли самарадорлигини рақамли қамров, онлайн операциялар интенсивлиги, мобил фаоллик, рақамли даромад, автоматлаштириш даражаси ва рақамли каналлардан фойдаланиш чуқурлиги кесимида комплекс баҳолаш, уларнинг умумий таъсирини интеграл тарзда аниқлаш ҳамда якуний самарадорлик даражасини баҳолаш имконини берувчи “ZOOMRAD-самарадорлик индекси” (ZEI) ишлаб чиқилган;
банк самарадорлигига инсон капитали ва ИТ инвестициялар таъсирини баҳолаш, уларнинг ўзаро боғлиқлиги ва чегаравий таъсир даражасини ҳисобга олиш ҳамда ресурслар тақсимотининг мақбул даражасини аниқлашга хизмат қилувчи инсон капитали чегаравий самарадорлигини баҳолашга оид илмий-услубий ёндашув ишлаб чиқилган;
банкларда инсон капитали самарадорлигини рақамли компетенсия, таълим салоҳияти, ИТга мослашув ва меҳнат натижадорлиги кўрсаткичлари асосида комплекс баҳолаш, умумий самарадорлик даражасини аниқлаш ҳамда бошқарув қарорларини мақсадли шакллантиришга қаратилган рақамли инсон капитали самарадорлик индекси (DHCEI) ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Тижорат банкларида рақамли трансформация ва инсон капиталининг банклар самарадорлигига таъсирини баҳолаш, уларнинг ўзаро боғлиқлигини аниқлаш, ИТ инвестициялар таъсирининг оптимал даражасини белгилаш ҳамда банк самарадорлигини интеграл баҳолаш механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
рақамли трансформация жараёнида банк самарадорлигида юзага келувчи номутаносибликларни миқдоран баҳолаш ҳамда «парадокс» ва «синергия» зоналарини аниқлаш имконини берувчи «Рақамли Самарадорлик Парадокси» (РСП) моделини ишлаб чиқиш бўйича таклифи Аксиядорлик тижорат «Алоқабанк» фаолиятига жорий этилган (Аксиядорлик тижорат «Алоқабанк»нинг 2026 йил 27 мартдаги №05-04/2072-сонли маълумотномаси). Натижад,а Алоқабанк ва 34 та тижорат банки бўйича 2020–2024 йиллар панел маълумотлари асосида рақамли трансаксиялар улуши 18,4 фоиздан 83,1 фоизга ошган шароитда харажат-даромад коэффитсиенти 63,8 фоизни ташкил этгани ва РСП коэффитсиенти −0,11 даражада шакллангани аниқланиб, рақамли трансформациянинг самарадорликка таъсири инсон капитали орқали шаклланувчи институционал-медиация механизми сифатида намоён бўлиши асослаб берилган;
тижорат банкларининг рақамли самарадорлигини комплекс баҳолашга қаратилган «ZOOMRAD-самарадорлик индекси» (ZEI)ни ишлаб чиқиш бўйича таклифи Аксиядорлик тижорат «Алоқабанк» фаолиятига жорий этилган (Аксиядорлик тижорат «Алоқабанк»нинг 2026 йил 27 мартдаги №05-04/2072-сонли маълумотномаси). Натижада, Алоқабанк мисолида индекс 28,4 баллдан 67,3 баллга ошгани ва ZEI ҳамда активлар рентабеллиги ўртасидаги детерминация коэффитсиенти Р² = 0,78 ни ташкил этгани аниқланиб, рақамли трансформация ва молиявий самарадорлик ўртасидаги боғлиқликни интеграл баҳолаш имконини берувчи механизм ишлаб чиқилган;
банк самарадорлигига инсон капитали ва ИТ инвестициялар таъсирининг оптимал даражасини баҳолашга қаратилган «Инсон капитали чегаравий самарадорлик модели» (ИКCСМ)ни ишлаб чиқиш бўйича таклифи Аксиядорлик тижорат «Алоқабанк» фаолиятига жорий этилган (Аксиядорлик тижорат «Алоқабанк»нинг 2026 йил 27 мартдаги №05-04/2072-сонли маълумотномаси). Натижада, панел регрессия таҳлиллари асосида ИТ инвестициялар улушининг оптимал даражаси 11,0 фоиз эканлиги аниқланиб, инсон капитали инвестицияларининг банк самарадорлигига таъсири чизиқли эмас, балки параболик функсия кўринишида намоён бўлиши илмий жиҳатдан асослаб берилган;
банкларда инсон капитали самарадорлигини баҳолашга қаратилган «Рақамли инсон капитали самарадорлик индекси» (DHCEI)ни ишлаб чиқиш бўйича таклифи Аксиядорлик тижорат «Алоқабанк» фаолиятига жорий этилган (Аксиядорлик тижорат «Алоқабанк»нинг 2026 йил 27 мартдаги №05-04/2072-сонли маълумотномаси). Натижада, индекс 32,4 баллдан 47,3 баллга ошгани, ДҲCЕИ ҳамда активлар рентабеллиги ўртасидаги боғлиқлик Р² = 0,84 ҳамда β = 0,284 эканлиги аниқланиб, инсон капитали банк самарадорлигини шакллантирувчи асосий драйвер омил эканлиги илмий-амалий жиҳатдан асослаб берилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish