Иминов Акбаржон Одилжон ўғлининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): 
“Хавфсиз шаҳар” лойиҳаси компонентлари интеграциясини бошқариш методологиясини такомиллаштириш, 08.00.13 – Менежмент.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №B2025.3.DSc/Iqt1010
Илмий  маслаҳатчи: Бекимбетова Гулнора Маратовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.1.23.04
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Хамдамова Гавхар Абсаматовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Ҳасанов Тоҳир Абдурашидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Ходжаева Нодира Абдурашидовна тавсия этилсин.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент архитектура-қурилиш университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: “Хавфсиз шаҳар” лойиҳасини жорий этиш соҳасида компонентлар интеграциясини бошқаришнинг илмий асосланган методологиясини қўллаш бўйича назарий қоидаларни таҳлил қилиш ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “Хавфсиз шаҳар” лойиҳаси компонентлари интеграциясини бошқариш” тушунчасининг иқтисодий мазмуни шаҳар хавфсизлигига оид техник, ахборот ва ташкилий бўғинларни ягона бошқарув тизимида мувофиқлаштириш орқали ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини, хизматлар тезкорлигини ва қарор қабул қилиш натижавийлигини оширишга қаратилган иқтисодий механизм нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
“Хавфсиз шаҳар” тизими доирасида “ресурсларни натижа билан боғлашга йўналтирилган бошқарув” модели мазкур тизим ёрдамида аниқланган ҳуқуқбузарликлар ва хизматлардан тушган тушумларнинг 60 фоизини “Хавфсиз шаҳар” тизимларини ривожлантириш маркази фаолиятига йўналтириш орқали молиявий рағбатлантириш ва натижавийликка асосланган қайта инвестиция қилиш механизмини жорий этиш асосида такомиллаштирилган;
Тошкент шаҳрида “Хавфсиз шаҳар” лойиҳасининг қатор компонентларини жорий этиш ва масъулиятли қарорлар қабул қилишда ахборотни тўплаш, таҳлил қилиш ва қулай шаклда акс эттиришга хизмат қилувчи дастурий ва аппарат тизимлари мажмуасини ифода этувчи махсус “Вазиятар маркази”ни ташкил этиш орқали бошқариш самарадорлигини ошириш таклифи асосланган.
“Хавфсиз шаҳар” аппарат-дастурий комплекси бўйича тушумларнинг 20 фоизи қоидабузарлик қайд этилган жойнинг маҳаллий бюджетига ўтказилиши, шунинг 50 фоизини йўл инфратузилмасини ривожлантириш ва электр таъминотига, қолган 50 фоизини эса “Хавфсиз шаҳар” интеграциялашган тизимлари бўйича манзилли йиллик дастурларни молиялаштиришга йўналтириш орқали йўналишлар бўйича мониторинг натижаларига қараб хавфсизлик чораларини оптималлаштириш таклифи ишлаб чиқилган;
Тошкент шаҳридаги “Хавфсиз шаҳар” лойиҳаси самарадорлигига таъсир этувчи омиллар ва уларнинг мустақил ўзгарувчилари ўртасидаги боғлиқликнинг эконометрик модели асосида лойиҳа самарадорлигининг 2026–2030 йиллар учун интеграл индекси прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Хавфсиз шаҳар” лойиҳаси компонентлари интеграциясини бошқариш методологиясини такомиллаштиришга бағишланган диссертация тадқиқоти натижалари асосида:
услубий ёндашувга кўра “Хавфсиз шаҳар” лойиҳаси компонентлари интеграциясини бошқариш” тушунчасининг иқтисодий мазмуни шаҳар хавфсизлигига оид техник, ахборот ва ташкилий бўғинларни ягона бошқарув тизимида мувофиқлаштириш орқали ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини, хизматлар тезкорлигини ва қарор қабул қилиш натижавийлигини оширишга қаратилган иқтисодий механизм нуқтаи назаридан такомиллаштишга оид таклифларидан 2026-йил 19-майдаги “Қўриқлаш фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1146-сон Қонуннинг 4-моддаси 3-банди (“Қўриқлаш фаолияти тўғрисида”ги Қонунга киритилган 71-модда)ни шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2026-йил 22-майдаги 3/дн-78-сонли маълумотномаси). Натижада, шаҳар хавфсизлиги тизими компонентлари ўртасидаги ўзаро боғлиқлик ва мувофиқлаштириш даражасини ошириш орқали бошқарув самарадорлигини таъминлашнинг назарий-услубий асослари ривожлантирилди;
“Хавфсиз шаҳар” тизими доирасида “ресурсларни натижа билан боғлашга йўналтирилган бошқарув” модели мазкур тизим ёрдамида аниқланган ҳуқуқбузарликлар ва хизматлардан тушган тушумларнинг 60 фоизини “Хавфсиз шаҳар” тизимларини ривожлантириш маркази фаолиятига йўналтириш орқали молиявий рағбатлантириш ва натижавийликка асосланган қайта инвестиция қилиш механизмини жорий этиш асосида такомиллаштиришга оид таклифларидан 2025-йил 25-декабрдаги “2026-йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги ЎРҚ-1105-сон Қонуннинг 3-иловаси 6-бандини ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 21-майдаги 325-сон қарорини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2026-йил 22-майдаги 3/дн-78-сонли маълумотномаси). Натижада, “Хавфсиз шаҳар” тизимини молиялаштиришнинг ўзини-ўзи қўллаб-қувватловчи модели шакллантирилиб, тизимнинг техник ва ахборот инфратузилмасини ривожлантириш, эксплуатация харажатларини қоплаш ҳамда хавфсизлик хизматлари самарадорлигини ошириш учун барқарор молиявий манбаларни яратиш имконияти кенгайтирилди;
Тошкент шаҳрида “Хавфсиз шаҳар” лойиҳасининг қатор компонентларини жорий этиш ва масъулиятли қарорлар қабул қилишда ахборотни тўплаш, таҳлил қилиш ва қулай шаклда акс эттиришга хизмат қилувчи дастурий ва аппарат тизимлари мажмуасини ифода этувчи махсус “Вазиятар маркази”ни ташкил этиш орқали бошқариш самарадорлигини ошириш таклифидан 2025-йил 25-декабрдаги “2025-йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-1106-сон Қонуннинг 1-моддаси 2-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2026-йил 22-майдаги 3/дн-78-сонли маълумотномаси). Натижада, турли идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш, хавфсизлик билан боғлиқ ҳодисаларга тезкор муносабат билдириш ҳамда маълумотларга асосланган бошқарув қарорларини қабул қилиш самарадорлигини ошириш имконияти яратилди;
“Хавфсиз шаҳар” аппарат-дастурий комплекси бўйича тушумларнинг 20 фоизи қоидабузарлик қайд этилган жойнинг маҳаллий бюджетига ўтказилиши, шунинг 50 фоизини йўл инфратузилмасини ривожлантириш ва электр таъминотига, қолган 50 фоизини эса “Хавфсиз шаҳар” интеграциялашган тизимлари бўйича манзилли йиллик дастурларни молиялаштиришга йўналтириш орқали йўналишлар бўйича мониторинг натижаларига қараб хавфсизлик чораларини оптималлаштириш таклифидан 2024-йил 24-декабрдаги “2025-йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги ЎРҚ-1011-сон Қонуннинг 3-иловасини ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 21-майдаги 325-сон қарорини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2026-йил 22-майдаги 3/дн-78-сонли маълумотномаси). Натижада, ҳудудларда хавфсизлик инфратузилмасини ривожлантиришга йўналтириладиган маблағлардан фойдаланиш самарадорлиги оширилиб, молиявий ресурсларни манзилли тақсимлаш ва хавфсизлик чораларини оптималлаштириш имконияти яратилди.
Тошкент шаҳридаги “Хавфсиз шаҳар” лойиҳаси самарадорлигига таъсир этувчи омиллар ва уларнинг мустақил ўзгарувчилари ўртасидаги боғлиқликнинг эконометрик модели асосида лойиҳа самарадорлигининг 2026–2030 йиллар учун интеграл индекси прогноз қийматлари ишлаб чиқилган (Тошкент шаҳар Чилонзор туман ҳокимлиги Маҳкамасининг 2026-йил 22-майдаги 1-4/06-1241-сонли маълумотномаси). Натижада, лойиҳа самарадорлигининг истиқболдаги ҳолатини баҳолаш, ресурсларни режалаштириш ва хавфсизлик тизимини ривожлантириш бўйича стратегик қарорлар қабул қилишнинг ишончлилиги оширилди.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish