Джураев Даврон Дониёровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Талабаларнинг тармоқ технологияларига оид компетентлигини ривожлантиришда виртуал таълимдан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.06–Рақамли таълим назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Ped7707.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат университети.
Илмий раҳбар: Мўминов Баҳодир Болтаевич, техника фанлари доктори (DSc), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.01/2026.26.08.Ped.04.03.
Расмий оппонентлар: Лутфиллаев Махмуд Хасанович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Бобомухамедова Шоира Агзамджан қизи, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади педагогика олий таълим муассасалари талабаларининг тармоқ технологияларига оид компетентлигини ривожлантиришда виртуал таълимдан фойдаланиш методикасини такомиллаштиришга доир тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг тармоқ технологияларига оид компетентлигини ривожлантиришда виртуал таълимдан фойдаланишнинг назария ва виртуал амалиёт уйғунлиги ҳамда технологик-инструментал каби интегратив-дидактик компонентлари рақамли таълимнинг гибрид ва персоналлаштирилган технологиялар экотизими мутаносиблигини таъминлаш асосида аниқлаштирилган;
талабаларнинг тармоқ технологияларига оид компетентлигини виртуал таълим муҳитида ривожлантириш модели рақамли контентнинг дидактик инвариантларида талабаларнинг индивидуал-касбий траекториясини динамик кузатиш элементларини электрон алгоритмлар ва сунъий интеллект интеграциясига асосланган “устоз-шогирд” ёндашуви устуворлигида модификациялаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг тармоқ технологияларига оид компетентлигини ривожлантиришга хизмат қилувчи дастурий таъминотлар модификацияси талабаларда педагогик фаолиятни рақамли контекстлаш мотивациясини ривожлантирувчи интерактив воситалар ва виртуал лабораторияларни академик-диагностикага мослашувчан конструксияларда симулятив-дифференциацияланиш имкониятларига кўра қўллаш асосида оптималлаштирилган;
талабаларнинг тармоқ технологияларига оид компетентлигини ривожлантириш самарадорлиги рақамли мустақил таълимда интенсив таъминланиши ахборотлар анализ-синтезини қулай ва реал шароитда ўзлаштиришга қаратилган динамик қайдли конструктив топшириқларни аралаш ҳамда тескари таълим элементлари комбинациясида дифференциал қўллаш орқали исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларнинг тармоқ технологияларига оид компетентлигини ривожлантиришда виртуал таълимдан фойдаланиш методикасини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
талабаларнинг тармоқ технологияларига оид компетентлигини ривожлантиришда виртуал таълимдан фойдаланишнинг назария ва виртуал амалиёт уйғунлиги ҳамда технологик-инструментал каби интегратив-дидактик компонентлари рақамли таълимнинг гибрид ва персоналлаштирилган технологиялар экотизими мутаносиблигини таъминлашга оид таклифлар “Компютер тармоқлари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 21-августдаги 316-сон буйруғи асосидаги 300437-рақамли гувоҳномаси). Натижада, талабаларнинг тармоқ технологияларига оид компетентлигини ривожлантириш методларидан самарали фойдаланишга эришилган;
талабаларнинг тармоқ технологияларига оид компетентлигини виртуал таълим муҳитида ривожлантириш модели рақамли контентнинг дидактик инвариантларида талабаларнинг индивидуал-касбий траекториясини динамик кузатиш элементларини электрон алгоритмлар ва сунъий интеллект интеграциясига асосланган “устоз-шогирд” ёндашуви устуворлигида модификациялашга оид таклифлар “Компютер тармоқлари фанидан лаборатория ишлари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 5-январдаги 7441-2769-5б51-c8а6-1е11-1771-9187-сонли маълумотномаси). Натижада, тармоқ технологияларига оид машғулотларни олиб бориш методикасини такомиллаштиришга хизмат қилган;
талабаларнинг тармоқ технологияларига оид компетентлигини ривожлантириш самарадорлиги рақамли мустақил таълимда интенсив таъминланиши ахборотлар анализ-синтезини қулай ва реал шароитда ўзлаштиришга қаратилган динамик қайдли конструктив топшириқларни аралаш ҳамда тескари таълим элементлари комбинациясида дифференциал қўллашга оид таклифлардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022-2024-йилларда амалга оширилган ИЛ-402104209-рақамли “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 20-майдаги 04/1-3442-сонли маълумотномаси). Натижада, таълим жараёнида виртуал таълимдан фойдаланиш амалиётини методик жиҳатдан бойитишга хизмат қилган.