Воҳидов Сардорбек Баҳодир ўғлининг
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Талабалар илмий билимларини ўқув вазиятлари асосида ривожлантириш методикаси (Ўзбекистон тарихи фани мисолида), 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Ped9994.
Илмий раҳбар: Юсупова Севара Низамитдиновна, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори, (PhD) доцент. 
Диссертация бажарилаётган муассаса номи: Андижон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИКрақами: Андижон давлат педагогика институти, PhD.01/2025.27.12.Ped.05.01. 
Расмий оппонентлар: Усманова Умида Айбековна, педагогика фанлари доктори, профессор; Эгамбердиева Турғуной Аҳмаджановна, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабалар илмий билимларини ўқув вазиятлари асосида ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга доир илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон тарихи фанида талабаларнинг илмий билимларини ўқув вазиятлари асосида ривожлантиришнинг дидактик таъминоти таълим олувчиларнинг тарихий далилларни муаммоли, баҳолашга йўналтирилган,  когнитив операционал амалиётига стандарт ўқув вазиятларини таҳлил, синтез, баҳолаш ва қарор қабул қилиш каби интегративлигини таъминлаш асосида аниқлаштирилган;
талабалар тарихий-илмий билимларини ўқув вазиятлари асосида ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари метакогнитив фаолият, фанлараро интеграция каби илмий билимларини шакллантириш тизими (лойиҳалар, вазият таҳлили, симуляциялар)ни ташкил этувчи методик компонентлар уйғунлигини босқичма-босқич интенсивлик даражасини ошириш асосида такомиллаштирилган; 
тарихий-илмий ўқув вазиятларини шакллантиришнинг методик таъминоти талабаларнинг илмий билими, тафаккури ва аналитик фикрлаш қобилиятини шахсийлаштириш, контекстуал таҳлил, танқидий қараш, ҳиссий идрок ҳамда маданий хотирани фаоллаштириш каби ўқув вазиятларини витаген лойиҳалаш тамойиллари билан эпистемологик компетенсиялар таҳлилига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг тарихий-илмий билимларини ўқув вазиятлари асосида ривожлантиришнинг педагогик модели илмий-таҳлилий фикрлаш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган методик ёндашувларни амалий жиҳатдан қўллаш орқали талабаларда мураккаб тарихий ҳолатларни таҳлил қилиш, муаммога асосланган ёндашувни қўллаш ва мустақил илмий фикр билдириш кўникмаларини эмоционал интеллект, танқидий фикрлаш, коллаборатив ўқитишни ўз ичига олган амалий блокларни рекурсив механизм сифатида талқин қилиш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабалар илмий билимларини ўқув вазиятлари асосида ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга оид тадқиқотда олинган илмий натижалар асосида:
Ўзбекистон тарихи фанида талабаларнинг илмий билимларини ўқув вазиятлари асосида ривожлантиришнинг дидактик таъминоти таълим олувчиларнинг тарихий далилларни муаммоли, баҳолашга йўналтирилган,  когнитив операционал амалиётига стандарт ўқув вазиятларини таҳлил, синтез, баҳолаш ва қарор қабул қилиш каби интегративлигини таъминлаш асосида аниқлаштирилганлигига оид илмий янгилигидан олий таълим талабалари учун ишлаб чиқилган “Тарих ўқитиш методикаси ( Ўзбекистон тарихи)” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 136-сонли буйруғига асосан берилган 342945 рақамли рухсатнома). Натижада, “Ўзбекистон тарихи” фанидан ўқув машғулоятларини мавзулараро ва фанлараро интеграциясига асосан ташкил этишга оид услубий маълумотларнинг тизимлилигига эришилган; 
талабалар тарихий-илмий билимларини ўқув вазиятлари асосида ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари метакогнитив фаолият, фанлараро интеграция каби илмий билимларини шакллантириш тизими (лойиҳалар, вазият таҳлили, симуляциялар)ни ташкил этувчи методик компонентлар уйғунлигини босқичма-босқич интенсивлик даражасини ошириш асосида такомиллаштирилганлигига ҳамда тарихий-илмий ўқув вазиятларини шакллантиришнинг методик таъминоти талабаларнинг илмий билими, тафаккури ва аналитик фикрлаш қобилиятини шахсийлаштириш, контекстуал таҳлил, танқидий қараш, ҳиссий идрок ҳамда маданий хотирани фаоллаштириш каби ўқув вазиятларини витаген лойиҳалаш тамойиллари билан эпистемологик компетенсиялар таҳлилига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилганлигига оид илмий янгилигидан 2024-2025 йилларга мўлжалланган 609564-ЭПП-1-2019-1-ЭЛЕППКА2-CБҲЕ-ЖП рақамли “Ўзбекистонда мехатроника ва робототехника бакалавриат таълим йўналишини инновацион ғоялар ва рақамли технологиялар асосида модернизация қилиш” номли илмий-амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Андижон давлат техника институтининг 2025-йил 26-июлдаги 01-05-2157-сон маълумотнома). Натижада, талабаларнинг илмий билиш фаолиятини ривожлантириш, уларни халқаро ва миллий талаблар асосида касбий-педагогик фаолиятга тайёрлашнинг услубий таъминоти такомиллашишига эришилган; 
талабаларнинг тарихий-илмий билимларини ўқув вазиятлари асосида ривожлантиришнинг педагогик модели илмий-таҳлилий фикрлаш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган методик ёндашувларни амалий жиҳатдан қўллаш орқали талабаларда мураккаб тарихий ҳолатларни таҳлил қилиш, муаммога асосланган ёндашувни қўллаш ва мустақил илмий фикр билдириш кўникмаларини эмоционал интеллект, танқидий фикрлаш, коллаборатив ўқитишни ўз ичига олган амалий блокларни рекурсив механизм сифатида талқин қилиш орқали такомиллаштирилганлигига оид илмий янгилигидан “Узлюксиз маънавий тарбия консепсиясида белгиланган мақсад ва вазифалар асосида “Янги куч” маънавий-тарбиявий ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқиш” мавзусидаги дастурни шакллантиришда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 7-июлдаги 10/417-сон малумотнома). Натижада, талабаларнинг илмий билимларини ривожлантириш орқали маънавий тарғибот ишларинининг методик таъминоти такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish