Намозова Дилноза Бердимуротовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 I. Умумий маълумотлар.
 Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Олий ҳарбий таълим муассасалари курсантларининг чет тили фонетик компетенсиясини ривожлантиришнинг лингводидактик асослари”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тил).
 Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Ped2268.
Илмий раҳбар: Алаутдинова Камола Шомансуровна филолофия фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилаётган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети  DSc.25/2025.27.12.Yu.01.01 рақамли Илмий кенгаш қошидаги Бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Зияева Севара Анваровна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Прохорова Людмила Лвовна, педагогика фанлар номзоди. 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар вазирлиги Академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Олий ҳарбий таълим муассасалари курсатларини чет тили фонетик компетенсиясини ривожлантириш бўйича таклиф  ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
курсантларнинг чет тили бўйича фонетик компетенсияси  уларнинг ҳарбий-профессионал муҳитда (шу жумладан, стрессли ва экстремал шароитларда) фонетик воситалардан самарали фойдаланиш қобилиятини акс эттирувчи ҳамда ҳарбий нутқий актнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олишга ёрдам берадиган функсионал-прагматик компонентни интеграция қилиш орқали такомиллаштирилган; 
курсантларнинг инглиз тилини ўрганишида овозли маълумотларни таҳлил қилиш, нутқни идентификациялашга ёрдам берадиган таништирув-тақдимот, адаптацион-амалий, ассимиляцион-реалистик каби талаффузни ўргатиш каби педагогик босқичларни интеграциялаш орқали фонетик компетенсиясини ривожлантиришга йўналтирилган босқичма  босқич ёндашув асослантириб берилган; 
курсантларнинг типик фонетик хатоларини аниқлашга ва уларни тузатишга ҳамда индивидуал фонетик портрет асосида ўқитишга ёрдам берадиган Прези Десктоп 6.26.0 дастури ёрдамида “Соундс анд cомбинатионс оф соундс”, “Леттерс анд Cомбинатионс оф леттерс” қисмларидан иборат “Траининг пҳонетиc эхерcисес”  номли мултимедиали курс ишлаб чиқиш орқали таълим технологиялари оптималлаштирилган; 
ҳарбий олий таълим муассасалари курсантларининг фонетик компетенсиясини ривожлантириш жараёнига талаффузнинг тўғирланишини босқичма-босқич тарзда амалга ошириш асосида фонетик интерференсияни бартараф этиш бўйича коммуникатив, компетентликка асосланган, диференсиал, интерактив каби махсус лингводидактик ёндашувлар интеграциялаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий ҳарбий таълим муассасалари курсантларининг чет тили фонетик компетенсиясини ривожлантиришнинг лингводидактик асослари бўйича назарий-методологик ва амалий натижалар асосида:
курсантларнинг ҳарбий-профессионал муҳитда (шу жумладан, стрессли ва экстремал шароитларда) фонетик воситалардан самарали фойдаланиш қобилиятини акс эттирувчи ҳамда ҳарбий нутқий актнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олишга ёрдам берадиган функсионал-прагматик компонентни фонетик компетенсиянинг таркибий қисмига қўшиш бўйича таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги Университети, Ўзбекистон Респупликаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси ва Ўзбекистон Республикаси Олий ҳарбий авиасия билим юртлари ўқув жараёнига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2022-йил 15-апрелдаги №3/5-02-000250 сонли маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг 2024-йил 18-ноябр №10258/Б-сонли маълумотномаси). Натижада, курсантларнинг ҳарбий-профессионал фаолиятда, хусусан стрессли ва экстремал шароитларда инглиз тилидан самарали фойдаланиш қобилияти оширилди. Фонетик компетенсиянинг функсионал-прагматик компоненти ҳарбий нутқий актнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиш имконини берди, бу эса курсантларга аниқ ва тушунарли мулоқот қилиш орқали вазифаларни муваффақиятли бажаришга ёрдам берди;
    курсантларнинг инглиз тилини ўрганишида овозли маълумотларни таҳлил қилиш, нутқни идентификасиялашга ёрдам берадиган таништирув-тақдимот, адаптасион-амалий, ассимилясион-реалистик каби талаффузни ўргатиш босқичларини интеграциялаш орқали фонетик компетенсиясини ривожлантиришга йўналтирилган методик ёндашув бўйича таклиф ва тавсиялар “Энглиш пҳонетиcс анд эхерcисес фор селф-студй” номли ўқув қўлланмада ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлигининг 2023-йил 17-июлдаги 314-сонли маълумотномаси). Натижада курсантларда талаффуз кўникмалари ривожлантирилди ва инглиз тилидаги нутқни тушуниш қобилияти оширилди. Ушбу методик ёндашув уларга инглиз тилидаги профессионал фаолиятни янада самарали олиб боришга ёрдам беради;
    курсантларнинг типик фонетик хатоларини аниқлашга ва уларни тузатишга ҳамда индивидуал фонетик портрет асосида ўқитишга ёрдам берадиган Прези Десктоп 6.26.0 дастури ёрдамида “Соундс анд cомбинатионс оф соундс”, “Леттерс анд Cомбинатионс оф леттерс” қисмларидан иборат “Траининг пҳонетиc эхерcисес”  номли мул'тимедиали курс ишлаб чиқиш орқали та'лим технологиялари оптималлаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги Университети, Ўзбекистон Респупликаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси ва Ўзбекистон Республикаси Олий ҳарбий авиасия билим юртлари ўқув жараёнига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2022-йил 15-апрелдаги №3/5-02-000250 сонли маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг 2024-йил 18-ноябр №10258/Б-сонли маълумотномаси). Натижада, курсантларнинг талаффузидаги типик хатолар аниқланди ва бартараф этилди, уларнинг фонетик кўникмалари сезиларли даражада яхшиланди, ҳамда индивидуал фонетик портретлар асосида таълимни ташкил этиш имконияти яратилди. Бу эса ўқув жараёнининг самарадорлигини оширишга ва курсантларнинг инглиз тилида эркин мулоқот қилиш қобилиятини ривожлантиришга хизмат қилди;    
    ҳарбий олий таълим муассасалари курсантларининг фонетик компетенсиясини ривожлантириш жараёнига талаффузнинг тўғирланишини босқичма-босқич тарзда амалга ошириш асосида фонетик интерференсияни бартараф этиш бўйича коммуникатив, компетентликка асосланган, диференсиал, интерактив каби махсус лингводидактик ёндашувлар интеграциялаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги Университети, Ўзбекистон Респупликаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси ва Ўзбекистон Республикаси Олий ҳарбий авиасия билим юртлари ўқув жараёнига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2022-йил 15-апрелдаги №3/5-02-000250 сонли маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг 2024-йил 18-ноябр №10258/Б-сонли маълумотномаси). Натижада, курсантларнинг инглиз тилидаги талаффузи сезиларли даражада яхшиланди. Фонетик интерференсияни бартараф этиш бўйича қўлланилган махсус лингводидактик ёндашувлар, талаффузнинг босқичма-босқич тўғриланиши асосида, курсантларга ўзбек тилидаги талаффуз хусусиятлари таъсирини камайтиришга ва инглиз тилидаги товушларни аниқроқ талаффуз қилишга ёрдам берди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish