Бауетдинов Бердақ Зинатдин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Маҳаллаларда аҳолига хизмат кўрсатишни барқарор ривожлантириш механизмини такомиллаштириш (Нукус шаҳри мисолида)”, 08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Iqt2901
Илмий раҳбар: Нажимов Искандер Пердебаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/2025.27.12.I.04.12.
Расмий оппонентлар: Салаев Санъатбек Камилович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Умиров Ислом Фуркатович, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент архитектура қурилиш университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллаларда аҳолига хизмат кўрсатиш тизимини барқарор ривожлантиришни такомиллаштириш борасида таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шаҳар ҳудудида хизматлар соҳасини иқтисодий-норматив лойиҳалаштириш тамойили таклиф этилган бўлиб, унда маҳаллабай хизмат кўрсатиш объектларининг пиёда қадамлик радиуслари (200-800 метр) ва сиғим квоталари аҳолининг тўлов қобилияти ҳамда капитал сиғимига мутаносиб равишда оптималлаштирилган ва янги массивлардаги тижорат майдонларини дефитсит меёрлари асосида мажбурий тақсимлаш механизми шакллантирилган;
маҳаллабай хизматлар бозорини мақсадли бошқаришнинг ташкилий-услубий таъминоти такомиллаштирилган бўлиб, унда уй-жой фонди хусусиятлари, бозор рисклари ва уч ўлчовли интеграл мезонлар (иқтисодий, ижтимоий, яшил) асосида локал ривожланиш стратегияларини танлашнинг кўп босқичли алгоритми ишлаб чиқилган ва “ҳоким ёрдамчилар” институти учун бозор муваффақиятсизликларини бартараф этувчи компенсатсия дастаклари аниқланган;
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ресурс дотатсияси, хусусий инвесторнинг венчур-тижорат бошқаруви ҳамда бошқарув сервис компанияларининг коммунал аутсорсинг занжири синергиясига асосланган “маҳаллабай сервис марказлари” консептуал модели ишлаб чиқилган бўлиб, унда маҳалла ички ер ресурслари трансфери ҳисобига бошланғич капитал сиғимини оптималлаштириш ҳамда тижорат ва ижтимоий юкка эга бўлган хизмат турлари ўртасидаги номутаносибликни бартараф этувчи табақалаштирилган тарифлаш механизми асосланган;
Нукус шаҳрининг хизматлар соҳаси ривожланиш тенденсиялари ва Қорақалпоғистон Республикасидаги улуши динамик вақтли қаторлар ёрдамида эконометрик моделлаштирилиб, соҳанинг 2030 йилгача бўлган кўп вариантли истиқболли ривожланиш параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
шаҳар ҳудудида хизматлар соҳасини иқтисодий-норматив лойиҳалаштириш тамойили таклиф этилган бўлиб, унда маҳаллабай хизмат кўрсатиш объектларининг пиёда қадамлик радиуслари (200-800 метр) ва сиғим квоталари аҳолининг тўлов қобилияти ҳамда капитал сиғимига мутаносиб равишда оптималлаштирилган ва янги массивлардаги тижорат майдонларини дефицит меъёрлари асосида мажбурий тақсимлаш механизми шакллантирилган. Мазкур таклиф Нукус шаҳар ҳокимлигининг шаҳарсозлик ва режалаштириш жараёнларида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар ҳокимлигининг 2026 йил 17 июндаги 01-19/02-1938-сон маълумотномаси). Натижада, янги массивларда тижорат майдонларини стихияли тақсимланиши бартараф этилиб, аҳолининг кундалик хизматларга бўлган эҳтиёжини маҳалла ичида таъминлаш даражаси 5-7 фоизга ошган;
маҳаллабай хизматлар бозорини мақсадли бошқаришнинг ташкилий-услубий таъминоти такомиллаштирилган бўлиб, унда уй-жой фонди хусусиятлари, бозор рисклари ва уч ўлчовли интеграл мезонлар (иқтисодий, ижтимоий, яшил) асосида локал ривожланиш стратегияларини танлашнинг кўп босқичли алгоритми ишлаб чиқилган ва «ҳоким ёрдамчилари» институти учун бозор муваффақиятсизликларини бартараф этувчи компенсация дастаклари аниқланиб, Нукус шаҳри маҳаллаларида локал ривожланиш стратегияларини танлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар ҳокимлигининг 2026 йил 17 июндаги 01-19/02-1938-сон маълумотномаси). Мазкур ишланмаларнинг татбиқ этилиши шаҳар мақомида локал хизмат кўрсатиш соҳасидаги бозор номутаносибликларини ўз вақтида аниқлаш, тижорат ва ижтимоий мажбуриятларга эга хизмат турлари ўртасидаги фарқларни институтсионал компенсация механизмлари орқали тизимли бартараф этиш имконини берган;
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ресурс дотацияси, хусусий инвесторнинг венчур-тижорат бошқаруви ҳамда бошқарув сервис компанияларининг коммунал аутсорсинг занжири синергиясига асосланган «маҳаллабай микро-сервис марказлари» концептуал модели ишлаб чиқилган бўлиб, унда маҳалла ички ер ресурслари трансфери ҳисобига бошланғич капитал сиғимини оптималлаштириш ҳамда тижорат ва ижтимоий юкка эга бўлган хизмат турлари ўртасидаги номутаносибликни бартараф этувчи табақалаштирилган тарифлаш механизми Нукус шаҳар ҳокимлигининг шаҳарсозлик ва режалаштириш жараёнларида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар ҳокимлигининг 2026 йил 17 июндаги 01-19/02-1938-сон маълумотномаси). Мазкур ишланмаларнинг татбиқ этилиши Нукус шаҳри шароитида ДХШ асосидаги маҳаллабай хизмат кўрсатиш лойиҳаларининг бошланғич капитал сиғимини 10-14% га камайтириш, тижорат ва ижтимоий хизматлар ўртасидаги номутаносибликни бартараф этиш ҳамда лойиҳаларнинг операцион барқарорлигини таъминлаш имконини берган;
Нукус шаҳрининг хизматлар соҳаси ривожланиш тенденциялари ва Қорақалпоғистон Республикасидаги улуши динамик вақтли қаторлар ёрдамида эконометрик моделлаштирилиб, соҳанинг 2030 йилгача бўлган кўп вариантли истиқболли ривожланиш параметрлари Нукус шаҳар ҳокимлигининг мақсадли дастурларни шакллантиришда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар ҳокимлигининг 2026 йил 17 июндаги 01-19/02-1938-сон маълумотномаси). Мазкур прогноз кўрсаткичларининг татбиқ этилиши ҳокимлик томонидан шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг ўрта муддатли мақсадли дастурларини шакллантиришда, тармоқ таркибини оптималлаштиришда ҳамда янги барпо этилаётган массивларнинг хизматлар соҳасидаги кафолатланган сиғимини узоқ муддатли стратегик режалаштиришда қарор қабул қилиш асосларини мустаҳкамлаш имконини берган.