Егамберганова Матлуба Жобборгоновнанинг
фан доктори (DSc) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон матни
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: Хоразм воҳаси ўзбекларининг екологик маданияти: тарихий тараққиёти, етнолокал хусусиятлари, 07.00.07 – Етнография, етнология ва антропология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.DSc/Tar524
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Аширов Адҳамжон Азимбойевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Tar.06.01 рақамли илмий кенгаш қошидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Давлатова Саодат Тиловбердийевна, тарих фанлари доктори, профессор; Турсунов Сайфулла Нарзуллайевич тарих фанлари доктори, профессор; Танийева Гулдона Мамановна, тарих фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот номи: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Хоразм воҳаси ўзбекларининг екологик маданияти: тарихий тараққиёти, етнолокал хусусиятларини тарихий ва замонавий жиҳатларда комплекс тарзда ўрганиш, глобаллашув ҳамда урбанизация шароитида юз бераётган ўзгаришларни таҳлил қилиш орқали миллий екологик меросни сақлаш ва уни ривожлантиришга қаратилган амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Хоразм воҳаси ўзбекларининг екологик маданияти тарихий-етнографик материаллар асосида комплекс таҳлил қилиниб, унда зардуштийлик (табиатни эъзозлаш, сув ва оловни пок сақлаш, оилавий маросимлардаги чекловлар) ҳамда қадимги туркийларнинг табиат (макрокосм) ва инсон (микрокосм) ўртасидаги муносабат, ота – осмон (кўк), она – йер, қуёш, ой билан боғлиқ космогоник қарашлар, исломий поклик ҳамда исроф қилмасликка қаратилган диний-фалсафий ғоялар ўзаро қоришган ҳолда учраши илмий асосланган;
воҳа ўзбекларига хос мавсумий халқ байрам ва сайиллари (дарвешона, қизил гул, қовун, узум сайиллари), Наврўз билан боғлиқ урф-одатлар (ҳашар, дарахт екиш, ҳовлиларни тозалаш, ариқларга ишлов бериш) минтақанинг табиий-географик муҳити, антропоген ландшафти, иқлими, ижтимоий-иқтисодий ҳаёти ва хўжалик фаолияти билан боғлиқликда шаклланганлиги етнографик материаллар асосида аниқланган;
Хоразм воҳаси ўзбекларининг бола тарбияси, никоҳ ҳамда мотам маросимларида сақланиб келган урф-одат ва маросим амалиётлари (“сув сепиш”, “исириқ тутатиш”, ҳовлига дарахт екиш, азадор хонадонда сувни тежаш ва бошқалар) ҳудуднинг табиий-иқлимий шароити билан уйғун шаклланган анъанавий екологик меъёрлар тизими еканлиги аниқланди. Мазкур маросимлар орқали табиат унсурларига еҳтиёткор муносабат, екологик масъулият ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш кўникмаларини авлодлараро узатиб келган воҳага хос етноекологик тарбия механизми мавжудлиги илмий жиҳатдан далилланган;
воҳа аҳолисининг сув билан боғлиқ анъаналари (суғориш навбати, ариқ ва каналларни жамоа бўлиб тозалаш, сувни беҳуда оқизмасликка оид ёзилмаган қоидалар) ҳамда мироб институти тарихий-етнографик манба ва материаллар асосида ўрганилиб, минтақада ўзига хос сувдан фойдаланиш маданияти тизими шаклланганлиги илмий асосда далилланган;
Хоразм воҳасида анъанавий екологик тарбия тизими инсон ва табиат ўртасидаги мувозанатли муносабатларни сақлашда муҳим етноижтимоий вазифани бажарганлиги аниқланиб, екологик билим ҳамда қадриятларнинг бобо-буви, ота-она ва фарзандлар ўртасида авлоддан авлодга узатилиб келинганлиги, мазкур анъанавий узвийликнинг заифлашуви аҳолининг табиий муҳитга муносабатидаги ўзгаришлар ҳамда айрим екологик муаммоларнинг кучайишига таъсир кўрсатганлиги етнологик материаллар асосида исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Хоразм воҳаси ўзбекларининг екологик маданияти: тарихий тараққиёти, етнолокал хусусиятлари” мавзусидаги тарих фанлари доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация ишидаги илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Хоразм воҳаси ўзбекларининг екологик маданияти тарихий-етнографик материаллар асосида комплекс таҳлил қилиниб, унда зардуштийлик (табиатни эъзозлаш, сув ва оловни пок сақлаш, оилавий маросимлардаги чекловлар) ҳамда қадимги туркийларнинг табиат (макрокосм) ва инсон (микрокосм) ўртасидаги муносабат, ота – осмон (кўк), она – йер, қуёш, ой билан боғлиқ космогоник қарашлар, исломий поклик ҳамда исроф қилмасликка қаратилган диний-фалсафий ғоялар ўзаро қоришган ҳолда учраши илмий асосланганланганлиги тўгрисида маълумотлардан қўмита томонидан фойдаланилди. (Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитасининг 2026-йил 30-апрелдаги 37-02-14/825-сонли маълумотномаси) Тадқиқот давомида аниқланган илмий натижалар ва ишлаб чиқилган тавсиялар Қўмита фаолиятида маданий меросни асраш ва тарғиб етиш, турли миллат вакиллари ўртасидаги ўзаро мулоқотни ривожлантириш ҳамда ижтимоий ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлашга қаратилган тадбирларнинг мазмунини бойитишда амалий аҳамият касб етади;
Воҳа ўзбекларига хос мавсумий халқ байрам ва сайиллари (дарвешона, қизил гул, қовун, узум сайиллари), Наврўз билан боғлиқ урф-одатлар (ҳашар, дарахт екиш, ҳовлиларни тозалаш, ариқларга ишлов бериш) минтақанинг табиий-географик муҳити, антропоген ландшафти, иқлими, ижтимоий-иқтисодий ҳаёти ва хўжалик фаолияти билан боғлиқликда шаклланганлиги етнографик материаллар асосида аниқланган. (Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитасининг 2026-йил 30-апрелдаги 37-02-14/825-сонли маълумотномаси) Мазкур диссертациядаги илмий хулоса ва амалий тавсиялардан Қўмитанинг маданий-маърифий алоқалар ҳамда миллатлараро бирдамликни янада мустаҳкамлаш мавзусидаги халқаро конференсия, семинар, давра суҳбатлари, шунингдек, маданий-гуманитар соҳалардаги тадбирларини ташкил етишда фойдаланилиши мумкин;
Хоразм воҳаси ўзбекларининг бола тарбияси, никоҳ ҳамда мотам маросимларида сақланиб келган урф-одат ва маросим амалиётлари (“сув сепиш”, “исириқ тутатиш”, ҳовлига дарахт екиш, азадор хонадонда сувни тежаш ва бошқалар) ҳудуднинг табиий-иқлимий шароити билан уйғун шаклланган анъанавий екологик меъёрлар тизими еканлиги аниқланди. Мазкур маросимлар орқали табиат унсурларига еҳтиёткор муносабат, екологик масъулият ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш кўникмаларини авлодлараро узатиб келган воҳага хос етноекологик тарбия механизми мавжудлиги илмий жиҳатдан далилланган. (“Ўзбекистон Телерадиоканали” давлат муассасасининг 2026-йил 14-апрелдаги 01-33/258-сонли маълумотномаси). Телекўрсатув орқали ёритилган илмий маълумотлар томошабинларнинг мавзу юзасидан тасаввурларини кенгайтириш, тарихий ва маданий жараёнларга оид билимларини бойитишга қаратилган;
Воҳа аҳолисининг сув билан боғлиқ анъаналари (суғориш навбати, ариқ ва каналларни жамоа бўлиб тозалаш, сувни беҳуда оқизмасликка оид ёзилмаган қоидалар) ҳамда мироб институти тарихий-етнографик манба ва материаллар асосида ўрганилиб, минтақада ўзига хос сувдан фойдаланиш маданияти тизими шаклланганлиги илмий асосда далилланган. (“Ўзбекистон Телерадиоканали” давлат муассасасининг 2026-йил 14-апрелдаги 01-33/258-сонли маълумотномаси). Кўрсатувда оммага тақдим етилган илмий материаллар телетомошабинларнинг ушбу мавзу доирасидаги билимларини мустаҳкамлашга хизмат қилади;
Хоразм воҳасида анъанавий екологик тарбия тизими инсон ва табиат ўртасидаги мувозанатли муносабатларни сақлашда муҳим етноижтимоий вазифани бажарганлиги аниқланиб, екологик билим ҳамда қадриятларнинг бобо-буви, ота-она ва фарзандлар ўртасида авлоддан авлодга узатилиб келинганлиги, мазкур анъанавий узвийликнинг заифлашуви аҳолининг табиий муҳитга муносабатидаги ўзгаришлар ҳамда айрим екологик муаммоларнинг кучайишига таъсир кўрсатганлиги етнологик материаллар асосида исботланган. (Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг 2026-йил 5-майдаги 02-03-18/863-сонли далолатномаси) Шунингдек, ишлаб чиқилган илмий-методик тавсиялар мазкур йўналишдаги ўқув-услубий қўлланмалар, махсус курс, семинар-тренинг ва амалий дастурларни такомиллаштиришга хизмат қилади.