Хасанова Наргиза Атҳамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Муаммоли таълим технологияси асосида касбий таълим ўқувчиларининг амалий кўникмаларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.05 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Ped11655.
Илмий раҳбар: Кадирова Гулнора Хасановна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Касбий таълимни ривожлантириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Касбий таълимни ривожлантириш институти ҳузуридаги фан доктори илмий даражасини берувчи, DSc.02/2025.27.12.Ped.01.01.
Расмий оппонентлар: Тўхтаева Зебо Шарифовна педагогика фанлари доктори, профессор, Қўйсинов Одил Алимуротович педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади муаммоли таълим технологияси асосида касбий таълим ташкилотлари ўқувчиларининг амалий кўникмаларини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
муаммоли таълим технологияси асосида касбий таълим ташкилотлари ўқувчиларининг амалий кўникмаларини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари обектив ва субектив педагогик ресурсларни касбий муаммоли вазият орқали фаоллаштириш ҳамда фан мазмуни, ўқув-услубий таъминот ва баҳолашни муаммоли таълимга мувофиқлаштириш орқали такомиллаштирилган;
муаммоли таълим технологияси асосида касбий таълим ташкилотлари ўқувчиларининг амалий кўникмаларини ривожлантиришнинг методик модели ташкилий-функсионал блокка таяниб мақсад, ташкилий-методик, технологик-жараёнли ва баҳоловчи-натижавий компонентлар бирлигида қуриш ҳамда натижани мақсадга мувофиқлаштирувчи икки контурли қайта алоқани киритиш асосида такомиллаштирилган;
касбий таълим ташкилотлари ўқувчиларининг амалий кўникмаларини муаммоли таълим технологияси асосида ривожлантириш методикаси (“Туризм менежменти” фани мисолида) мазмунни касбий вазиятлар асосида қайта қуриш, “Cасе-Реалитй Аналйсис” методининг беш босқичли циклини ўқитишнинг онлайн шакллари (водкаст воситалари) билан уйғунлаштириш орқали ишлаб чиқилган;
касбий таълим ташкилотлари ўқувчиларининг ривожлантириш даражаларини баҳолаш мезонлари мотивацион, когнитив, фаолиятли ва рефлексив кўрсаткичларини касбий муаммоли вазиятда кузатиладиган амалий ҳаракатлар тарзида ифодалаш, ҳар бир мезонга мос ташхис воситасини белгилаш ҳамда жараён ва натижани изчил баҳолаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Муаммоли таълим технологияси асосида касбий таълим ташкилотлари ўқувчиларининг амалий кўникмаларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
муаммоли таълим технологияси асосида касбий таълим ташкилотлари ўқувчиларининг амалий кўникмаларини ривожлантиришнинг дидактик имкониятларини обектив ва субектив педагогик ресурсларни касбий муаммоли вазият орқали фаоллаштирувчи ҳамда фан мазмуни, ўқув-услубий таъминот ва баҳолашни муаммоли таълимга мослаштирувчи шарт-шароитларни асослашга доир таклифлар “Туризм менежменти” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (ЎзбекистонРеспубликаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 25-ноябрдаги 462/5-05-сонли нашр этишга рухсатномаси). Натижада ўқув жараёнида муаммоли касбий муаммоли вазиятлар ва амалий топшириқлар асосида қурилиб, ўқувчиларнинг амалий кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилган;
муаммоли таълим технологияси асосида касбий таълим ташкилотлари ўқувчиларининг амалий кўникмаларини ривожлантиришнинг методик моделини ташкилий-функсионал блокка таяниб мақсад, ташкилий-методик, технологик-жараёнли ва баҳоловчи-натижавий компонентлар бирлиги ҳамда икки контурли қайта алоқа асосида такомиллаштиришга доир таклифлардан Эрасмус+ CБҲЕ дастурининг 101129076-ЭМПОWЕР рақамли лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Тошкент Кимё халқаро университетининг 2025-йил 15-майдаги 11/1903-сон маълумотномаси). Ушбу модел лойиҳа доирасида амалий кўникмаларни ривожлантириш жараёнини мақсаддан натижагача яхлит ва босқичларидан тизим сифатида ташкил этиш имконини берган;
касбий таълим ташкилотлари ўқувчиларининг амалий кўникмаларини муаммоли таълим технологияси асосида ривожлантириш методикасини касбий казуслар, “Cасе-Реалитй Аналйсис” методининг беш босқичли цикли ҳамда водкаст билан уйғунлаштирилган телеконференцион, экскурсиён ва онлайн шакллар асосида такомиллаштиришга доир таклифлар “Туризм менежменти” фан ўқув услубий таъминоти мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 25-ноябрдаги 462/5-05-сонли нашр этишга рухсатномаси). Натижада фан ўқувчиларнинг касбий муаммоларни мустақил ҳал этиш кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилган;
касбий таълим ташкилотлари ўқувчиларида амалий кўникмаларнинг ривожланганлик даражаларини баҳолаш мезонларини касбий муаммоли вазиятда кузатиладиган амалий ҳаракатлар тарзида ифодаланган мотивацион, когнитив, фаолиятли ва рефлексив кўрсаткичлар, ҳар бир мезонга мос ташхис воситалари ҳамда жараён ва натижани изчил баҳолаш асосида такомиллаштиришга доир таклифлар “Туризм менежменти” фан ўқув-методик ҳужжатлар мазмунини такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 25-ноябрдаги 462/5-05-сонли нашр этишга рухсатномаси). Натижада ўқувчиларнинг амалий тайёргарлигини адекват баҳолаш имкониятлари кенгайтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish