Замонова Шаҳло Сафар қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Муаммоли таълим технологиялари асосида физикани ўқитишнинг дидактик самарадорлигини ошириш методикаси, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Ped10032.
Илмий раҳбар: Курбанов Мирзаахмад, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Денов тадбиркорлик ва педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети, PhD.03/2025.27.12.FM/T.15.05.
Расмий оппонентлар: Зайнобиддинов Сирожиддин Зайнобиддинович, ЎзРФА Академиги, физика-математика фанлари доктори, профессор; Қаҳҳаров Сиддиқ Қаҳҳарович, Бухоро давлат университети, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумтаълим мактабларида физикани муаммоли ўқитишнинг дидактик самарадорлигини ошириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
физикани муаммоли ўқитишнинг назарий-методик асослари ўқувчиларнинг ўқув мотивацияси, когнитив фаоллиги, мустақил ва креатив фикрлаши, назарий билимларини амалий вазиятларда қўллаши, муаммоли вазиятларни таҳлил қилиш ва ҳал этиш компетенсияларини ривожлантиришда муаммоли таълимнинг дидактик имкониятлари ҳамда мазкур жараёнларнинг ўзаро боғлиқлигини белгилаш асосида аниқлаштирилган;
муаммоли таълим технологиялари асосида физикани ўқитишнинг дидактик самарадорлигини ошириш модели назарий-методологик, ташкилий-жараён ва баҳолаш компонентларини муаммоли, интегратив, конструктивистик, рефлексив ёндашувлар асосида ўзаро боғлаш, ўқув мақсадларини белгилаш, муаммоли вазиятларни танлаш, уларни ҳал этиш ва ўқув натижаларини баҳолаш жараёнларининг узвийлигини таъминлаш асосида ишлаб чиқилган;
умумтаълим мактабларида физикани муаммоли ўқитиш методикаси муаммоли вазиятларга асосланган топшириқлар, лаборатория тажрибалари, интерфаол методлар ва рақамли таълим воситаларини ўқувчиларнинг муаммони англаш, мустақил ечим излаш, назарий билимларни амалиётда қўллаш, натижаларни таҳлил қилиш, илмий хулоса чиқаришга йўналтирилган билиш фаолияти билан изчил уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
физикани муаммоли ўқитишнинг дидактик самарадорлигини ошириш методикаси ўқувчиларнинг билим сифати, ўқув мотивацияси, когнитив фаоллиги, креатив фикрлаши, мустақил ечим топиш қобилияти ва фанга қизиқишини мажмуавий баҳолашга йўналтирилган мезон, кўрсаткич ва даражаларни диагностик, форматив, сумматив баҳолаш ва мониторинг воситалари билан интеграциялаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумтаълим мактабларида физикани муаммоли ўқитишнинг дидактик самарадорлигини ошириш методикасини ишлаб чиқиш бўйича таклиф ва тавсиялар асосида:
физикани муаммоли ўқитишнинг назарий-методик асослари ўқувчиларнинг ўқув мотивацияси, когнитив фаоллиги, мустақил ва креатив фикрлаши, назарий билимларини амалий вазиятларда қўллаши, муаммоли вазиятларни таҳлил қилиш ва ҳал этиш компетенсияларини ривожлантиришда муаммоли таълимнинг дидактик имкониятлари ҳамда мазкур жараёнларнинг ўзаро боғлиқлигини белгилаш хос жиҳатлари “Физпрактикум” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 21-августдаги “316”-сон буйруғига асосланган №655269 гувоҳнома). Натижада, ўқувчиларда мантиқий-таҳлилий фикрлашни шаклланган;
муаммоли таълим технологиялари асосида физикани ўқитишнинг дидактик самарадорлигини ошириш модели назарий-методологик, ташкилий-жараён ва баҳолаш компонентларини муаммоли, интегратив, конструктивистик, рефлексив ёндашувлар асосида ўзаро боғлаш, ўқув мақсадларини белгилаш, муаммоли вазиятларни танлаш, уларни ҳал этиш ва ўқув натижаларини баҳолаш жараёнларининг узвийлигини таъминлаш асосида ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2025-йил 23-сентябрдаги 01/11-15-640-сон маълумотномаси). Натижада, физикани муаммоли таълим технологиялари асосида ўқитишнинг афзалликлари ва фанлараро интеграцияси таъминланган;
умумтаълим мактабларида физикани муаммоли ўқитиш методикаси муаммоли вазиятлар асосидаги топшириқлар, кейслар, аналитик-таҳлилий ишланмалар, лаборатория тажрибалари, интерфаол методлар ва рақамли таълим воситаларини ўқувчиларнинг муаммони англаш, мустақил ечим излаш, назарий билимларни амалий фаолиятда қўллаш, натижаларни таҳлил қилиш ва илмий хулоса чиқаришга йўналтирилган билиш фаолияти билан изчил уйғунлаштириш асосида ишлаб чиқилган ва умумтаълим мактабларининг танлов синфларида илмий жиҳатдан сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2025-йил 23-сентябрдаги 01/11-15-640-сон маълумотномаси). Натижада, физика дарсларини ташкил этишнинг методик модели тажриба – синов орқали самарадорлиги аниқланган;
физикани муаммоли ўқитишнинг дидактик самарадорлигини ошириш методикаси ўқувчиларнинг билим сифати, ўқув мотивацияси, когнитив фаоллиги, креатив фикрлаши, мустақил ечим топиш қобилияти ва фанга қизиқишини мажмуавий баҳолашга йўналтирилган мезон, кўрсаткич ва даражаларни диагностик, форматив, сумматив баҳолаш ҳамда мониторинг воситалари билан интеграциялаш асосида такомиллаштирилиб умумтаълим мактабларининг танлов синфларида физика ўқитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2025-йил 23-сентябрдаги 01/11-15-640-сон маълумотномаси), Натижада, ўқувчиларнинг билим сифати, креатив фикрлаш даражаси, мустақил ечим топиш қобилиятлари ривожлантирилган.