Кушанова Дилфуза Убайдуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Марказий Осиёда тарихий – маданий жараёнлар ва уларнинг минтақа сивилизацияси ривожидаги аҳамияти (қадимги ва илк ўрта асрлар даври мисолида), 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Tar19
Илмий раҳбар: Мавлонов Ўктам Махмасобирович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети.
DSc.03/2025.27.12.Tar.11.01
Расмий оппонентлар: тарих фанлари доктори (DSc), профессор Раимқулов Абдисабур Аззамович, тарих фанлари доктори (DSc), доцент Хушвақтов Наби Олимович
Йетакчи ташкилот: Бухоро давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Марказий Осиёдаги тарихий-маданий жараёнларни қадимги давр ва илк ўрта асрлар мисолида илмий ўрганиш асосида, ушбу жараёнларнинг минтақа сивилизацияси ривожидаги аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Маҳаллий ва хорижий илмий мактабларда Марказий Осиё етномаданияти йўналиши, хусусан, манбалар таржимаси, қадимги шаҳарлар тавсифи, йўллар картографияси ва аҳолининг етник таркиби таҳлилини олиб бориш усулларига айнан қадимги давр ва илк ўрта асрларда асос солинганлиги, улар минтақанинг кейинги босқичдаги сивилизациялари ривожига замин яратганлиги очиб берилган;
Марказий Осиёда илк сайёҳларнинг ташрифи ва сафарлари давомида минтақа тарихи, маданияти ва етнографиясининг кенг ёритиб берилиши ўрта асрларда хорижлик сайёҳлар ва олимлар эътиборини қаратганлиги ва илк ренессанс учун замин яратишда муҳим рол ўйнаганлиги аниқланган;
хўжалик алоқалари, хусусан, хом-ашё ва янги еҳтиёжлар (озиқ-овқат, янги йерларни ўзлаштириш, металл конларини излаб топиш, табиий офатлардан қочиш)нинг юзага келиши натурал хўжаликдан воз кечиб, янги пул бирликлари ва савдо-сотиқ алоқаларини ривожлантирганлиги, кейинчалик халқаро елчилик муносабатларига асос бўлиб хизмат қилганлиги кўрсатиб берилган;
“етнос”, “етногенез”, “миллат” ва бошқа етнологияга оид атамалар таҳлили асосида минтақада содир бўлган етномаданий жараёнлар асоси шаклланганлиги, минтақа хақларининг енг қадимги аждодларига оид муҳим маълумотлар аниқланиб, илмий истеъмолга киритилганлиги ҳамда Марказий Осиё сивилизацияси ривожига муҳим ҳисса бўлиб қўшилганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Марказий Осиёда етномаданий жараёнлар ва уларнинг минтақа сивилизацияси ривожидаги аҳамиятини ўрганишга доир тадқиқот натижалари асосида:
Маҳаллий ва хорижий илмий мактабларда Марказий Осиё етномаданияти йўналиши, хусусан, манбалар таржимаси, қадимги шаҳарлар тавсифи, йўллар картографияси ва аҳолининг етник таркиби таҳлилини олиб бориш усулларига айнан қадимги давр ва илк ўрта асрларда асос солинганлиги, улар минтақанинг кейинги босқичдаги сивилизациялари ривожига замин яратганлигига доир хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалида фаолиятида, хусусан 2024-йилда ефирга узатилган “Етно” кўрсатувининг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилди (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2024-йил 16-декабрдаги 06-281764-сон маълумотномаси). Натижада Марказий Осиёда етносларнинг жойлашуви, тарихий-географик таҳлили, уларнинг маданий-хўжалик алоқаларига доир маълумотларни аниқлаштиришга хизмат қилган;
Марказий Осиёда илк сайёҳларнинг ташрифи ва сафарлари давомида минтақа тарихи, маданияти ва етнографиясининг кенг ёритиб берилиши ўрта асрларда хорижлик сайёҳлар ва олимлар эътиборини қаратганлиги ва илк ренессанс учун замин яратишда муҳим рол ўйнаганлиги ҳақидаги назарий мулоҳазалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалида ефирга узатилган “Етно” кўрсатувининг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилди (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2024-йил 16-декабрдаги 06-281764-сон маълумотномаси). Натижада телетомошабинларда Марказий Осиёда турли даврларда сайёҳларнинг ташрифи ва сафарлари давомида минтақа тарихи, маданияти ва етнографиясининг кенг ёритиб берилиши, ўрта асрларда хорижлик сайёҳлар ва олимлар эътиборини қаратганлиги ҳақидаги тасаввурларини кенгайтиришга хизмат қилган;
хўжалик алоқалари, хусусан, хом-ашё ва янги еҳтиёжлар (озиқ-овқат, янги йерларни ўзлаштириш, металл конларини излаб топиш, табиий офатлардан қочиш)нинг юзага келиши натурал хўжаликдан воз кечиб, янги пул бирликлари ва савдо-сотиқ алоқаларини ривожлантирганлиги, кейинчалик халқаро елчилик муносабатларига асос бўлиб хизмат қилганлиги Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фондининг миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик тамойилларини сақлаш ва янги давр талаблари асосида ривожлантириш билан боғлиқ дастурларини жорий қилишда фойдаланилди (Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фондининг 2023-йил 11-ноябрдаги 01-51/11-23-сонли маълумотномаси). Натижада “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди илмий лойиҳаларнинг самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
“етнос”, “етногенез”, “миллат” ва бошқа етнологияга оид атамалар таҳлили асосида минтақада содир бўлган етномаданий жараёнлар асоси шаклланганлиги, минтақа хақларининг енг қадимги аждодларига оид муҳим маълумотлар аниқланиб, илмий истеъмолга киритилганлиги ҳамда Марказий Осиё сивилизацияси ривожига муҳим ҳисса бўлиб қўшилганлиги тўғрисидаги маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси маданий мерос Агентлиги фаолиятида кенг фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси маданий мерос Агентлигининг 2023-йил 19-октябрдаги 02-05/3764-сон маълумотномаси). Натижада Самарқанд Давлат музей-қўриқхонасида илмий ахборот ва илмий-оммабоп маълумотлар самарадорлигини оширишга хизмат қилган.