Шайзаков Шодияр Ибрагимовичнинг 
юридик фанлар доктори (DSc) ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Фуқаролик процессида суд ҳужжатларини юқори инстанцияда қайта кўриш институтининг назарий ва амалий муаммолари”, 12.00.04 - Фуқаролик процессуал ҳуқуқи. Иқтисодий процессуал ҳуқуқи. Ҳакамлик жараёни ва медиация. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.DSc/Yu289.
Илмий раҳбар: Мамасиддиқов Музаффаржон Мусажонович, юридик фанлар доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, DSc.24/2025.27.12.Yu.01.01
Расмий оппонентлар: юридик фанлар доктори, профессор Хабибуллаев Давлатжон Юлчибоевич, юридик фанлар доктори Сафоева Садоқат Мусоевна, юридик фанлар доктори, профессор Синдоров Комил Ойдинович.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади фуқаролик процессида суд ҳужжатларини юқори инстанцияда қайта кўриш институтининг назарий ва амалий муаммоларига қаратилган назарий хулосалар ва қонунчиликни ривожлантиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
биринчи инстанция судларининг қонуний кучга кирмаган ҳал қилув қарорлари, ажрим ва қарорлари устидан апелляция шикоятини (протестини) бериш тартиби, апелляция шикоятига (протестига) илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар, биринчи инстанция суди томонидан иш судга тааллуқлилик тўғрисидаги қоидалар бузилган ҳолда кўриб чиқилган бўлса, ҳал қилув қарорини бекор қилишга ва иш материалларини судга тааллуқлилигига кўра апелляция инстанциясига ишни бошқа судга юбориш ваколатини бериш кераклиги асослантирилган; 
апелляция инстанциясида прокурор, юқори турувчи прокурор прокурорнинг иштирокида кўрилган иш бўйича ёки қонунда прокурорнинг иштирок этиши назарда тутилган бўлиб, бироқ у суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмасдан кўрилган иш бўйича биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирмаган суд ҳужжати устидан апелляция протести келтиришга ҳақли эканлиги асослантирилган;
биринчи инстанция судларининг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарорлари, ажрим ва қарорлари устидан кассация шикояти (протести) бериш ҳуқуқини кенгайтириш, кассация шикоятларини (протестларини) кўрадиган судлар тоифасини аниқ белгилаш, кассация шикоятини (протестини) бериш тартиби, кассация шикояти (протести) бериш муддатларининг процессуал тартибларини белгилаш лозимлиги асослантириб берилган;
кассация инстанциясида прокурорнинг иштирокисиз кўрилган иш бўйича кассация протестига ФПК 403-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган шахсларнинг мазкур протестни келтиришга асос бўлиб хизмат қилган мурожаатининг кўчирма нусхаси илова қилиниши, бундан қонунда прокурорнинг иштирок этиши назарда тутилган бўлиб, бироқ у суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмасдан кўрилган ишлар бундан мустасно эканлиги асослаб берилган;
кассация инстанцияси суди фуқаролик ишини кассация тартибида кўраётганда суд ҳужжатларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириши учун судга тақдим этилган янги далилларни ўрганиб чиқиши ва янги фактларни аниқлаши, кассация инстанцияси суди биринчи инстанция суди томонидан иш ҳужжатлари тўлиқ ўрганилганлигини важ қилиб, ишни фақатгина шикоят (протест) доирасида кўриб чиқишга ҳақли эмаслиги, суд кассация босқичида суд ҳужжатини тўлиқ ҳажмда текшириб чиқиши шартлиги асослантирилган;        
фуқаролик процессида апелляция тушунчаси, апелляция протести, апелляция институтининг асосий мақсади, апелляция босқичи фуқаролик процессуал ҳуқуқининг мустақил институти сифатида унинг ўзига хос хусусиятлари, апелляция шикоятидан воз кечиш ҳамда ишни апелляция тартибида кўришда арз қилинган талаблардан воз кечиш тартиби ва оқибатлари, апелляция инстанциясида ишни кўриш босқичлари, суднинг ҳал қилув қарорини ўзгартириш билан боғлиқ илмий-назарий тушунчалар ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалардан қуйидагиларда фойдаланилган:  
биринчи инстанция судларининг қонуний кучга кирмаган ҳал қилув қарорлари, ажрим ва қарорлари устидан апелляция шикоятини (протестини) бериш тартиби, апелляция шикоятига (протестига) илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар, биринчи инстанция суди томонидан иш судга тааллуқлилик тўғрисидаги қоидалар бузилган ҳолда кўриб чиқилган бўлса, ҳал қилув қарорини бекор қилишга ва иш материалларини судга тааллуқлилигига кўра апелляция инстанциясига ишни бошқа судга юбориш ваколатини беришга оид таклифидан Ўзбекистон Республикасининг “Суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 25.12.2023 йилдаги  ЎРҚ-887-сонли Қонунининг 1-моддаси, 15, 17, 21 - бандларини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 28.07.2025 йилдаги №3/дн-157-сонли далолатномаси). Мазкур таклифларнинг жорий этилиши суд амалиётида биринчи инстанция судларининг қонуний кучга кирмаган суд ҳужжатларида йўл қўйилган хатоларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этишга олиб келган;
апелляция инстанциясида прокурор, юқори турувчи прокурор прокурорнинг иштирокида кўрилган иш бўйича ёки қонунда прокурорнинг иштирок этиши назарда тутилган бўлиб, бироқ у суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмасдан кўрилган иш бўйича биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирмаган суд ҳужжати устидан апелляция протести келтиришга ҳақли эканлиги ҳақидаги таклифидан Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига судларда ишларни кўришда прокурорнинг ваколатларини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 30.09.2024 йилдаги ЎРҚ-968-сонли Қонунининг 1-моддаси, 1-бандини шакллантиришда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 02.06.2026 йилдаги 045-08/2148-сонли далолатномаси). Ушбу таклифнинг инобатга олиниши прокурорлар томонидан қонуний кучга кирмаган биринчи инстанция судларининг қарорларини апелляция муддатида ўрганиб чиқиш ва йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш орқали фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилган;
биринчи инстанция судларининг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарорлари, ажрим ва қарорлари устидан кассация шикояти (протести) бериш ҳуқуқини кенгайтириш, кассация шикоятларини (протестларини) кўрадиган судлар тоифасини аниқ белгилаш, кассация шикоятини (протестини) бериш тартиби, кассация шикояти (протести) бериш муддатларининг процессуал тартибларини белгилаш тўғрисидаги таклифидан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 25.12.2023 йилдаги  ЎРҚ-887-сонли Қонунининг 1-моддаси, 23 - бандига асос сифатида киритилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 28.07.2025 йилдаги №3/дн-157-сонли далолатномаси). Мазкур таклифнинг амалга оширилиши фуқаролик судлари томонидан суд амалиётида учраётган процессуал муаммоларни бартараф этишга олиб келган; 
кассация инстанциясида прокурорнинг иштирокисиз кўрилган иш бўйича кассация протестига ФПК 403-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган шахсларнинг мазкур протестни келтиришга асос бўлиб хизмат қилган мурожаатининг кўчирма нусхаси илова қилиниши, бундан қонунда прокурорнинг иштирок этиши назарда тутилган бўлиб, бироқ у суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмасдан кўрилган ишлар бундан мустасно эканлиги тўғрисидаги таклифлари Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига судларда ишларни кўришда прокурорнинг ваколатларини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 30.09.2024 йилдаги ЎРҚ-968-сонли Қонунининг 1-моддаси, 5-бандини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 11.03.2026 йилдаги 27/2-103-26-сонли далолатномаси). Ушбу таклифларнинг жорий этилиши суд муҳокамасида прокурор иштирокининг самарадорлигини оширишга, ташкилий-ҳуқуқий тартибга солишга, фуқаролик ишларининг қонуний, асосли ва адолатли ҳал этилишига хизмат қилган;   
кассация инстанцияси суди фуқаролик ишини кассация тартибида кўраётганда суд ҳужжатларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириши учун судга тақдим этилган янги далилларни ўрганиб чиқиши ва янги фактларни аниқлаши, кассация инстанцияси суди биринчи инстанция суди томонидан иш ҳужжатлари тўлиқ ўрганилганлигини важ қилиб, ишни фақатгина шикоят (протест) доирасида кўриб чиқишга ҳақли эмаслиги, суд кассация босқичида суд ҳужжатини тўлиқ ҳажмда текшириб чиқиши шартлиги ҳақидаги таклифлари Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 25.12.2023 йилдаги ЎРҚ-887-сонли Қонунининг 1-моддаси, 28-бандини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 02.06.2026 йилдаги 045-08/2148-сонли далолатномаси). Мазкур таклифнинг амалга оширилиши кассация босқичида фуқаролик ишларини тўлиқ кўриб чиқилишини ва суд амалиётида учраётган процессуал муаммоларни бартараф этишга олиб келган;  
фуқаролик процессида апелляция тушунчаси, апелляция протести, апелляция институтининг асосий мақсади, апелляция институти фуқаролик процессуал ҳуқуқининг мустақил босқичи сифатида унинг ўзига хос хусусиятлари, апелляция шикоятидан воз кечиш ҳамда ишни апелляция тартибида кўришда арз қилинган талаблардан воз кечиш тартиби ва оқибатлари, апелляция инстанциясида ишни кўриш босқичлари, суднинг ҳал қилув қарорини ўзгартириш билан боғлиқ илмий-назарий тушунчаларига оид концептуал ғоя ва таклифлари “Фуқаролик процессуал ҳуқуқи” дарслигида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 13.05.2022 йилдаги 166-сонли буйруғи ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 10.03.2026 йилдаги 30/5-47291/26-сонли далолатномаси). Ушбу концептуал ғоя ва таклифлар мазкур мутахассислик бўйича таълим олаётган тингловчи, талабалар, магистрант ва амалиёт ходимларининг фуқаролик ишлари бўйича апелляция инстанцияси суди ҳақида билим, ўқув ва амалий кўникмаларининг шаклланиши ва ривожланишига хизмат қилган.  
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish