Имомов Отамурод Нормаматович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Суғориладиган тупроқларнинг кимёвий ифлосланиш ҳолати ва уларни индикаторлар асосида  унумдорлик кўрсаткичларини баҳолаши (Навоий вилояти саноат ҳудудлари мисолида)», 03.00.13 – Тупроқшунослик, 11.00.05 - Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш  (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/B1533. 
Илмий раҳбар: Фахрутдинова Машкура Фазлиддиновна, биология фанлари номзоди, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий  университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.B/Qx.01.16. 
Расмий оппонентлар: Собитов Ўлмас Тожаҳмедович, биология фанлари доктори, катта илмий ходим; Бойназаров Бахрон Раимович, биология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Навоий вилояти саноат ҳудудларида тарқалган суғориладиган тақир-ўтлоқи, ўтлоқи-аллювиал тупроқларнинг сифати, соғломлиги унумдорлигини баҳолашда уларнинг тупроқ индикаторлар тизими орқали  физик, кимёвий ва биологик хоссаларидаги ўзгаришларни аниқлаш ҳамда экологик ҳолатини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:  
Навоий шаҳри саноат ҳудудларида тарқалган суғориладиган тақир-ўтлоқи ва ўтлоқи-аллювиал тупроқларнинг кимёвий ифлосланиш даражаси геокимёвий ёндашув асосида баҳоланиб, уларнинг экологик хавф ва фон ҳудудларига дифференциаллашув қонуниятлари илмий жиҳатдан асосланган; 
кимёвий ифлосланиш таъсирида суғориладиган тупроқларнинг геокимёвий ҳолати Кларк консентрацияси ва Кларк тарқалиш коеффициентлари асосида баҳоланиб, потенсиал токсик элементларнинг аккумуляцияси, миграцияси ҳамда тупроқнинг физик, кимёвий ва биологик хоссаларининг ўзгариш қонуниятлари аниқланган; 
тадқиқот ҳудудига хос тупроқ-иқлим ва техноген шароитлар инобатга олинган ҳолда тупроқ сифати (ЦИ), тупроқ соғломлиги (ЦИ*) ҳамда тупроқ унумдорлигини (ТУИ) тавсифловчи индикаторлар тизими маҳаллий шароитга мослаштирилган; 
индикаторларнинг диагностик чегаралари ва баҳолаш мезонлари илмий жиҳатдан аниқлаштирилиб, уларни интеграциялаш асосида тупроқларнинг экологик ҳолатини комплекс тавсифлаш имконини берувчи интеграл баҳолаш тизими ишлаб чиқилган;
кимёвий ифлосланишга учраган суғориладиган тупроқларнинг экологик хавфлилик даражасини аниқлашнинг геокимёвий-индикаторли ёндашуви такомиллаштирилди. Замонавий геоахборот тизимлари (ГИС) имкониятларидан фойдаланиш орқали ифлосланишнинг фазовий тарқалишини акс эттирувчи йирик 1:10 000 масштабли экологик хавф харитаси ишлаб чиқилган;
саноат таъсирига учраган суғориладиган тупроқларнинг экологик мониторингини ташкил этиш, тупроқ сифати, соғломлиги ва унумдорлигини комплекс баҳолаш ҳамда  йер ресурсларидан барқарор фойдаланишни таъминлашга қаратилган илмий-амалий экологик ёндашуви такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  Навоий вилояти саноат ҳудудларида тарқалган суғориладиган тақир-ўтлоқи ва ўтлоқи-аллювиал тупроқларнинг кимёвий ифлосланиш ҳолати ва уларнинг индикаторлар асосида унумдорлик кўрсаткичларини баҳолаш бўйича олинган илмий ва амалий натижалар асосида:
саноат ҳудудида тарқалган суғориладиган тақир-ўтлоқи ва ўтлоқи аллювиал  тупроқларнинг кимёвий ифлосланиш ҳолати ва уларни индикаторлар асосида  унумдорлик кўрсаткичларини баҳолаш бўйича “Суғориладиган тупроқларнинг кимёвий ифлосланиш ҳолати ва уларни индикаторлар асосида  унумдорлик кўрсаткичларини баҳолаш” (Навоий вилоят саноат ҳудудлари мисолида)  номли тавсиянома Навоий вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигида амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2026-йил 25-февралдаги 05/05-04-233-сон маълумотномаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2026-йил 11-февралдаги 04-03/1-03/03-1355-сон маълумотномаси). Натижада, кимёвий ифлосланган тупроқларнинг унумдорлигини баҳолаш асосида экологик тадбирларни ишлаб чиқиш имконини берган;
саноат ҳудудларида кимёвий ифлосланган тупроқ хоссаларини ўзгаришини индикаторлар асосида баҳолаш учун тупроқ сифати индекси, тупроқ соғломлиги индекси ҳамда тупроқ унумдорлиги индекси Навоий вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси ва Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигида амалиётга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2026-йил 25-февралдаги 05/05-04-233-сон маълумотномаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2026-йил 11-февралдаги 04-03/1-03/03-1355-сон маълумотномаси). Натижада кимёвий ифлосланган тупроқларнинг сифати, соғломлиги индекси ҳамда тупроқ унумдорлиги индекси асосида баҳолаш имконини берган;
тадқиқот ҳудуди тупроқларининг кимёвий ифлосланишини кўрсатувчи кимёвий, физик ва биологик хоссаларига асосланган 19 та индикатор тури аниқланган, элементларнинг Кларк консентрацияси ва тарқалиш коеффициентлари Навоий вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигида амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2026-йил 25-февралдаги 05/05-04-233-сон маълумотномаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2026-йил 11-февралдаги 04-03/1-03/03-1355-сон маълумотномаси). Натижада кимёвий ифлосланган тупроқларнинг сифати индекси, тупроқ соғломлиги индекси ҳамда тупроқ унумдорлиги индекси асосида баҳолаш имконини берган;
тадқиқот ҳудуди тупроқларининг кимёвий ифлосланишини кўрсатувчи кимёвий, физик ва биологик хоссаларига асосланган тадқиот ҳудуди тупроқларини кимёвий ифлосланиши ва экологик хавф даражалари бўйича 1:10 000 масштабли хариталари Навоий вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармасида амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2026-йил 25-февралдаги 05/05-04-233-сон маълумотномаси). Натижада ушбу харита саноат ҳудудини кимёвий ифлосланишини ва экологик хавф даражаларини баҳолаш имкониятини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish