Палуаниязов Халмухаммед Аитжановичнинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Охрана личной конфиденциальной информации в гражданском праве и совершенствование её использования”, 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/B2014.3-4.Yu9
Илмий раҳбар: Оманбай Окюлов, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/2025.27.12.Yu.01.03.
Расмий оппонентлар: Гулямов Саид Саидахрарович юридик фанлар доктори, профессор, Ҳамроқулов Баходир Мамашарипович юридик фанлар доктори, профессор, Кулдашев Нуриддин Абдуганийевич юридик фанлар доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади шахсий конфиденсиал ахборотнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш, уни муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланишни такомиллаштиришга оид илмий хулосаларни ишлаб чиқиш, шунингдек, мазкур соҳадаги қонунчиликни ривожлантиришга қаратилган таклиф ва тавсияларни шакллантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тегишли маълумотлардан фойдаланиш имкониятига ега бўлиш асосига қараб ҳар бир субъектнинг ҳуқуқий ваколатлари ҳажмини белгиловчи шахсий конфиденсиал ахборотнинг “дастлабки” ва “ҳосила” егаси назарий конструксияси асослантирилган;
шахсий конфиденсиал ахборот егаси шартнома асосида ўз маълумотларидан фойдаланиш имкониятини бошқа шахсларга тақдим етишга ҳақли бўлиши, бироқ уларнинг устидан назорат қилишга доир бегоналаштирилмайдиган ваколатини йўқотмаслиги сабабли, мазкур ахборот шахсий номулкий неъмат белгилари билан бир қаторда фуқаролик муомаласида шартли равишда чекланган ҳолда иштирок етиш хусусиятларини ўзида мужассамлаштирувчи неъмат сифатида гибрид фуқаролик-ҳуқуқий табиатга ега еканлиги асослантирилган;
ҳосила егасининг императив ва беғараз хусусиятга егалиги, шунингдек, асосий шартноманинг тақдиридан мустақиллиги билан ажралиб турувчи ҳимоя мажбуриятининг мустақил ҳуқуқий конструксияси асослантирилган;
юридик шахснинг ишчанлик обрўси асосий ўрин егаллайдиган, хизмат биноларининг дахлсизлиги ва хизмат ёзишмалари сири еса ундан келиб чиқадиган шакллар сифатида намоён бўладиган шахсий ахбороти назарияси асослантирилган;
шахсий конфиденсиал ахборот турларини ахборот ташувчиси бўлган субъект, маълумотларнинг мазмуни, конфиденсиаллик даражаси ва келиб чиқиш манбаси каби тўртта мустақил мезон асосида таснифлаш зарурати асослантирилган;
шахсий конфиденсиал ахборотдан шартномадан ташқари фойдаланишда айбни аниқлашга маълумотлардан фойдаланиш имкониятининг вужудга келиш асосига қараб табақалаштирилган тарзда ёндашиш зарурати асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Шахсий конфиденсиал ахборотни муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланишни такомиллаштириш соҳасида ишлаб чиқилган тизимли ҳамда амалий таклифлардан қуйидагиларда фойдаланилган:
шахсий конфиденсиал ахборотнинг таркибий қисми бўлган шахсга доир маълумотлардан фақат уларнинг егаси розилиги асосида фойдаланилиши лозимлиги ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2015-йил 9-декабрдаги ЎРҚ–395-сон “Електрон ҳукумат тўғрисида”ги Қонуни 12-моддасининг учинчи қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2016-йил 18-октабрдаги 06-18/651-сон далолатномаси). Мазкур таклиф шахсий конфиденсиал ахборот егаси томонидан унинг муҳофаза қилиниши ва назорат етилишини таъминловчи қўшимча чора сифатида хизмат қилган;
фуқаронинг сайловчилар рўйхатларида фойдаланиладиган ўз шахсига доир маълумотлари устидан назорат қилиш механизмини мустаҳкамлаш ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019-йил 23-июлдаги 924-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказувчи участка сайлов комиссияларининг фаолияти тартиби тўғрисида низом”нинг 45-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2020-йил 2-декабрдаги 518/2-сон далолатномаси). Мазкур таклиф фуқароларга ўзлари ҳақидаги маълумотларни текшириш ва улардаги ноаниқликларни тузатиш имконини берган;
шикоят билан мурожаат қилган шахс тўғрисидаги маълумотларни унинг ёзма розилигисиз ошкор етишга йўл қўйилмаслиги ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019-йил 23-июлдаги 924-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссияларининг фаолияти тартиби тўғрисида низом”нинг 83-банди ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказувчи участка сайлов комиссияларининг фаолияти тартиби тўғрисида низом”нинг 105-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2020-йил 2-декабрдаги 518/2-сон далолатномаси). Мазкур таклиф ҳосила ега – сайлов комиссиясининг ҳимоя мажбуриятининг муайян ифодаси бўлиб, шикоят билан мурожаат қилган шахснинг шахсга доир маълумотлари барча даражадаги сайлов комиссияларида муҳофаза қилинишини таъминлаган;
солиқ тўловчига оид ҳисоб маълумотлари нафақат унинг ўзи тақдим етган маълумотлар, балки бошқа давлат органларидан келиб тушган маълумотлар асосида ҳам шакллантирилиши принсипини мустаҳкамлаш, шунингдек, ҳимоя мажбурияти принсипини солиқ сиридан фойдаланиш имкониятига ега бўлган ташкилотларнинг мансабдор шахслари ва фуқароларга нисбатан ҳам татбиқ етиш ҳақидаги таклифлар “Солиқ тўловчилар тўғрисида ҳисоб маълумотларини юритиш, бу маълумотларни учинчи шахсларга тақдим етиш, шунингдек солиқ тўловчиларнинг айрим тоифалари учун маълумотлар таркибини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом”нинг 1 ва 29–31-бандларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (рўйхат рақами 3237, 2020-йил 30-май; Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2021-йил 12-мартдаги 15/3-18401-сон далолатномаси). Мазкур таклифлар шахсий конфиденсиал ахборотнинг идоралараро алмашинувини тартибга солишга хизмат қилган, солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумотларнинг конфиденсиаллигини таъминлаш ҳамда уларнинг йўқотилиши ёки ошкор етилиши учун жавобгарлик механизмини белгилаган. Ушбу механизмнинг юридик шахс бўлган солиқ тўловчиларга нисбатан ҳам татбиқ етилиши юридик шахснинг шахсий ахбороти назарияси мазкур соҳага ҳам тааллуқли еканлигини тасдиқлаган;
субъектнинг шахсга доир маълумотларига ишлов бериш учун аввал берган розилигини чақириб олиш ҳуқуқини мустаҳкамлаш, шунингдек, кучайтирилган ҳимояни талаб етадиган махсус шахсга доир маълумотларнинг ёпиқ рўйхатини қонунчиликда белгилаш ҳақидаги таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2019-йил 2-июлдаги ЎРҚ–547-сон “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги Қонунининг 21 ва 25-моддаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021-йил 27-февралдаги 06-10/362-сон далолатномаси). Мазкур таклифлар субъектга учинчи шахсларнинг маълумотлар базаларидаги ўз шахсига доир маълумотларининг кейинги тақдирини назорат қилиш имконини берган ҳамда фуқароларнинг махсус маълумотларини табақалаштирилган тартибда муҳофаза қилишни таъминлаган. Бу еса диссертант томонидан таклиф етилган шахсий конфиденсиал ахборотни конфиденсиаллик даражасига кўра таснифлашнинг амалий ифодаси ҳисобланади;
фуқароларнинг шахсий ҳаёти дахлсизлигини бузганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарликни, шу жумладан, оғирлаштирувчи ҳолатларни – қилмишнинг ғаразли ниятларда, хавфли ретсидивист томонидан содир етилганлиги ёки оғир оқибатларга олиб келганлигини ҳисобга олган ҳолда кучайтириш ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 46¹-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 141¹-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган. Мазкур моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2016-йил 23-сентабрдаги ЎРҚ–411-сон “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни билан киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2016-йил 18-октабрдаги 06-18/651-сон далолатномаси). Мазкур таклиф фуқаролик ҳуқуқида шахсий ва оилавий сирни муҳофаза қилиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган.