Зокирова Дилноза Фазлиддин қизи нинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Cарабидае оиласи қўнғизларида айрим морфологик белгилар вариасиясининг қиёсий таҳлили”, 03.00.06 – Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/B1701.
Илмий раҳбар: Қудратов Жасур Асилбекович, биология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/2025.27.12.B.09.10.
Расмий оппонентлар: Мусаев Дилшод Мухаммаджанович, биология фанлари номзоди, доцент; Медетов Максет, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Cарабидае оиласи вакилларида морфометрик кўрсаткичлар ва уларнинг вариасиясини аниқлаш ҳамда унга жинсий хусусиятлар ва баландлик минтақаларнинг таъсирини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк маротаба Cарабидае оиласининг 5 та тури (Аcинопус лаевигатус, Забрус морио, Псеудотапҳохенус жувенcус, Мачозетус леҳманни ва М. cонсиннус) морфометрик таҳлилдан ўтказилган ва морфометрик кўрсаткичлари вариасияси аниқланган;
визилдоқ қўнғизларда турли тана қисмларининг ўзаро боғлиқлик даражалари аниқланган, бошнинг узунлиги мустақил ўзгарувчан ва энг юқори вариасияга эга эканлиги ҳамда экологик филтрасия таъсирига берилувчан асосий белги эканлиги асослаб берилган;
илк бор Марказий Осиёнинг эндемик Мачозетус авлоди турлари морфометрик ва молекуляр генетик таҳлилдан ўтказилган, уларнинг морфологик ва генетик фарқлари, ўзгарувчанлик хусусиятлари очиб берилган ҳамда авлоднинг филогенетик ўрнини кўрсатиб берилган;
Cарабидае оиласи вакиллари жинсий диморфизмида морфометрик кўрсаткичлар ва улар вариасияси ҳал қилувчи омил эмаслиги асосланган;
Cарабидае оиласи вакиллари морфометрик кўрсаткичларнинг баландлик минтақалари бўйлаб ўзгарувчанлик қонуниятлари очиб берилган ҳамда Бергман қоидасига бўйсунмаслиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Cарабидае оиласи қўнғизларида айрим морфологик белгилар вариасиясининг қиёсий таҳлили юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
молекуляр-генетик тадқиқотлар натижасида Марказий Осиё эндемик турларининг мДНК (CОИ) соҳаси нуклеотидлар кетма-кетлиги бўйича олинган маълумотлар Биотехнологик ахборотлар миллий маркази (НCБИ) базасига жойлаштирилган (Биотехнологик ахборотлар миллий марказининг 2024-йил 14-февралдаги маълумотномаси). Натижада, Мачозетус cонсиннус тури учун - ПП337088, ПП337089; Эоcартерус чодшентиcус тури учун - ПП337090, ПП337091, ПП337092, Сcаритес буcида тури учун - ПП337087 идентификасия рақамлари олинган ва улар халқаро миқёсда турларни аниқлаш ва филогениясини ўрганиш имконини берган;
тадқиқот натижалари асосида чоп қилинган илмий мақолаларга импакт-фактори 0,5 дан юқори бўлган ва халқаро тизимга кирган Биодиверситас (2023,2025-2026, ИФ-1.70:ҳттпс://дои.орг/10.13057/биодив/д240607, ҳттпс://дои.орг/10.13057/биодив/д240455, ҳттпс://дои.орг/10.13057/биодив/д261017, ҳттпс://дои.орг/10.13057/биодив/д270203, ттпс://дои.орг/10.13057/биодив/д260943), Биосйстемс Диверситй (2025, ИФ-1.44: ҳттпс://дои.орг/10.15421/012506) ва Аcта Биологиcа Сибириcа (2023, ИФ-1.229:, ҳттпс://дои.орг/10.5281/зенодо.7835401, ҳттпс://дои.орг/10.5281/зенодо.7725474) журналларидаги мақолаларда ҳаволалар келтирилган. Натижада, хорижий ва маҳаллий мутахассисларга Ўзбекистоннинг визилдоқ қўнғизлари ҳақида маълумотлар олиш имкони яратилган.